Банк ва банк тизимининг ривожланиш босқичлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мақсади ва фаолияти асослари



Download 88,55 Kb.
bet3/9
Sana14.06.2022
Hajmi88,55 Kb.
#667527
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Пул ва банклар

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мақсади ва фаолияти асослари
Марказий банк банк тизимининг бош банки бўлиб, пул - кредит сиёсатини, эмиссия жараёнларини олиб боради ва миллий пулнинг барқарорлигини таъминловчи муассасадир. 1995 йил 21 декабрда "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди.
Марказий банк мақоми ва мақсадлари "Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки тўғрисида"ги Қонуннинг 1 - моддасида белгиланган: "Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки юридик шахс бўлиб, фақат давлат мулки ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки - иқтисодий жиҳатдан мустақил муассаса, ўз ҳаражатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга."
Қонуннинг 3 - моддасида "Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат" деб қайд қилинади. Нархларнинг барқарорлигини таъминлаш ва миллий пул бирлигини хорижий валюта бозорларида айирбошлаш курсининг барқарор бўлишига эришишни кўзда тутувчи бу мақсад давлатнинг иқтисодий сиёсатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ўрини жуда муҳим эканлигини белгилайди.
Мамлакатда пул муомаласи самарали бўлиши ва молия муассасалари фаолиятининг ишончлилиги пул - кредит ҳамда валюта сиёати стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишдаги унинг мустақиллигини хуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш зарурлигини тақозо этади. Мамлакат халқ хўжалигини кредитлаш кўрсаткичларини тижорат банкларини қайта молиялашга доир кредит ҳажмларини ва фоиз ставкаларини белгилаш йўли билан тартибга солиш, валюта - кредит сиёсатини амалга ошириш, тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мустақил сиёсати соҳаси бўлиб ҳисобланади. Мустақил сиёсат эса пул ва валюта бозорида юзага келаётган вазиятни, ички бозордаги макроиқтисодий шарт - шароитни, ташқи омилларни таҳлил қилиш асосида амалга оширади. Бу ҳолат Қонуннинг 6 - моддасида "Марказий банк ўз ваколатлари доирасида қарор қабул қилишда мустақилдир" деб тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобот беради. Олий Мажлис Ўзбекистон Республикаси Президентининг тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.
Қонуннинг 2 - моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки юридик шахс сифатида кўчмас мулк ва молиявий ресурсларга эгалик қилади. Бу ҳол унинг молиявий мустақиллигини мустаҳкамлайди ва мустақил пул - кредит сиёсатини самарали ўтказиш имкониятини беради.
Нархларга ва айирбошлаш курсларига таъсир кўрсатадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг бевосита назорати ва таъсирида бўлмаган турли омиллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий мақсадига эришишини мураккаблаштириши мумкин. Шунга қарамай, чет эл тажрибаси кўрсатадики, айнан Марказий банк макроиқтисодий жараёнларнинг ривожланиш йўналишини, биринчи галда, пулнинг қадрсизланиш суръатини ва валюта курсини белгилашни идора қилади. Қонунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатлар бериш билан бир қаторда, унинг учун таъқиқланган фаолият турлари ҳам аниқ белгилаб берилган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат фаолияти билан шуғулланиш, муассаса ёки ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш таъқиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига корхона ва ташкилотлар фаолиятида банк ҳамда юридик шахслар сифатида иштирок қилишга рухсат этилмайди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк ўз ваколатларидан фойдаланишда барча юридик шахсларни баравар кўриши лозим.

Download 88,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish