Баҳром ирзаев туркистон жадидларининг



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/57
Sana14.06.2022
Hajmi2,15 Mb.
#667001
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57
Bog'liq
Bahrom Irzayev Turkiston jadidlarining Ko\'mak tashkiloti

Аҳмаджон Шукрий 
Қизил байроқ. 1922 йил 9 июн.
Туркистон дорулфунуни
Эшитганда руҳни кўтаратурган, биносини кўрган-
да юракка тўлқин тушатирган бир жой Туркистон до-
рулфунунидир. Дорулфунуннинг ҳозирда 3,5 мингдан 
зиёд ўқувчиси, ўқувчиларга етгулик мутахассис ўқи-
тувчи профессорлари, мукаммал ўқув қуроллари етар-
лик хизматчилари бордир.
Дорулфунуннинг асосий синфида 8 та ўзбек ва 
шул қадар қозоқ-қирғиз талабаси бор. Демак, ерлик та-
лабалар ҳаммаси 20–30 нафар орасида бўладир.
Тездан дорулфунуннинг давомига 4 йил тўладир. 
Лекин, бу тўрт йил давомида қуйидаги сабабларга би-
ноан ерлик халқ ўз ўқувчисини ўз ҳаққига муносиб 
бера олмади. Бериши ҳам мумкин эмас эди.
Ҳали бундай олий ўқув юртларига кириш учун 
ҳозирланган ерлик халқ ўқувчилари йўқдир. Бу қусур 
ва камчиликларга очиқ бир кўз билан қаралганда яна 
эски идоранинг маҳаллий халққа қараган сиёсий наза-
риясининг касофатига, ўтган эл бошлиқларининг илм 
ишларига саботсизлиги ва тарихий жиноятлари ҳомил 
этиб юракка таскин беришга тўғри келадир.
Ўзгариш эски идоранинг ерлик халқ тўғрисидаги 
“олий жанобона” сиёсатини ҳам эл бошлиқларининг 
тарихий хатоларини бизнинг назаримизга келтириб 
кўрсатади.
Элимизнинг кўзлик сўқирларини истисно қилган-
да қилганда шаҳар ва қишлоқларимизда оз бўлса “илм 
www.ziyouz.com kutubxonasi


76
маориф керак” деган товушлар кўтарилди. Мана бу 
муборак товуш бекорга кетмади. Халқимизнинг сави-
яи фикриясига мувофиқ илм ўзгариш ясадик.
Шаҳар ва қишлоқларимизда илмий уюшмалар ва 
мактаблар очконимиз тирик далилдир. Лекин инсон-
лар мероси бўлган хатокорлик меросини биз ҳам ол-
дик. Бизда ибтидоий мактаблар яратилаётган бир пай-
тда “Бизга дорулфунун керак” дедик. Давомиз ҳақли 
лекин, вақт борлигини тушунмадик. Шўролар дорул-
фунун очди. Лекин, унда ўқиш учун 50 та ўқувчи то-
пиб бера олмадик.
Агар дорулфунунга бўладирган масорифни бо-
шланғич ва ўрта мактабларимизга сарф этсак эди 
5–6 йилдан сўнг дорулфунунга кириб ўқишга юзлаб 
муқтадир ўқувчиларни етказа оламиз.
Илмий шўро ёнида очилган “Кўмак” ва умуман ўз-
бек ёшларида дорулфунуннинг ерлик халққа ҳозирдан 
фойдасизлигин, дорулфунунни ёпиб, кетадирган қув-
ватни ерлик халқнинг бошланғич ва ўрта мактаблари 
билан четга бориб ўқувчи талабаларга сўраш фикри 
бордир (!).
Бу фикр ўз муҳитимизга қараб жуда тўғри ва асо-
слик фикрдир. Ерлик халқнинг бошланғич мактаблари 
ҳозир моддий жиҳатдан сиқиқ бир ҳолдадир. Ҳозир 
ёшларимизда четга бориб ўқиш ҳаваси кучайиб бора-
дир.
Бу зўр мақсадга етишиш учун иона оқчаси билан 
ҳеч суратда мумкин эмас.
Бизнинг ибтидоий мактабларимизнинг бақоси ва 
четга бориб ўқувчиларимизнинг таъмини учун ерлик 
халққа фойдаси бўлмаган Туркистон дорулфунуни 
ёпиб унга кетадирган куч-қувватни ерлик халқ фой-
дасига сарф этиш керакдир (Бошқармадан: Мубоҳаса 
йўли билан).

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish