“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

ф
рд
х
бб
б
К
К
О
К
K




Бунда Кб – кредитнинг баҳоси; Кбб – кредитнинг бозор баҳоси; Ох – операцияни 
амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар; Крд – кредитлар бўйича риск даражаси; Кф – 
банкнинг ўз капиталига фоиз ставкаси. 
Узоқ муддатли кредитлардан фойдаланганлик учун фоизлар банклар томонидан 
кредитлаш муддатининг давомийлиги, қарз олувчилар томонидан берилган кредитнинг ўз 
вақтида қайтарилиши кафолатлари, кредит ресурслари талаб ва таклифи ва улар баҳоси, 
шунингдек, шартнома асосидаги кредит хатарининг мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда 
белгиланади
Кредит шартномаси тузиб бўлингандан сўнг қарз олувчи номига ссуда ҳисоб варағи 
очилади. Ссуда ҳисоб варағига оид барча операциялар шартнома шартларига мувофиқ 
амалга оширилади 
Ссуда ҳисоб варақларидан қурилиш - монтаж ишлари йиллик ҳажмининг 15 % дан 
кам бўлмаган ҳажмлардаги пудрат ташкилотларига қилинадиган дастлабки тўловлар, 
шунингдек, мазкур қурилиш сметасига киритилган сотиб олинадиган ускунанинг ва 
бошқа харажатларнинг ҳажми билан биргаликдаги бажарилган ишлар учун тўлов 


хужжатлари ҳақи тўланади. Буюртмачининг ўз маблағлари ва кредит маблағлари 
иштирокида қурилишни молиялаш чоғида қурилаётган корхонанинг раҳбарияти 
кадрларни тайёрлаш ва бинолар ижараси ва шу кабиларни сақлаб туриши билан боғлиқ 
бошқа харажатларга кредит ҳисобидан тўланишига йўл қўйилмайди. 
Кредитлар ва уларга оид фоизларни сундирилиши қарз олувчининг банк ҳисоб 
варағига пул маблағларининг келгусида келиб тушишининг аниқ ҳисоб-китоби олинган 
ҳолда тузилган жадвал асосида амалга оширилади, зарурат туғилганда тарафлар 
келишувига биноан кредит ва унга оид фоизларнинг сундирилиши жадвалига 
ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Қарз олувчи, агар бу нарса шартномада кузда 
тутилган ёки кредитор розилиги асосида бўлса, ўзининг кредит суммаси ва ҳақиқатда 
фойдаланилган давр учун унга оид ҳисобланган фоизларни муддатидан илгари сундириш 
ҳуқуқига эга. Бунда қарз олувчи ўзининг тўлов топшириқномаси билан кредит суммаси ва 
ҳисобланган фоизларни тўлайди 
Республикамизда муддати ўтган ссудаларга 90 кунгача фоиз ҳисобланади, 90 кундан 
кейин эса фоиз ҳисоблаш тўхтатилади Бир қатор мамлакатларда фоиз ҳисобланадиган 
давр 6 ойгача чўзилиши мумкин. Бу эса даромаднинг реал қийматидан узоқлашувига 
сабаб бўлади. Мижознинг муддати кредитни қайтара олмаслиги аниқ бўлиб қолиши 
биланоқ, унинг молиявий фаолиятини чуқур таҳлил қилиш лозим. Бунда асосий эътибор 
пул оқимига қаратилиши лозим Таҳлил натижаларига қараб, фоиз ҳисоблаш масаласини 
ҳал қилиш лозим. Кредитни муддати ўтгандан кейин бир ой ичида қайтара олмаган 
мижозни уч ойдан кейин қайтара олишига ишонч кам бўлади. Муддати ўтган, амалда 
«Ўлик ссудалар»га айланган кредитларга фоиз ҳисоблаш молиявий жиҳатдан заиф банкни 
анча бақувват қилиб кўрсатиши мумкин. Россия Федерациясида, Ўзбекистон 
Республикасидаги айрим банклар кредитни қайтиш эҳтимоли нолга тенг бўлган ҳолларда 
ҳам фоиз суммасини мижознинг жорий қисоб варағидан дебетлайвериш ҳоллари учрайди. 
Бунинг оқибатида фойда суммаси қопланмаган кредит суммасини ошириш эвазига ўсиб 
бораверади, яъни банк баланснинг актив қисмида 16309 счет ва пассив қисмида 42201 еки 
42601 счетида ҳисобланган фойда суммаси ошиб бораверади Натижада янгидан жалб 
қилинган депозитлар қисобланган фоизларни, солиқлар ва дивидендларни тўлашга 
сарфланади. 
Ўз вақтида кредит сўндирилмаган ва фоизлар тўланмаган ҳолларда банк амалдаги 
қонун ҳужжатларига ва мазкур низомга мувофиқ, шунингдек даъво тақдим этиш, яъни 
хўжалик судига даъво аризасини бериш йўли билан чоралар кўришга мажбур. Иштирокчи 
банклар ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилгандан сўнг, ҳар бир 
иштирокчи-банк синдициялаштирилган кредитлаш тўғрисидаги келишувда қайд этилган 
шартлар асосида қарз олувчига ўз банкида белгиланган тартибда алоҳида ссуда 
ҳисобварағи очади. Иштирокчи банклар томонидан кредитлашни амалга ошириш кредит 
шартномасида белгиланган мақсадлар ва муддатларда ҳар бир иштирокчи банк учун 
белгиланган календарь муддатида қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида 
товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва хизматлар учун ссуда ҳисобварағидан 
нақд пулсиз шаклда тўлаш йўли билан амалга оширилади. 
Синдициялаштирилган кредитнинг суммаси ҳар бир иштирокчи банк балансида, 
унинг томонидан берилган кредит миқдорига тенг улушда акс эттирилади 


Ҳар бир иштирокчи банк томонидан берилган синдициялаштирилган кредит ушбу 
банк балансида кредит муддатига қараб мос равишда қуйидаги баланс ҳисобрақамларида 
олиб борилади: 

12700 “Давлат корхона, ташкилот ва муассасларига берилган қисқа муддатли 
кредитлар” ва 15100 “Давлат корхона, ташкилот ва муассасларига берилган узоқ муддатли 
кредитлар”; 

12900 “Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли 
кредитлар” ва 15300 “Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ 
муддатли кредитлар”; 

13100 “Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа 
муддатли кредитлар” ва 15500 “Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва 
жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар”. 
Алоҳида ссуда ҳисобварақлари бўйича берилган кредитлар кредит бўлими 
ходимининг 
кўрсатмаси 
асосида 
муддатли 
мажбуриятномалар 
шаклида 
расмийлаштирилади ва улар кредитлаш муддатларига қараб, кредитлар тўла 
қайтарилганига қадар 91901 - “Қарз олувчиларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича 
мажбуриятлари” ва 91905 – “Қарз олувчининг узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар 
бўйича мажбуриятлари” номли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида ҳисобга 
олинади.
Қайтариш муддатлари пул оқимининг келиб тушиш истиқболига қараб, бир неча 
босқичда қопланишини кўзда тутувчи жадвал шаклида тақдим этилиши мумкин. 
Қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг пул маблағлари мавжуд бўлмаган 
тақдирда, кредит муддати ўтган ссудалар ҳисобварағи орқали ундириб олишга тақдим 
этилади, у бўйича муддатли мажбуриятномалар эса 2-картотекага жойлаштирилади ва 
қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилади. 
Етакчи банк томонидан қарз олувчининг кредитни қайтариш қобилиятини, берилган 
кредитдан мақсадли фойдаланиши ва гаров ҳолати ёки кафилнинг молиявий ҳолати 
бўйича кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида мониторингни амалга 
оширилади. Ушбу мониторинг иштирокчи банклар талаби асосида, улар иштирокида ёки 
кредит шартномасида белгиланган тартибда ҳар бир иштирокчи банк томонидан мустақил 
амалга оширилиши мумкин. 
Мониторинг жараёнида етакчи банк ва ҳар бир иштирокчи банк томонидан 
қарздорнинг хўжалик-молиявий фаолияти, унинг томонидан тузилган шартномаларга 
(буюртмаларга) мувофиқ маҳсулот етказиб бериш мажбуриятларини бажарилиши, ишлаб 
чиқариш ҳажмлари, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишлар, муомала чиқимлари, 
фойда, ўз айланма маблағларининг мавжудлиги динамикаси, товар-моддий бойликлар 
заҳиралари аҳволи, айланма маблағларнинг айланиши, барча банк ҳисобварақларидаги 
ҳаракатларни таҳлил қилади ва ушбу кўрсаткичларни қарздорнинг кредит йиғмажилдида 
умумлаштириб боради.
Банкка тақдим этилган гаровнинг ҳолати ва кредитдан самарали ҳамда мақсадли 
фойдаланиши кредит шартномасида келишилган шартларга мувофиқ жойига чиқиб 
ўрганилади. 


Қурилишни молиялаштириш учун берилган кредитлар бўйича етакчи ва иштирокчи 
банклар мониторинг жараёнида кредитланган объектда бажарилган ишлар ҳажмини 
назорат ўлчовини кредит шартномасида қайд этилган муддатлар ва шартлар асосида 
амалга оширади. 
Мониторинг натижалари етакчи банк томонидан иштирокчи-банкларга ҳамда 
иштирокчи банклар томонидан бошқа синдикат аъзоларига синдициялаштирилган кредит 
ҳақидаги келишувда белгиланган муддатларда юборилади. Мониторинг сифати ва 
муаммоли кредитларни ўз вақтида аниқланиши бўйича жавобгарлик ҳар бир иштирокчи 
банк зиммасида бўлади. Мониторингни амалга ошириш банк синдикати келушивида ёки 
кредит шартномасида етакчи банк зиммасига юклатилиши мумкин. Бунда мониторинг 
сифати ва муаммоли кредитларни ўз вақтида аниқлаш борасидаги жавобгарлик етакчи 
банк зиммасида бўлади. Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланганлик 
ҳолати аниқланганда, иштирокчи банклар ёки етакчи банк кредит шартномасида 
белгиланган тартибда, кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз 
олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан муддатидан олдин ундириб 
олиш ҳуқуқига эга. 
Синдициялаштирилган кредит бўйича ўз вақтида тўланмаган ҳисобланган 
фоизларни ундириш ва кредитни қайтариш етакчи ва иштирокчи банклар томонидан 
уларнинг мазкур кредит умумий суммасидаги улушига мос ҳолда қарздорнинг асосий 
талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағида мавжуд маблағлар ҳисобидан, кредит 
шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда ундирилади.
Ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғи бўйича барча мажбуриятларини бажариш 
учун қарз олувчининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда кредит учун ҳисобланган 
фоизлар ва кредит қарзи қолдиғини тўлаш бўйича муддати ўтказиб юборилган 
қарздорликни қайтариш Фуқаролик кодексининг 784-моддасига мувофиқ белгиланган 
навбат тартибида амалга оширилади.
Етакчи банк томонидан муаммоли кредитни пайдо бўлишини олдини олишга 
қаратилган чора-тадбирлар бошқа иштирокчи-банклар билан келишилган ҳолда амалга 
оширилади. 
Етакчи банк, унинг томонидан кредитлаш жараёнини нотўғри ташкил этилиши ва 
унинг натижасида зарар кўрилишига олиб келадиган қуйидаги ҳаракатлар бўйича 
жавобгар бўлади: кредит ҳужжатларини нотўғри расмийлаштириш, юзаки мониторинг 
ўтказиш, иштирокчи-банкларга кредит қайтарилиши билан боғлиқ бўлган муаммолар 
борлиги ҳақида маълум қилмаслик, қарз олувчининг депозит ҳисобрақамида маблағлари 
бўлган тақдирда, кредитларни қайтариш учун маблағларни ўз вақтида ўтказмаганлик ёки 
умуман ўтказмаганлик ва ҳк. 
Қарздорнинг тўловга лаёқатсизлиги туфайли кредитни ва унинг фоизларини ўз 
вақтида тўлай олмаганлиги учун масъулият синдициялаштирилган кредит тўғрисидаги 
келишув асосида барча иштирокчи-банклар зиммасида бўлади. Етакчи банк мазкур 
битимни ташкил этиш пайтидаги бевосита ва қўшимча вақт ва маблағ сарфларини 
қоплаши учун қарз олувчидан воситачилик ҳақи ундириш ҳуқуқига эга. Воситачилик ҳақи 
миқдори синдициялаштирилган кредитлаш ҳақидаги келишувда ва кредит шартномасида 


назарда тутилади. Қарз олувчи томонидан асосий қарзни ва унга ҳисобланган фоизларни 
кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаса, етакчи банк бошқа 
иштирокчи-банклар билан келишилган ҳолда Фуқаролик кодексининг 280- моддаси 
иккинчи қисмига мувофиқ судга мурожаат қилмасдан, ундиришни мустақил равишда 
гаров предметига қаратишга ҳақлидир. 
Гаровга қўйилган мулкни сотишдан тушган маблағ суммаси барча ҳисоблаб ёзилган 
фоизлар ва кредит қарзи қолдиғини қоплаш учун етарли бўлмаган тақдирда у иштирокчи 
банклар ўртасида уларнинг мазкур синдициялаштирилган кредит бўйича қарздорлик 
қолдиғидаги улушига нисбатан мутаносиб равишда тақсимланади. 
Синдициялаштирилган кредитни қайтарилишини таъминлашнинг бошқа шаклларида 
ҳам иштирокчи банклар талабларини қондириш худди шу тартибда амалга оширилади. 
Иштирокчи банклар томонидан синдициялаштирилган кредит бўйича қарз 
олувчининг тўловга қобилиятлилик даражасида муаммолар пайдо бўлганлиги аниқланган 
тақдирда эҳтимолли йўқотишларни қоплаш учун Адлия вазирлигида 1999 йил 11 
февралда 632-рақам билан рўйхатга олинган “Активлар сифатини тавсифлаш, улар бўйича 
мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш учун тижорат банклари томонидан яратиладиган 
заҳираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида Низом”га мувофиқ 
синдициялаштирилган кредитдаги улуши ҳажмида захиралар яратишга мажбурдирлар. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish