5-мавзу: Лойиҳавий молиялаштириш бўйича Халқаро молия институтлар
тажрибаси
Режа
1.
Лойиҳавий молиялаштиришни ривожлантиришда халқаро молия
институтларининг роли.
2.
Халқаро молия институтларининг лойиҳавий молиялаштириш учун
кредитлар ажратишдаги асосий шартлари ва мезонлари.
3.
Лойиҳавий молиялаштиришда Жаҳон банки гуруҳининг иштироки ва
тажрибаси. Лойиҳавий молиялаштиришда Европа тикланиш ва тараққиёт
банкининг иштироки ва тажрибаси.
4.
Бошқа
халқаро
молия
институтларининг
лойиҳавий
молиялаштиришдаги иштироки ва тажрибалари. Турли тармоқларда лойиҳавий
молиялаштиришнинг қзига хос хусусиятлари.
Таянч иборалар: диверсификация, дивидент, молиявий институтлар, хорижий
инвестициялар, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Осиё
тараққиёт банки, Халқаро валюта фонди
1. Лойиҳавий молиялаштиришни ривожлантиришда халқаро молия
институтларининг роли.
Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ташқи иқтисодий фаолиятни
кенгайтириб, қатор халқаро молиявий институтлар (ХМИ) ва хорижий банклар билан
ўзаро манфаатли алоқалар ўрната бошлади. Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш,
кенгайтириш учун ҳуқуқий асосларини яратиб берган асосий қонун ҳужжатлари қабул
қилинди. Кўплаб Президент Фармонлари ва ҳукумат қарорлари ишлаб чиқилди. Улар
ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида халқаро
шартномалар тузиш ва уларни бажариш учун асосий шарт-шароитни яратиш, хорижий
кредит линияларини инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга фаол жалб қилиш
имконини берди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг ХМИлар билан алоқаси ҳам узоқ
муддатли, ҳам қисқа муддатли аҳамиятга эга бўлган энг муҳим вазифаларни бирга қўшиш
мақсадларидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бунда, биринчидан, Ўзбекистондаги барча
хўжалик субъектларининг ташқи дунё билан ўзаро алоқалари учун тенг ҳуқуқли ва
миллий манфаатларга мос келадиган шарт-шароитлар яратиш асосида халқаро валюта-
молия ва савдо механизмларига қўшилиш назарда тутилади. Иккинчидан, республиканинг
жорий муаммоларини ҳал этишга бевосита кқмаклашиш, мавжуд халқаро тажриба асосида
молиявий, техникавий ёрдам ва маслаҳатлашув йўли билан ўтказилаётган ислоҳотларни
қўллаб-қувватлаш кўзда тутилади.
Ўзбекистон мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)да биринчилар қаторида
инвестиция фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида хорижий кредит
тутаётганимизга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси
шуни кўрсатадики, хусусий тармоқ, одатда, кичик бизнес ҳамда хизмат кўрсатиш
соҳаларида ривожланади. Уларда хусусий тармоқнинг ЯИМдаги улуши 50-60 фоизни
ташкил этади ва меҳнат билан банд бўлган аҳолининг 70-80 фоизи фаолият кўрсатади. Шу
боис аҳолининг асосий қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилишини ва у ерларда
иқтисодий турмуш тарзи ва фаолликни ошириш нақадар муҳимлигини инобатга оладиган
бўлсак, ўз-ўзидан хусусий секторни, айнан, кичик бизнесни ривожлантириш ва
рағбатлантириш нақадар зарур эканлигини англаб етиш қийин эмас. Бу борада ХМИлар
билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш, айни муддаодир. Кичик бизнес корхоналарига
янги техника ва технологияларни жалб қилиш орқали уларнинг ишлаб чиқариш
фаолиятини янгилаш, жадаллаштириш нақадар муҳимлигини англаб олиш мумкин. Бу
вазифаларни ҳал қилишда ХМИларнинг молиявий ва техник кўмаги муҳим ўрин тутади.
Хулоса қилиб айтганда, миллий иқтисодиётга ХМИлар маблағларини жалб қилиш
ҳозирги кундаги энг муҳим вазифалардан биридир. Ушбу маблағларни жалб қилиш
заруратини қуйидаги омиллар юзага келтиради:
бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида инвестиция фаолиятини молиялаштиришда
ички молиявий ресурсларнинг етишмаслиги;
ишсиз меҳнатга лаёқатли аҳоли қатламини иш билан таъминлаш муаммоси
мавжудлиги;
мавжуд ишлаб чиқариш техника ва технологияларнинг моддий ва маънавий
эскилиги ва уларни замон талаблари даражасида янгилаш зарурлиги, шунингдек, янги-
янги соҳаларни ўзлаштиришда замонавий технологияларни ўзлаштириш ва татбиқ этиш
масаласи;
жаҳон бозорига ва ички бозорига рақобатбардош ва сифатли миллий маҳсулотлар
ишлаб чиқариш масаласи ва бошқалар.
халқаро молиявий институтлар маблағларини жалб қилиш натижасида:
инвестиция фаолиятини молиялаштиришни янада кенгроқ ва самарали амалга
оширишни таъминлаш орқали миллий иқтисодиётда ички ишлаб чиқариш ҳажмини
ошириш имконини яратади;
неча йиллар давомида сифатсиз, харидор талабларига жавоб бера олмайдиган
маҳсулот ишлаб чиқарувчи эски технологияларни янги, замонавий технологияларга
янгиланиши таъминланади;
хорижий илғор бошқариш тажрибасини жорий қилиш орқали меҳнат
унумдорлигини ошириш имконияти вужудга келади;
арзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали мамлакатда импорт ўрнини
босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ҳажмини ошиши ва пировардида
валюта заҳирасини янада кўпайтириш имконияти яратилади;
ички ишлаб чиқариш ҳажмини ортиши натижасида давлат бюджетига тўловлар
миқдорни ортиши таъминланади;
давлатлараро иқтисодий яқинлашув, сиёсий музокаралар орқали стратегик
ҳамкорлик қилишга туб асос яратилиши таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: