51
Германия мактабларидан бизнинг учун энг муво-
фиқ бўлгани техника, зироат ва
табобат мактаблари-
дир. Чунки, биздек иқтисодий ишларда кейинда қол-
ган бир қавм учун қуруқ хаёл ва фалсафа олимларидан
кўра мамлакатнинг қон томирларини идора қилғучи
амалий кучлар лозимдир. Бизнинг учун йўл шул мак-
табларда тортахассис (узкий специальност) усулининг
юритилишидир. Бошқа мамлакатнинг олий ва ўрта
мактабларида ўқиш учун кўп фанлар ва ишларни бил-
мак лозим. Ҳолбуки, Германиянинг олий ва ўрта мак-
табларига кирмак учун бир шуъбада ўқилатурган илм-
нинг ўзини яхши билмак кифоядир.
Олмонларда бир ёшда бўлган шогирдлар ибти-
доий мактаблардан бошлаб олий мактабларни тамом
қилғунча бирга бўлалар. Яъни,
бир синфда мухталиф
ёшда бўлган шогирдлар йўқ ва бир шогирднинг бир
синфда икки йил қолиши кўрилган иш эмас. Шунинг
учун мактабларга қабул этиш қоидаси ичига ёш маса-
ласи тамом киритилмаган. Шул сабабдан чет мамла-
катлардан борган талабалар қанча ёшда бўлса бўлсин
қабул қилинадир. Фақат қўлида ўз мамлакатининг ва-
кили
томонидан расмийлаштирилган, бурун ўқиган
мактаб идораси томонидан берилган бир шаҳодатно-
маси бўлмоғи шартдир.
На ҳукумат томонидан ва нада хусусий тўдалар
томонидан таъминот олиб боришга имкон топа олма-
ган дардлик ёшлар олтин ҳисоби билан 200 сўм пули
бўлганда қулойлик билан Германияга борар ва таҳ-
силни давом эттира берурлар. Бу пулнинг 70 сўми са-
над(гувоҳнома)лар олмоқ ва йўл масорифига тутмоқ
учун бўлиб қолгани Германияга боргандан кейин 5–6
ой немис тилини ўрганмак учундир. Мактабга қабул
қилингандан кейин Руссия мусулмон ўқиғувчилари
учун кечинишга пул топмоқ ғоят қулайдир. Оврупо
урушидан кейин турк қавмининг тилларини ўрганмак-
www.ziyouz.com kutubxonasi
52
ка немислар орасида буюк бир мароқ қўзғолди. Ҳар
ўқиғувчи ўз қавмининг тилини олмонларга ўқитиб
маишатини таъмин қиларлиқ пул топа билур. Иккин-
чи йўл эса Шарқ кечалари ясашдир.
Билетлари жуда
қиймат баҳолик бўлса ҳам немислар Шарқ кечаларига
зўр мароқ билан келарлар. Шунинг учунда Германига
борғувчи талабаларнинг миллий кийимлар олиб бор-
моқлари лозимдир. Шуни ҳам жуда бир ишонч билан
айтиш мумкиндирки, Руссия
мусулмонлари орасидан
борган бир ўқувчининг Германия мактабларига қабул
қилинмасдан қолиши эҳтимоли ҳеч йўқдир.
Бу кунларда Германиянинг олий ва ўрта мактабла-
рида бўлган ислом талабалари шу ҳисобдадир: 1) Ҳин-
дистондан 50, булар ўз масорифлари билан ўқиғув-
чилар бўлиб, мажус ҳиндлиларда шу ҳисобдадир. 2)
Авғонлар 40, буларни авғон ҳукумати таъмин этадир.
3) Усмонли турклари 1000, буларнинг ҳам аксари ху-
сусийлардир. 4) татарлар 40, буларнинг 12 таси ҳуку-
мат томонидан таъмин қилинадир. 5) Миср араблари
400 6) Макка, Мадина, Тунис, Тароблис, Жазойирлар-
дан борганлар 40 нафар. 7) Озарбойжон туркларидан
70, 8) Қиримлилардан 2; 9) Қофқоз тоғлиқ халқлари-
дан 6; 10) ўзбеклардан хусусий бўлароқ бир ўқувчи
бор (А.Муродий). ҳаммаси 1649 нафардир.
Усмонли
турклар ва татарлардан бошқа ҳеч бир қавмдан Герма-
нияда ўқувчи хотин-қизлар йўқдир.
Ҳозирда Германияга борадирган ўқувчилар ҳисо-
би: 1) Бухородан 42; булардан 3 таси татарлар, қол-
гани ўзбеклар 2) Хивадан 5; 3) Қозоғистондан 15; 4)
Бошқирдистондан 10; 5) Тотористондан 10 (Турки-
стондан борадирган ўқувчиларнинг сони ҳозир маъ-
лум эмас). Буларнинг ҳаммаси ҳам ўз жумҳуриятлари
томонидан таъмин қилиниб юбориладирлар. Булардан
бошқа халқ томонидан иона тўплаб, Москва ва Қозон-
дан 20 ўқувчи юборилғусидир. Тошкентдан хусусий
www.ziyouz.com kutubxonasi
53
бўлиб 5 ўзбек (бири қиз – Х.Мажидхонова), татарлар-
дан 14 (буларнинг 5 нафари қиз) кетадирлар. Можори-
стон мактабларида ҳам
шул шартларнинг борлигича
топилиши устига улар ўзларини туронлик санағонли-
гидан Руссия туркларига кўп риоя қиладирлар. Бу кун-
да Можористон олий ва ўрта мактабларида Руссия
турклари учун 12 стипендия ҳам бор.
Do'stlaringiz bilan baham: