Банкларнинг капитал бозоридаги фаоллигини ошириш


Капитал бозоридаги тижорат банклари фаолиятининг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари



Download 1,7 Mb.
bet2/5
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#254734
1   2   3   4   5
Bog'liq
курсавой 2

1. Капитал бозоридаги тижорат банклари фаолиятининг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари.
Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозори бозор иқтисодиёти тизимининг молиявий механизми бўлиб аҳоли ва хўжалик субйектларини вақтинча бўш маблағларининг айланишига кенг имкониятлар яратади. Жумладан, қимматли қоғозларнинг ҳар бир эгалари у фуқаро ёки юридик шахс бўлишидан қатъий назар тадбиркорлар ҳаракатига тааллуқли шахс бўлиб қолади. Ушбу бозорга киришда мотивация механизмлари, турткилари бўлиб иқтисодий ўзгаришлар, сиёсий масалаларнинг ҳал қилиниши, қимматли қоғозларнинг курс қиймати динамикаси, тижорат банкларини фондларининг миқдори, қимматли қоғозлар бўйича таклиф етилаётган фойданинг миқдорлари хизмат қилади.
Ҳаммага маълумки, тижорат банкларининг нисбатан фундаментал вазифаси айни даврда ортиқча пул маблағларига эга бўлган иқтисодиётнинг бир субйектларидан, қўшимча молиялаштиришга талаби бор, иқтисодиётнинг бошқа субйектларига пул маблағларини қайта тақсимлашдан иборатдир. Шундай экан, банклар пул маблағларини жалб қилиб, ўзларига ишлатиш учун емас, балки охир оқибатда иқтисодиётнинг бошқа субйектлари томонидан ишлатилишига воситачилик қиладилар. Бунда банклар мижозлар топшириғи билан уларнинг пул маблағларини жойлаштирувчи воситачи сифатида гавдаланмасдан, балки мустақил ҳал қиладилар. Банк воситачиларнинг махсус турига кириб, маблағларни жалб қилади ва ўзига мажбурият яратиб олади. Лекин, банкдан шу пул маблағларини олган мижознинг ўз мажбуриятини бажариш–бажармаслигига қарамасдан, банк ўзининг бошқа мижозлар олдидаги мажбуриятини бажариши шартдир.
Иқтисодиётдаги маблағларни қайта тақсимловчи бошқа молиявий институтлардан банкларнинг моҳиятан олиб қараганда фарқи унинг пул маблағларини жалб қилиш усулидадир. Масалан, инвестицион фондлар ўз мижозларининг қўйилмалари учун фоизлар тўловини кафилламайдилар, чунки фоизли тўловлар инвестицион фонд фаолиятининг натижасига боғлиқдир. Aйрим пайтларда унинг фаолияти натижасиз ёки салбий натижа билан якунланиши мумкин. Шунга ўхшаш ҳоллар пенсион фондларида ҳам учрайди. Банк еса депозитларни жалб қилар экан, молия бозоридаги операцияларининг тақдири қандай бўлишига қарамасдан, олдиндан фоиз ставкаларини қатъий ўрнатиб, депозит бўйича ёзиладиган даромадни кафолатлаб қўяди.
Тижорат банклари инвестицияси дэганда, бир томондан тижорат банкларининг барча фойда олиш мақсадида жойлаштирилган ресурслари тушунилса, иккинчи томондан бу жойлаштирилган маблағларнинг муддати бўйича ажратилган бир қисми тушунилади. Бу йўналишлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқликда бўлиб, банклар ўз капитали, аҳоли жамғармалари ва бошқа бўш пул маблағларини жамлаб ўз ресурсларини яратадилар ва уларни фойдали мақсадларда жойлаштирадилар. Маблағларни жамлаш операцияларининг ҳажми ва таркиби банкларнинг кредит ва инвестиция портфели ҳолатини белгилайди ҳамда инвестиция фаолиятига таъсир қилувчи асосий омил ҳисобланади.
Шундай қилиб, тижорат банклари инвестиция фаолияти икки томонлама кўринишга эга. Биринчи галда банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги иқтисодий субъект сифатидаги фаолияти банк даромадларини оширишга, активларининг диверсификациясини ошириш орқали уларнинг рисклилик даражасини камайтиришга қаратилган бўлса иккинчи ўринда банклар қимматли қоғозлар бозоридаги инвестиция фаолиятининг макроиқтисодий самараси нафақат банк капитали балки бутун жамият капитали ошишига олиб келади ва банк қўйилмаларининг ишлаб чиқаришга йўналтирилганлигини ифодалайди.
Шундай қилиб, банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялари бўйича мулоҳазаларимизни жамлаган ҳолда айтиш керакки, замонавий бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатимизда капитал бозоридаги фаолиятнинг янги, ўзига хос алоҳида йўналиши–банкларнинг капитал бозоридаги фаолияти пайдо бўлмоқда. Банкнинг моҳияти ва унинг ўзига хос функсиялари банкларнинг қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишига назарий тарафдан тўғри келади. Чунки банклар пул маблағлари билан операцияларни амалга оширади. Қимматли қоғозлар еса пул маблағларининг нусха кўринишидир, яъни фиктив капиталлардир. Банк томонидан пул маблағларини ҳаракатга келтириши натижасида унинг маҳсулоти яратилади–пулнинг иккига кўпайтмаси. Aйнан шу кўпайтмаси, қимматли қоғозлар кўринишида ҳам ўз ифодасини топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасида банкка шундай таъриф берилган; “Банк –тижорат ташкилоти бўлиб, юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш, тўловларни амалга ошириш кабилар билан шуғулланувчи юридик ташкилотдир”4. Ушбу мазмундаги таърифни бошқа адабиётларда ҳам учратишимиз мумкин.
Таърифда белгилаб ўтилган – “...юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш...” кўрсатмаси банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялар олиб боришидаги назарий, ҳам ҳуқуқий асос деб айта оламиз. Чунки банк иқтисодиётдаги бўш пул маблағларини жалб қилиб, унинг евазига омонатчиларга қимматли қоғозларни топширади. Бу акциялар, облигацияларлар, депозит сертификатлари ва бошқалардир. Кейинги кўрсатмаси – “...қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш...”, бу йерда банклар қимматли қоғозларни муомалага чиқариш евазига йиғилган маблағлардан кредитлар беради ёки бошқа объектларга (бошқа қимматли қоғозларга ҳам бўлиши мумкин) инвестиция қилади. “... тўловларни амалга ошириш...”, –бу йерда ҳам банклар воситачилик операцияларидан ташқари қимматли қоғозлар бўйича фоиз, дивиденд ва бошқа тўловларни амалга ошириши мумкин.
________________________
3 Бутиков И. “Қимматли қог`озлар бозори” Т: “Консаудитинформ” 2001 й. , 247-б

Юқоридаги таҳлилдан кўриниб турибдики, банкка берилган таърифдаги барча кўрсатмалар банкларнинг қимматли қоғозлар билан амалга оширадиган ҳам емиссион, ҳам инвестицион, қолаверса тўловларни амалга оширишда воситачилик операцияларини назарий асосини ташкил қилади.


“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга биноан тижорат банклари капитал бозорида қуйидаги:

  • қимматли қоғозлар(вексел, акция, облигацияларлар, депозит сертификатлар ва бошқалар)ни чиқариш;

  • қимматли қоғозларни сотиб олиш, сотиш, сақлаш, улар билан бошқа операцияларни амалга ошириш;

  • товар йетказиб бериш ва хизмат кўрсатишдан келиб чиқадиган талаб ҳуқуқини олиш, бундай талабларни инкассасия қилиш;

  • мижозлар ишониб топширган операцияларни: маблағларни жалб этиш ва жойлаштириш ва қимматли қоғозларни бошқариш ва ҳоказо ишларни бажариш;

  • фонд бозори иштирокчиларига бу борада банк фаолияти юзасидан маслаҳатлар бериш каби операцияларни амалга оширишлари мумкин.

Банкларда инвестиция портфелини бошқариш ҳамда тўғридан-тўғри инвестицияларни амалга оширишда қўлланиладиган стратегияни ишлаб чиқиш банкларнинг инвестиция портфелини бошқаришда муҳим ҳисобланади. Банкларнинг инвестицион фаолиятидан асосий мақсад капитални кўпайтириш ва уни ликвидли шаклда сақланишини, барқарор фаолияти ҳамда амалга оширилаётган операцияларининг даромадлилигини таъминлашдан иборатдир. Бу фаолият билан шуғулланиш банкнинг ўсиб бораётган молиявий еҳтиёжларини қондириш мақсадида сармояларнинг самарали йўналишларини белгилаб беради. Инвестицияларни амалга оширишнинг мақсади - сармояларни хавфсиз инвестиция қилган ҳолда тегишли фойда олиш ҳамда банкнинг жорий пул сармоялари ҳисобига фойда олишга бўлган еҳтиёжларини келгусида қондиришдан иборатдир.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда қимматли қоғозлар олди-сотдиси ҳамда фонд биржалари фаолиятини тартибга солиш ва ривожлантириш мақсадида 1993-йил 2-сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Кейинчалик
2008-йилда бошланган жаҳон молиявий иқтисодий инқирози оқибатларини бартараф этиш мақсадида ушбу қонуннинг янги тахрири қабул қилинди.
Капитал бозорини инфратузилмавий ривожлантиришда илк қадамлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-789-сонли қарорига асосан “Тошкент” республика Фонд биржаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги “Тошкент” Республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва капитал бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 285-сонли Қарорига асосан “Вақт” депозитарийсини ташкил қилиниши билан боғлиқ бўлган.
1996 йил 25 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ва 1996- йил 26 -апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Aксиядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари капитал бозори фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва тижорат банкларининг капитал бозоридаги фаоллигини ортиб боришини таъминлади.
Шунингдек, 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Капитал бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида”ги Қонунида еса депозитар ва реестр юритишга доир профессионал фаолият юритишнинг асослари белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятининг асосий йўналишларидан бири–республика капитал бозорида тижорат банкларининг емиссион ва инвестицион фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишдир. Қолаверса, банк қимматли қоғозларини рўйхатга олиш, капитал бозорини тартибга солиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тижорат банклари фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда қимматли қоғозларни эмиссияси ва муомаласини ташкил қилиш борасида тижорат банкларига консултацион ёрдам кўрсатишдек вазифалар ҳам марказий банк фаолияти йўналишига киради.
Ҳар қандай мамлакатда давлат тўғридан-тўғри ёки билвосита у ёки бу шаклда капитал бозорини тартибга солади. Капитал бозорини давлат томонидан тартибга солиш уларни қонунийлигини таъминлашдан ташқари, қимматли қоғозлар чиқариш ва муомаласини йўлга қўйиш, янги чиқарилганларни рўйхатдан ўтказиш, капитал бозорида касб фаолиятини лицензиялаш, инвесторлар ҳуқуқини ҳимоялаш, яккаҳокимлик ҳақидаги қонунчиликка риоя қилишни назорат қилиш, баҳони барпо қилиш тизимини ва малакали бозор иштирокчиларини фаолиятларини назорат қилишни ўз ичига олади.
Республикамизда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операцияларини амалга оширишнинг ҳуқуқий базаси шаклланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик кодекси”, “Ўзбекистон
Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Aксиядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Капитал бозори тўғрисида”ги Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 27-сентябрдаги “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан 2009-йил 30-августда рўйхатдан ўтказилган “Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш” Қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилган “Капитал бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, капитал бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисида”ги Низом, Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 13 декабрдаги 28/4-сонли Қарори билан тасдиқланган “Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Йўриқнома, Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 27 декабрдаги 30/2-сонли Қарорига асосан “Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисида” ги Низомлари бунга мисол бўла олади.
Марказий банк, тижорат банкларининг қимматли қоғозларга қилган инвестицияларида учрайдиган рисклардан, уларни молиявий барқарорлигини ҳимоя қилиш мақсадида маълум талаблар ва меъёрлар ўрнатади. Шу мақсадда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш бўйича Марказий банк Бошқарувининг 2008-йил 27-декабрдаги 30/2-сонли Қарорига асосан “Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисида” ги Низоми ишлаб чиқилган. Унда ёзилишича, Марказий банк, тижорат банкларининг ҳар қандай эмитентнинг қимматли қоғозларига қилинадиган инвестициялари ҳажмига чэгаралар ўрнатиш ҳуқуқига эгадир. Улар қуйидагилар:

  • банкнинг муайян юридик шахс устав капиталига, шунингдек, ушбу юридик шахснинг бошқа қимматли қоғозларига киритган инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак;

  • банкнинг юридик шахслар устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларга киритган инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 50 фоизидан ошмаслиги керак;

  • олди-сотди учун қимматли қоғозларга киритилган банк инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.

Марказий банк тижорат банклари томонидан юқоридаги чэгараланишларга амал қилишини доимий мониторингини олиб боради ва зарур пайтларда керакли чоралар кўради.
Тижорат банкининг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирок этиши (чет ел капитали иштирокидаги банклар ва шўба банкларини ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно), шунингдек тижорат банкининг ўз устав капиталининг ўн ёки ундан ортиқ фоиз улушига эга бўлган юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиши тақиқланади.
Тижорат банки бевосита ёки билвосита (шўба корхоналар орқали) бошқа юридик шахс устав капиталининг 26 фоизидан ортиқ қисмига эгалик қила олмайди, бироқ қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

  • банкларнинг суғурта ва лизинг ташкилотлари устав капиталидаги иштироки;

  • банкларнинг нобанк кредит ташкилотлари устав капиталида, шунингдек, молиявий бозор инфратузилмасининг бир қисми бўлган ёки банкларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар устав капиталидаги иштироки;

  • банкларнинг капитал бозорида профессионал фаолият юритадиган юридик шахслар (тижорат банкларининг устав капиталидаги иштироки бундан мустасно) устав капиталидаги иштироки;

  • хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларининг 50 фоизгача миқдорини

  • ўрнатилган тартибда бирламчи бозордан харид қилишдаги иштироки;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4053-сонли Фармонига мувофиқ аукцион ва танлов савдоларида тижорат банкларига мулк сифатида сотиб олинган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 19-ноябрдаги Ф–4010-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Aукцион ва танлов савдоларида иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартиби”га мувофиқ хўжалик судлари ҳал қилув қарорларига асосан ликвидацион қиймати бўйича кредитор банк балансига олинган банкрот ишлаб чиқариш корхоналари мулклари негизида ташкил етилган корхоналар ҳамда банк инвестицияларини бошқариш учун таъсис етиладиган бошқарув компаниялари устав капиталидаги иштироки.

Тижорат банклари муайян юридик шахс устав капиталининг 26 фоизидан ортиқ улушини сотиб олишда ёки банкнинг бевосита ёки билвосита мазкур юридик шахс фаолиятига катта таъсир кўрсатиш имконини берувчи шартнома тузишда, Марказий банкка ёзма хабар беришлари шарт.
Тижорат банкларига, эмитент — акциядорлик жамиятлари билан ушбу жамият акциялари бўйича “репо” битимларини амалга ошириш таъқиқланади.
Aгар тижорат банкининг инвестиция қилинган ёки инвестиция қилиниши режалаштирилаётган маблағлари миқдори ёки эмитент фаолияти тижорат банки омонатчилари, кредиторлари ва акциядорлари манфаатларига зарар етказиши мумкинлиги ёки инвестицияларни бошқаришда тижорат банкининг тажрибаси йетарли емаслиги аниқланса, марказий банк ҳар қандай юридик шахснинг устав капитали ёки қимматли қоғозларига тижорат банки томонидан киритиладиган инвестициялар миқдорига қўшимча чекловлар белгилаш ҳуқуқига эга.
Гаров ҳуқуқини амалга ошириш натижасида олинган қимматли қоғозлар банк томонидан 2 ой муддат ичида сотилиши шарт. Aгар, қимматли қоғозлар кўрсатилган муддатда сотилмаса, улар “сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар” ёки “қарам хўжалик жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шўба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар” ёҳуд “сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар”нинг тегишли ҳисобварақларига ўтказилади ва уларга нисбатан қонунчиликда кўрсатилган тартибда чекловлар қўлланилади.
Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 13 декабрдаги 28/4-сонли Қарори билан тасдиқланган “Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ги Йўриқномага асосан, банклар андеррайтинг операцияларини, яъни қимматли қоғозларни уларнинг биринчи эгаларига сотиш бўйича (эмиссиянинг дастлабки жойлаштирилиши) операцияларини бажариши ҳамда эмитент топшириғига кўра қимматли қоғозларни сўндириш операцияларини амалга ошириши мумкин.
“Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш” Қоидаларида кўрсатилганидек тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш шартлари ва ҳажмларини келишиш тартиби қуйидагича амалга оширилади.

  • банк қимматли қоғозлар чиқарилишини келишиш учун устав (уставга ўзгартиш ва қўшимчалар) рўйхатга ўтказилган кундан бошлаб бир ой мобайнида қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг тўрт нусхасини ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган рисоланинг тўрт нусхасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим етади.

  • қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва рисолани келишиш, ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмасдан амалга оширилиши лозим.

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қимматли қоғозлар чиқаришнинг шартлари ва ҳажмларига рози бўлганда банкка алоҳида тикилган, муҳр босилган, келишиш санаси кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор уч нусхада ва рисола уч нусхада берилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги “Банк тизимини ислоҳ қилиш чоралари тўғрисида”ги Қарорига биноан банклар, янгитдан рўйхатдан ўтаётган банкларнинг устав капиталида иштирок этишлари таъқиқланади (ушбу таъқиқланиш шўба банклар учун, ҳамда чет ел капитали иштирокида ташкил қилинаётган банклар учун тааллуқли емас). Шунингдек банклар 2001 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда бошқа банкларнинг устав капиталларидаги акция пакетларини реализасия қилишлари керак еди. Бу, биринчи навбатда шу билан боғлиқ, едики, банкларнинг ўзаро акцияларига эгалик қилиши, бир–бирларининг фаолиятига аралашувини кучайишига, рақобатнинг пасайишига ва банк тизими умумий капиталлар йиғиндисининг сунъий равишда иширилишига олиб келишини олдини олади.
Мамлакатимиз капитал бозорида тижорат банкларининг фаолиятини шартли равишда уч йўналишга ажратиш мумкин: емиссион, инвестицион ва воситачилик фаолиятлари. Банклар шу уч йўналишнинг барчасида ўз фаолиятини ривожлантириб бориши керак.
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунига асосан тижорат банкларига қуъйидаги фаолият билан шуғулланишга рухсат етилган:

  • қимматли қоғозларни эмиссия қилиш (векселлар, акциялар, облигацияларлар, депозит сертификатлари ва ҳосилавий қимматли қоғозлар– фючерслар, опсионлар);

  • қимматли қоғозларни сотиб олиш, сотиш ва сақлаш, ҳамда улар билан бошқа операцияларни амалга ошириш;

  • товарларни йетказиб бериш ва хизмат кўрсатишдан келиб чиққан талаб ҳуқуқларини қўлга киритиш ҳамда шу талабларни бажаришда учрайдиган рискларни ўз зиммасига олиш, шу талаб ҳужжатлари бўйича инкассацияни амалга ошириш;

  • мижозларнинг топшириқларини бажариш, яъни маблағларни жалб қилиш ва жойлаштириш, қимматли қоғозларни бошқариш ва мижозларнинг топшириғига биноан бошқа операцияларни амалга ошириш;

  • банк фаолияти билан боғлиқ консултацион хизматлар кўрсатиш.

Юқоридаги фаолият турлари билан шуғулланиш учун тижорат банкларига чекланишлар қўйилмаганлиги сабабли, улар Ўзбекистон капитал бозорида эмитентлар, инвесторлар ва воситачилар сифатида иштирок етадилар.
Капитал бозорида юритилаётган сиёсатдан келиб чиқиб, тижорат банклари қимматли қоғозлар билан у ёки бу операцияларни амалга оширишни ва капитал бозоридаги фаолият йўналишини танлайди. Капитал бозорида банк сиёсати кўп мақсадларни ўзида мужассамлаштирган ҳолда ишлаб чиқадилар. Уларнинг асосийлари қуйидагилар билан боғлиқ:

  • ўз қимматли қоғозларини эмиссия қилиш асосида анъанавий кредит ва ҳисоб–китоб операциялари учун қўшимча пул маблағларини жалб қилиш;

  • банкларнинг қимматли қоғозларга инвестиция қилиш асосида, банкларга тўланадиган фоизлар ва дивидендлар ҳамда қимматли қоғозларни курс баҳоларининг кўтарилиши ҳисобига даромадлар олиш;

  • қимматли қоғозлар билан операцияларда мижозларга турли хизматлар кўрсатишдан даромад олиш;

  • корхона ва ташкилотларнинг капиталларида иштирок этиш ҳисобидан банкнинг таъсир доирасини рақобатли кенгайтириш ва янги мижозларни жалб қилиш;

  • банк томонидан танқис бўлган ресурсларга еришиш имкониятини берувчи қимматли қоғозларни қўлга киритиши ва шу ресурсларни эгаларига айланиши;

  • қимматли қоғозларни сотиб олиш орқали қўшимча даромадлар олиш ва мижозларнинг молиявий рискларини ҳосилавий қимматли қоғозлар билан операциялари орқали суғурталаш.

Марказий банк томонидан берилган умумий банк лицензияси, тижорат банкларининг капитал бозорида фаолият юритиш ҳуқуқини беради. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операцияларни олиб борувчи
мутахассисларига қўйиладиган ягона шарти шундан иборатки, улар Молия Вазирлиги ва “Тошкент” республика фонд биржаси томонидан ташкил қилинган “Қимматли қоғозлар билан операциялар” махсус курсларида ўқиб, капитал бозорининг мутахассиси малакасини тасдиқловчи аттестатга эга бўлишлари керак.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish