Банкларнинг капитал бозоридаги фаоллигини ошириш



Download 1,7 Mb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#254734
  1   2   3   4   5
Bog'liq
курсавой 2


Банкларнинг капитал бозоридаги фаоллигини ошириш

Режа
Кириш


1.Капитал бозоридаги тижорат банклари фаолиятининг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари.
2.Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларининг капитал бозорида амалга ошираётган фаолияти таҳлили.
3.Тижорат банкларининг капитал бозоридаги фаолиятини ривожлантириш истиқболлари.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

КИРИШ
Бозор иқтисодиёти даврида иқтисодий жараёнларни янада модернизациялаш ва банкларнинг инвестицион фаолиятини янада ошириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Капитал бозори давлат молия тизимини ташкилий қисми бўлиб, индустриал ва ташкилий–функционал ўзига хослиги билан ҳарактерланади. Кўп мамлакатларнинг фонд бозорларида банклар асосий рол ўйнайдилар. Банкларнинг инвестицион операцияларини ривожлантиришда капитал бозорининг ролини оширишга тегишли бир қатор масалаларни ойдинлаштириб беради.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилган иқтисодий сиёсат туфайли тижорат банкларининг молиявий ҳолати ва иқтисодий натижалари йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Хусусан, тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2020-йил якунлари бўйича банк тизимининг умумий капитали олдинги йилдагига нисбатан ошиб, капиталнинг етарлилик даражаси кўрсаткичи умумий қабул қилинган халқаро стандартлардан деярли 3 баробардан зиёдни ташкил қилди. Банк тизими барқарорлигининг яна бир муҳим кўрсаткичи ҳисобланган ликвидлик даражаси 2020 йил якунлари бўйича 64,41 фоизни ташкил етди ва бу талаб этиладиган минимал даражадан 2 баробар ортиқдир.1.
Шу ўринда Ўзбекистонда капитал бозорини шакллантириш ва уни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, ҳозирда унинг фаолият кўрсатиши учун тегишли меъёрий-ҳуқуқий асос ва иқтисодий шарт-шароитлар яратилган бўлишига қарамасдан, капитал бозоримиз ривожланишида жиддий ўзгаришлар кузатилмаяпти. Aйниқса, капитал бозорида инвестиция институтларининг, хусусан, мазкур бозорнинг тўлақонли ва фаол иштирокчиси ҳисобланган Ўзбекистон банкларининг самарали фаолияти кўзга ташланмаяпти.
______________________
1 2020 йилда пул-кредит соҳасидаги вазият ва монетарй соёсатнинг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари. ҳттп://cбу.уз/узc/монетарная-политика/доклад-о-монетарной-политике/
Республикамизда тижорат банкларининг капитал бозоридаги мавқеининг пастлиги банклар жами активларда қимматли қоғозлар салмоғининг кичиклиги ҳамда ялпи даромади таркибида қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлари салмоғининг жуда камлигида яққол намоён бўлмоқда. Бунинг асосий сабаблари сифатида капитал бозорида рисклилик даражасининг юқорилиги, капитализасия даражасининг кичиклиги, қимматли қоғозлар ликвидлик даражасининг пастлиги, муддатли капитал бозорининг йўқлиги, банкларнинг капитал бозоридаги фаолиятини тартибга солувчи ҳамда инвесторлар ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи айрим меъёрий-ҳуқуқий асосининг такомиллашмаганлиги ва ҳоказолар билан изоҳлаш мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон банкларининг аксарияти мамлакат молия бозорининг маблағларга муҳтож сохаларини молиялаштипишда секин кириб бормоқда, натижада унинг улкан ижтимоий-сиёсий салоҳияти иқтисодий ислоҳотларни чуқурлашувига сезиларли даражада таъсирини ўтказа олмаяпти.
Мазкур муаммоларни ҳал қилиш йўлида банклар йирик молиявий ресурсларга ва инвестициялашнинг қулай технологияларига эга бўлиши керак. Бунинг учун банкларнинг инвестицион сиёсати етарли даражада ривожланиши лозим. Банклар молия бозорида улкан имкониятга эга эканлиги ҳамда асосий қимматли қоғозларнинг эмиссия қилиш имкониятини ва инвестицион фаолиятни ривожлантириш, капитал бозоридаги профессионал фаолият юритишини ўрганиш муҳимдир. Капитал бозори бозор иқтисодиёти асосида ташкил қилинган молия тизимининг таркибий қисми бўлиб, у ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларнинг бўш турган молиявий ресурсларини иқтисодиётнинг керакли соҳаларига йўналтиришга ва бунинг натижасида молия бозорининг бошқа сегментларини тўлдиришга асосланган. Банклар бир вақтнинг ўзида капитал бозорида эмитентлар, инвесторлар ва воситачилар сифатида гавдаланадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони ва 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6207 сонли фармони иқтисодиётимиз ривожида муҳим ўрин тутади.
Ушбу фармонларда иқтисодиётимизни, қолаверса, банк тизимини янада ислоҳ қилишнинг механизми ишлаб чиқилган яъни, капитални жалб қилиш ҳамда корхоналар, молиявий институтлар ва аҳолининг еркин маблағларини жойлаштиришнинг муқобил манбаи сифатида молия бозорини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси молия бозорини ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқиш ва бошқалар белгилаб берилган2.
Мамлакатда капитал бозорининг ривожланиши авваламбор, унинг иштирокчиларига юқори фойда олиб келса, бошқа томондан унинг ликвидлигини таъминлашга хизмат қилади. Лекин ушбу бозорни доимий назорат қилиш, спекулятив операцияларни олдини олиш ҳозирги кун учун долзарб масала ҳисобланади.
Курс ишининг предмети. Ушбу курс ишининг предмети бўлиб, бозор муносабатлари шароитида тижорат банкларининг капитал бозоридаги операцияларини иқтисодий-хуқуқий асосларини ўрганиш, ушбу бозорда банклар фаолиятини таҳлил қилиш ва тегишли хулосаларни шакллантириш ҳисобланади.
Курс ишининг объйекти бўлиб, Ўзбекистон Респубикаси тижорат банкларининг капитал бозоридаги фаолияти ҳисобланади.
Курс ишининг назарий ва амалий асослари. Битирув малакавий ишининг назарий асоси бўлиб тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операцияларини амалга ошириш борасидаги Қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатлари, йетакчи миллий ва хорижий мутахассисларнинг ишлари ҳисобланади.
___________________________________________
2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, 2017-йил 7-феврал.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish