2. Халқаро молия институтларининг лойиҳавий молиялаштириш учун
кредитлар ажратишдаги асосий шартлари ва мезонлари.
Республика молия-банк муассасалари ҳамда халқаро молия-банк муассасалари
томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш асосий мезонлари ишлаб чиқилган
бўлиб, молиялаштириш жараёнида мана шу шарт ва мезонларга қатъий риоя қилинади.
Қуйида биз республикамиз банкларида амал қилаётган хорижий банкларнинг кредит
йўналишларининг асосий мезонлари ва шарт-шароитлари билан танишиб чиқамиз.
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки нафақат республикамизда, балки,
жаҳоннинг энг ривожланган банклари сарасига кириши, шунингдек, халқаро молиявий
институтлар йўналтираётган тўғридан-тўғри ва давлат кафолати остидаги инвестиция ва
кредитларнинг катта қисми, айнан, ушбу молия муассаса орқали амалга
оширилаётганлиги, халқаро молия институтлари билан дастлабки алоқалар ҳам дастлаб
ТИФ Миллий банкида бошланганлигини инобатга олиб, Миллий банкдаги ЕТТБ кредит
линияси шартларини изоҳлашдан бошлаймиз.
Европа Тиклаш ва Тараққиёт банки (ЕТТБ).
Кредит ресурслари иқтисодиётнинг барча устувор соҳа ва тармоқларига мансуб
инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
лойиҳаларини молиялаштириш, яъни энг янги ва юқори текнологик машина ва
ускуналарни ҳамда технологияларни сотиб олиш, хорижий валютадаги ишчи сармояни
шакллантириш, харажатларни қисман қоплаш мақсадлари учун йўналтирилади.
Маблағлар молиявий операциялар, тамаки ва спиртли ичимликлар, наркотик маҳсулотлар,
қурол-яроғ (ўқ-дори) ишлаб чиқариш ва сотиш, экология учун зарарли ишлаб
чиқаришлар, қимор ўйинлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунларида
таъқиқланган бошқа барча фаолият турларига йўналтирилмайди. Ўз навбатида, кредит
маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ, кичик корхоналар ва
хусусий тадбиркорлик субъектлари ва бошқалар фойдаланишлари мумкин.
Кредитлар кўпи билан етти йил, икки йилдан ошиқ бўлмаган имтиёзли давр билан
давлат стратегик аҳамиятига молик бўлган (давлат инвестиция дастури орқали), импорт
ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи турли мулк
шаклларига асосланган корхоналарни ушбу кредит йўналишлари бўйича кредитланиши
мумкин.
Кредитнинг максимал суммаси 5 миллион АҚШ доллари миқдорида, бироқ, лойиҳа
бошланғич қийматининг 75 фоизидан ошиқ бўлмаган миқдорда ва қарз олувчининг ўз
маблағлари лойиҳа бошланғич қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда
бўлганда кредит тақдим этилади. Буни қарз олувчининг ўз маблағлари, лойиҳани амалга
ошириш учун зарур бўладиган бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш олди айланма
маблағлари ҳамда бошқа молиявий харажатларни қоплаш учун кетадиган маблағлар
кўринишида таъминлаш мумкин.
Гаров таъминоти - кредит суммасининг 120 фоизидан кам бўлмаган миқдорда,
ҳукумат ва учинчи шахслар кафолатлари, суғурта полислари, асосий воситалар, бино ва
иншоотлар (баҳоланган қийматининг 70 фоизигача миқдорида), асбоб-ускуналар
(баҳоланган қийматининг 60-70 фоизи миқдорида) бўлиши лозим.
Кредит учун фоизлар ЛИБОРнинг фоиз ставкасига асосланган фоиз +ЕТТБ маржаси
+ТИФ Миллий банки маржаси асосида ҳисобланади. Бир марталик комиссия учун
тўланадиган тўловлар барқарор валютадаги кредит суммасининг 1,5 фоизи миқдорида,
мажбурият учун комиссия тўловлари йилига 0,7 фоиз, у кредит шартномаси
имзолангандан бошлаб, кредит маблағлари қарз олувчи томонидан тўлиқ ишлатиб
бўлгунигача ажратилиб турилади. Шунингдек, кредит бўйича барча турдаги тўловларнинг
даврийлиги - ҳар олти ойда (масалан, 8 феврал ва 8 август ) амалга оширилади.
ЛИБОР-ЛОНДОН интербанкрате- лойиҳа бирламчи қийматинининг банклараро
фоиз ставкаси. Кредитлар учун фоизларни ҳисоблаганда қуйидаги молиявий ҳаражатлар
кўзда тутилиши лозим:
- бир марталик комиссия - кредит шартномаси имзоланган кундан бошлаб, ўн кун
ичида тўланади;
- банк комиссияси - пул ўтказиш, аккредитив очиш ва бошқалар учун;
- рўйхатга олишга кетадиган харажатлар - “Гаров тўғрисида”ги қонунга мувофиқ
лойиҳа бўйича молиялашдан олдин, кўчмас мулкка бўлган гаров шартномаси
суммасининг 0,5 фоизи миқдорида;
- суғурта бадалларини тўлаш бўйича ҳаражатлар (гаровга қўйиладиан мулкни ва
бошқаларни суғурта қилиш) - лойиҳа бўйича молиялаштириш бошлангунга қадар.
Осиё Тараққиёт банки (ОТБ).
Осиё Тараққиёт банки иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларига мансуб бўлган
йирик инвестиция лойиҳаларини, энг замонавий, янги импорт асбоб-ускуналарни ва
технологияларни сотиб олишни молиялаштириш, шунингдек, сублойиҳаларни молиялаш
билан боғлиқ бўлган ишчи сармоясига кетадиган харажатларни қисман қоплашни
молиялаштириш, ишчи сармоясини, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасини ва
бошқаларни молиялашга кредит маблағлари ажратади.
Қарз олувчи - хусусий, кичик корхоналар (хусусий секторнинг назорат иштироки
бўлган қўшма сармоя ҳам бўлиши мумкин, акционерлик жамиятларида давлат улуши 30
фоизгачи бўлиши мумкин). Кредитнинг максимал суммаси 5 млн. АҚШ доллари, бироқ
лойиҳа бошланғич қийматининг 75 фоизидан ошиқ бўлмаган миқдоридаги экспортга
йўналтирилган, импорт ўрнини босувчи, юқори сифатли, жаҳон андозаларига жавоб бера
оладиган, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни
молиялаштириш кўзда тутилади.
Осиё Тараққиёт банки томонидан кредитлаш даври максимал 8 йил бўлиб, бунда
имтиёзли давр 3 йилгача етиши мумкин. Шунингдек, лойиҳа бўйича жойлаштириладиган
асбоб-ускуналарни етказиб берувчи - ОТБга аъзо мамлакатлари бўлишлиги
молиялаштиришнинг асосий шартлари сифатида кўрилади.
Кредитлашнинг яна бир асосий мезонларидан бири кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари лойиҳа бошланғич қийматининг 25
фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўлишлиги керак. Буни қарз олувчи ўз маблағлари,
лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган бинолар, иншоотлар, машина ва асбоб-
ускуналар, ишлаб чиқаришдан олдинги даврнинг айланма сармояси ва молиявий
харажатларни қоплашга кетадиган бошқа маблағлар кўринишида таъминлаши мумкин.
Кафолат таъминоти - кредит суммасининг 120 фоизидан кам бўлмаган миқдорда
(ҳукумат ва учинчи шахслар кафолатлари, суғурта полислари, асосий воситалар, бинолар,
иншоотлар (баҳоланган қийматининг 70 фоизигача миқдорида), асбоб-ускуналар
(баҳоланган қийматининг 60-70 фоизи миқдорида). Кредит учун фоиз тўловлари Либор
фоиз ставкасига асосланган фоиз+Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки маржаси
асосида, Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки маржаси тўловлари
сублойиҳаларнинг баҳоланиши (кредитлаш даври, таваккалчилик даражаси)га қараб 2
фоиздан 5 фоизгача бўлиши мумкин. Шунингдек, бир марталик комиссия тўловлари
кредит суммасининг 1,5 фоизи миқдорида белгиланади.
Мажбурият учун комиссия тўловлари йилига 0,75 фоиз, у кредит шартномаси
имзоланган вақтдан бошлаб, кредит маблағлари қарз олувчи томонидан тўлиқ ишлатилиб
бўлунгунча ажратилиб турилади.
Осиё Тараққиёт банки кредит йўналишлари бўйича тўловларнинг даврийлиги ҳар
олти ойда тўланади.
Германия тиклаш ва тараққиёт банки КФW.
Кредитанштальт фюр Ведерауфбау (КФW) банки Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий алоқалар, инвестциялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда хусусий
секторни қўллаб-қувватлаш инвестиция дастурини амалга оширади. Бу дастур доирасида
мулкчиликнинг хусусий шаклидаги кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорликка
тегишли инвестиция лойиҳаларини молиялаш мақсадида Миллий банк, Ипак йўли банки
ва бошқа банкларда ўз кредит йўналишларини очдилар.
ОПЕК фонди.
Кредитлардан мақсадли фойдаланиш - кредит ресурслари иқтисодиётнинг барча
устувор соҳа ва тармоқларига мансуб инвестиция лойиҳаларини, молиялаштириш, яъни
энг янги ва юқори текнологик машина ва ускуналарни ҳамда технологияларни сотиб
олиш, хорижий валютадаги ишчи сармояни шакллантириш, харажатларни қисман қоплаш
мақсадлари учун йўналтирилади.
Шунингдек, давлат стратегик аҳамиятига молик бўлган (давлат инвестиция дастури
орқали), импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи
турли мулк шаклларига асосланган кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари ОПЕК фонди кредит йўналиши бўйича кредитланиши назарда тутилади.
Ушбу кредит йўналиши бўйича кредитлаш даври етти йилгача етади, икки йилгача бўлган
имтиёзли давр билан тақдим этилади. Бунда кредитнинг максимал суммаси 1 миллион
АҚШ доллари миқдорида, бироқ, лойиҳа бошланғич қийматининг 75 фоизидан ошиқ
бўлмаган миқдорда тақдим этилади.
Кредитлашнинг асосий шартларидан бири қарз олувчининг ўз маблағлари лойиҳа
бошланғич қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўлишлиги лозим. Буни
қарз олувчининг ўз маблағлари, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган бинолар,
иншоотлар, ишлаб чиқариш олди айланма маблағлари ҳамда бошқа молиявий
харажатларни қоплаш учун кетадиган маблағлар кўринишида таъминлаш мумкин.
Кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ОПЕК фонди кредит
йўналиши бўйича кредитланишда гаров таъминоти бўлиб кредит суммасининг 120
фоизидан кам бўлмаган миқдорда(хукумат ва учинчи шахслар кафолатлари, суғурта
полислари, асосий воситалар, бино ва иншоотлар (баҳоланган қийматининг 70 фоизигача
миқдорида), асбоб-ускуналар (баҳоланган қийматининг 60-70 фоизи миқдорида) бўлиши
лозим.
Ушбу кредит йўналиши бўйича кредитлашда кредит учун фоизлар ҳар бир лойиҳа
бўйича алоҳида ўзаро келишилган ҳолда белгиланади. Бир марталик комиссия тўловлари
барқарор валютадаги кредит суммасининг 1,5 фоизи миқдорида бўлиб, кредит
шартномаси имзоланган кундан бошлаб, ўн кун ичида тўланади. Шунингдек, мажбурият
учун комиссия йилига 0,5 фоиз бўлиб, у кредит шартномаси имзолангандан бошлаб,
кредит маблағлари қарз олувчи томонидан тўлиқ ишлатиб бўлгунигача ажратилиб
турилади. Бундан ташқари пул ўтказиш, аккредитив очиш ва бошқалар учун банк
комиссияси тўловлари олинади.
ОПЕК фонди кредит йўналиши бўйича кредитланишда ҳам тўловларнинг
даврийлиги ҳар олти ойда амалга оширилади.
Рўйхатга олишга кетадиган харажатлар - “Гаров тўғрисида”ги қонунга мувофиқ
амалга оширилади. Суғурта бадалларини тўлаш бўйича ҳаражатлар (гаровга қўйиладиан
мулкни ва бошқаларни суғурта қилиш) - лойиҳа бўйича молиялаштириш бошлангунга
қадар амалга оширилади.
Халқаро Молия Корпорацияси.
Ушбу кредит йўналиши бўйича хориждан технологиялар ва асбоб-ускуналар сотиб
олишни, ишчи капитал бўйича жорий харажатларни қоплашни ва хизмат кўрсатиш соҳаси
ва бошқалар молиялаштирилади. Халқаро Молия Корпорацияси кредит йўналиши бўйича
кредитлашда қарз олувчи бўлиб иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги кичик корхоналар
ва хусусий тадбиркорлик субъектлари (қонунда белгиланган хусусий секторнинг ҳар
қандай мулкчилик шакли) иштирок этиши мумкин.
Кредитлашнинг асосий мезонларидан бири бу кредитлаш даврининг кўпи билан етти
йил ва икки йилдан ошиқ бўлмаган имтиёзли давр билан тақдим этилади. Кредитнинг
максимал суммаси 2 миллион АҚШ доллари миқдорида, бироқ, лойиҳа бошланғич
қийматининг 75 фоизидан ошиқ бўлмаган миқдорда тақдим этилади. Ўз навбатида,
кредитнинг минимал суммаси лойиҳага жалб қилинадиган кредит камида 50 минг АҚШ
доллари миқдорида бўлишлиги талаб этилади.
Кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорлик субъектлари Халқаро Молия
Корпорацияси фонди кредит йўналиши бўйича кредитланишда қарз олувчининг ўз
маблағлари лойиҳа бошланғич қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда
бўлишлиги зарур. Буни қарз олувчининг ўз маблағлари, лойиҳани амалга ошириш учун
зарур бўладиган бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш олди айланма маблағлари ҳамда
бошқа молиявий харажатларни қоплаш учун кетадиган маблағлар кўринишида таъминлаш
мумкин. Шунингдек, гаров таъминоти кредит суммасининг 125 фоизидан кам бўлмаган
миқдорда (ҳукумат ва учинчи шахслар кафолатлари, суғурта полислари, асосий воситалар,
бино ва иншоотлар (баҳоланган қийматининг 70 фоизигача миқдорида), асбоб-ускуналар
(баҳоланган қийматининг 60-70 фоизи миқдорида) бўлиши лозим.
Ушбу кредит йўналиши бўйича кредит учун фоизлар ЛИБОРнинг фоиз ставкасига
асосланган фоиз +ХМК маржаси +ТИФ Миллий банки маржаси (ХМК кредит линияси
бўйича ҳар олти ойда қайта белгиланади) асосида ҳисобланади. Шунингдек, бир марталик
комиссия тўловлари барқарор валютадаги кредит суммасининг 1 фоизи миқдорида(кредит
шартномаси имзоланган кундан бошлаб, ўн кун ичида), мажбурият учун комиссия
тўловлари йилига 0,5 фоиз миқдорида белгиланади. мажбурият учун комиссия тўловлари
кредит шартномаси имзолангандан бошлаб, кредит маблағлари қарз олувчи томонидан
тўлиқ ишлатиб бўлгунигача ажратилиб турилади. Ўз навбатида, банк комиссияси
тўловлари пул ўтказиш, аккредитив очиш ва бошқалар учун ҳам қабул қилинади.
Кредитлашнинг асосий шартларидан бири бу тўловларнинг даврийлиги ҳар олти
ойда амалга оширилади. Рўйхатга олишга кетадиган харажатлар -ў– “Гаров тўғрисида”ги
қонунга мувофиқ. Суғурта бадалларини тўлаш бўйича ҳаражатлар (гаровга қўйиладиан
мулкни ва бошқаларни суғурта қилиш) - лойиҳа бўйича молиялаштириш бошлангунга
қадар.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ХМИларнинг деярли ҳаммасида инвестиция
лойиҳаларини кредитлаш шартлари бир хил. Фақатгина уларнинг баъзи-бир шартларида
озгина фарқлар мавжуд. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, ҳар қандай халқаро
молиявий ташкилот ёки хорижий банк бирор-бир ҳудудга ўз маблағларини
йўналтиришдан олдин ўша ҳудуддаги макроиқтисодий вазиятни комплекс равишда
таҳлил қилади. Таҳлил хулосаларига таянган ҳолда кредитлаш шартларини белгилайди.
Бунда асосий эътибор мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий барқарорлигига,
инфратузилманинг ривожланганлигига қаратилади. Халқаро молиявий ташкилотлар ва
хорижий банкларининг кредитларини бирмунча енгил шартлар асосида жалб этиш учун
мамлакат сиёсий ва иқтисодий барқарорлигини таъминлаш зарур бўлади.
Инвестиция лойиҳаларини хорижий кредит линиялари ҳисобига молиялаштиришда
қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар: кредит олишдан мақсад, сумма ва кредит қанча
муддатга зарурлиги; хориждан харид қилинадиган товарнинг тавсифи, у харид
қилинадиган мамлакат, тўлов валютаси, қиймат, ускунани харид қилиш пайтида эса -
зарур хом ашё билан таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар; кредитланадиган тадбирнинг
валютада ўзини ўзи қоплаш ҳисоб-китоби; қурилиш ускуналарини созлаш ва ишлаб
чиқариш қувватларини ўзлаштиришнинг бутун даври учун техникавий лойиҳа ёки
ишларнинг комплекс жадвали талаб қилинади. Зарур ҳолларда ваколатли банклар қарз
олувчилардан кредитдан фойдаланиш ва уни қайтариб бериш, импорт ускуналаридан
фойдаланиш самарадорлиги, тайёр маҳсулотнинг тахмин қилинаётган сотиш бозорларига
таалуқли қўшимча маълумотларни талаб қилиши мумкин. Бугунги кунда
инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш учун бир қатор халқаро молия
институтлари, яъни ЕТТБ, ОТБ, ХМК ва бошқаларнинг кредит линиялари очилган бўлиб,
уларнинг аксарияти ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни кўзда тутувчи инвестицион
лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Бироқ, лойиҳаларни молиялаштиришдан олдин халқаро
молия институтларининг шартларидан бири - бу унинг самарадорлик мезонидир.
Масалан, бу мезонлар қуйидагича белгиланган (5.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |