Баҳром ирзаев туркистон жадидларининг


Аҳмаджон Иброҳимов. Берлин



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/57
Sana14.06.2022
Hajmi2,15 Mb.
#667001
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   57
Bog'liq
Bahrom Irzayev Turkiston jadidlarining Ko\'mak tashkiloti

Аҳмаджон Иброҳимов. Берлин.
Туркистон. 1923 йил 14 март.
Германияда Ўрта Осиё талабаларининг икки йили
Чет элларга минглаб, ўн минглаб студентлар 
юборган мамлакатлар қаршисида буюк Туркистон 
(Ўрта Осиё) жим турмади. Ўрта Оврупога биринчи 
марта бўлса ҳам ўзига яраша ўқувчилар юборди. Тур-
кистондаги ўзгаришлар ичида ўзимизни дунёга кўр-
сатарлик катта бир иш қилдик. Туркия, Россия, Озар-
бойжон ва Германияга студент ва ўқувчилар юбордик. 
Ўрта Оврупода осиёликлар ичида кичкинагина бўлиб 
кўринган бир тўда Туркистон ёшлари Германия мак-
табларига кириб, ўқишга бошлаганларига тўппа тўлиқ 
бир йил тўлди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


91
Биз ўрта Оврупода ўқиб турган бир тўда ўқувчила-
римизнинг аҳволларидан ёзиб ватандошларимизга та-
нитмоқчи бўлдик. Биз 1922 йилнинг сўнгги ойларида 
Германияга келгач аввалдан тайрлигимиз бўлмагани 
учун тил билмас эдик. Буюк Туркистонни талаб, ён-
дириб, эзиб келган рус монархистлари, Петр Великий 
Оврупога юбориш учун талаба топа олмаган вақтла-
рини эсларига олмасдан “Сартлар Оврупада нима қи-
ладир?” деган истеҳзолар билан матбуотда (Берлинда 
чиқадирган “Рур” газетасида) қичқиришиб ўтган эди-
лар. У қорни катта жаноблар бизни Оврупо мадания-
тига муносиб кўрмаган эдилар.
Рус миллатчиларининг бу совуқ ва қўпол қарашла-
рига қарши Германлар томонидан яхши кутиб олин-
дик. Матбуот “Туркистон уйғонди, уйғонсун!” каби 
ундовлар билан қизғин мақолалар ёзиб ўтди.
Германияга янгигина келганимизда кўп миллат 
мухбирлари биз билан кўришиб ҳам кетдилар.
Мана бу ҳоллар истиқболда юртимизнинг қандай 
роль ўйнагусини кўрсатса керак.
Ҳар қандай немис бизни оиласига қўшиб олиш 
учун эшикларини очиб қўйди. Оддий муаллимлардан 
бошлаб, дўхтири, профессорлари тил ўрганишимиз 
учун қўлидан келган ёрдамини аямади.
Германлар дунёни севганлари каби Туркистонга 
ҳам жуда қизиққанлар эканлар. Кўзимиз билан кўрга-
нимиз учун бу ерда очиб айтишимиз керак ким улар 
мамлакатимизни, тарихимизни, истиқболимизни биз 
туркистонликлардан ортиқ биладилар, танийдилар. 
Юртимиз тўғрисида биз учун энг муҳим китоблар 
ёзиб, бошқа тиллардан ҳам таржима қилганлар.
Оз замон ўтгач тилни ўрганиб мактаб дарсларини 
тинглашга лойиқ бўлганимиздан сўнг, ҳар ким ўз йў-
лини тутиб олди. Кейин 1923 йил семестраси (янги 
ўқув йили)дан ўқишга бошладик.
www.ziyouz.com kutubxonasi


92
Студент ва ўқувчиларимиз ўз даража ва истакла-
рига қараб тубандагича бўлиндилар: 1. Студентлар
2. Гимназиячилар 3. Ўрта саноат мактабларига кирув-
чилар.
I
Туркистон ва Туркияда эъдодийни (ўрта мактаб) 
битириб келган ва дорулунунда ўқиган студентлари-
миздан баъзиларининг шаҳодатномалари Германия 
ҳукумати томонидан тан олиниб, истаган олий макта-
бларига имтихонсиз қабул қилиндилар. Қоғозлари ўр-
нига солинмаганлари эса эшитгувчи (абитуриента ўрта 
мактаб) имтихони берганларидан сўнг, ҳақиқий тала-
баликка эришдилар. Эришиб келурлар. Бу каби ишлар 
кўпинча Берлин, Шарлтенбурғ олий техника мактаби-
га кирувчиларнинг бошларига тушди. Шунинг билан 
барча ўқувчиларимизнинг мактабларга ўрнашиб олиш 
дарди битиб кетди.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish