“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси


Бошқа халқаро молия институтларининг лойиҳавий молиялаштиришдаги



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

4. Бошқа халқаро молия институтларининг лойиҳавий молиялаштиришдаги 
иштироки ва тажрибалари. Турли тармоқларда лойиҳавий молиялаштиришнинг 
ўзига хос хусусиятлари. 
Ўзбекистон Республикаси ОТБга 1995 йил 30 августда тўлақонли аъзо бўлди. 
ОТБнинг Тошкентдаги ваколатхонаси 1998 йилда очилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон 
ОТБнинг мавжуд 22 акционери ичида квотасининг миқдорига кўра 15-ўринда турибди. 
2002 йилдан 2007 йилга қадар Ўзбекистон ОТБдан умумий суммаси 976,3 млн. АҚШ 
долларига тенг бўлган миқдорда халқаро кредитлар олди. Бундан ташқари, мазкур давр 
мобайнида ОТБ Ўзбекистонга 39,64 млн. АҚШ доллари миқдорида техник ёрдам 
кўрсатди. ОТБ томонидан берилаётган молиявий ёрдамларнинг сезиларли қисми 
ижтимоий ҳаражатларни олиялаштиришга йўналтирилмоқда. 
Республикамиз ОТБ билан кичик бизнесни ривожлантириш соҳасида ўзаро кенг 
ҳамкорлик қилмоқда. 1997 йил 17 декабрда ОТБ директорлари Кенгаши Ўзбекистон 
нодавлат корхоналарини, асосан, кичик бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган 50 


млн. АҚШ долл. миқдорида кредит линиясини маъқулланишидан ушбу кредит линиясини 
Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этиш ишлари бошлаб юборилди. Кредит қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ва жаҳон бозорида рақобатга бардош бера 
оладиган маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган кичик корхоналар инвестиция 
лойиҳаларини молиялашни таъминлайди. Ҳозирги кунда ОТБ Ўзбекистонга 11 та лойиҳа 
бўйича умумий қиймати 517 млн. АҚШ долл. тақдим этди. Шундан кичик бизнесни 
ривожлантиришга, шунингдек, кредит уюшмаларини ташкил этишга 150 млн. АҚШ долл. 
миқдорида маблағ сарфланди.
Шуниси муҳимки, 2006 йилда ОТБ Кенгаши Ўзбекистон учун 2006-2010 йилларга 
мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш стратегияси ва Дастурини маъқуллади. 
Мазкур стратегия ва Дастур аҳолининг кам таъминланган қатламларининг иқтисодий 
аҳволини сезиларли даражада яхшилашга қаратилган. 
ОТБнинг ушбу стратегияси қуйидаги соҳаларни қамраб олади: 
1. Қишлоқ хўжалиги; 
2. Хусусий сектор; 
3. Транспорт коммуникациялари ва божхона транзити; 
4.Умумий таълим; 
5.Мактабгача тарбия соҳаси. 
ОТБнинг Ўзбекистондаги биринчи кредит операцияси 1996 йил 13 октябрда амалга 
оширилди. Шу муносабат билан 2006 йилнинг 13 октябрида ОТБпинг мамлакатимиздаги 
доимий ваколатхонаси ўзаро ҳамкорликнинг 10 йиллигини нишонлади. Ҳозирги даврда 
республикамизда ОТБ иштирокида 10 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда. 
ОТБ Ўзбекистон иқтисодиётининг турли секторларида фаолият кўрсатиб муҳим 
натижаларга эришди. Жумладан, ОТБ Ўзбекистон ҳукуматипинг темир йўл тизимини 
ривожлантиришга қаратилган ҳаракатини қўллаб-қувватлади. Натижада арт шу 
мақсадларга 140 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит берди. Темир йўлларнинг қайта 
тикланишини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширилишини давом эттириш 
учун ОТБ томонидан 70 млн. АҚШ доллари ажратилди. Бундан ташқари, ОТБнинг улуши 
50 млн. АҚШ доллари бўлган “Автомобил йўлларини қайта тиклаш” лойиҳаси доирасида 
автомобиль йўллари секторини тузилмавий мустаҳкамлаш ва ислоҳ қилиш, йўлларии 
сақлаш ва ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш тизимига кўмак кўрсатилмоқда. 
ОТБнинг таълим соҳасини ривожлантиришдаги роли каттадир. 1997 йилдан бошлаб 
ОТБ Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасини ривожлантириш мақсадига 260,5 млн. 
АҚШ доллари ажратди. Жумладан, ўқув адабиётлари нашр қилиш тизимини 
такомиллаштириш, қишлоқ жойларда таълимни яхшилаш ва бошланғич ва ўрта таълимни 
такомиллаштириш бўйича лоииҳалар амалга оширилди. 
Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус касб-ҳунар таълимини такомиллаштириш 
лойиҳасини амалга ошириш учун ОТБ томонидан 57 млн. АҚШ доллари миқдорида 


кредит ажратилди. Ушуб лойиҳа доирасида 42 лицсй ва 3 коллеж жиҳозлар билан 
таъминланди. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish