Банк ва банк тизимининг ривожланиш босқичлари


Пул - кредит сиёсатининг стратегик мақсадлари



Download 88,55 Kb.
bet5/9
Sana14.06.2022
Hajmi88,55 Kb.
#667527
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Пул ва банклар

Пул - кредит сиёсатининг стратегик мақсадлари
У ерда кўрсатилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул - кредит сиёсатининг асосий йўналишларини бир йилга ишлаб чиқади ва улар Олий Мажлис томонидан тасдиқлангандан сўнг у мукаммал дастур сифатида қабул қилинади. Бу дастур иқтисодий вазиятни таҳлил қилиш ва олдиндан айтишни, пул миқдорининг йиллик ўстириш суръатларининг мақсадли кўрсаткичларини, кредит, фоиз ва валюта сиёатини амалга ошириш йўналишларини ўз ичига олади. Умумий иқтисодий таҳлилнинг зарурлигига сабаб шуки, монетар сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш барча муҳим макроиқтисодий ҳодисалар; пулнинг қадрсизланиши, миллий ишлаб чиқаришнинг умумий қисми ва меҳнат ресурсларининг бандлиги, тўлов баланси билан чамбарчас боғланган. Пул муомаласини бошқариб бориш воситаларини қуйидаги чизмадан кўриш мумкин.
Ундан ташқари Марказий банк фоиз (дисконт) сиёсатини, таргетлаш ва бошқа усуллардан фойдаланиб пул массасини бошқариб бориши мумкин.
Муомаладаги пул массасининг ҳажмини, банкларнинг ликвидлигини мувофиқлаштириш ва инфляция суръатларини тушириш мақсадида Марказий банк тижорат банклари учун мажбурий резервлар меъёрини ўрнатиб бериш сиёсатини амалга оширади. Минимал заҳиралар бу тижорат банклари ресурсларининг марказий банкда мажбурий сақланиши зарур бўлган қисмидир. Мажбурий резерв миқдори тижорат банкининг йиғилган ресурсларига нисбатан фоизда белгиланади. Бу заҳира бевосита банкларнинг кредитлаш имкониятини чегараласа - да, уларнинг минимал ликвидлигини таъминлаш омили бўлиши мумкин. Мажбурий заҳира меъёри ҳозирги кунда Ўзбекистонда 20 фоизни ташкил қилади. Марказий банк томонидан заҳира миқдори баъзи бир омилларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилиши мумкин, у омонатларнинг ҳажми, тури, муддатига, банкларнинг бошқа мажбуриятларига боғлиқ бўлади. Банклар Марказий банкда мажбурий заҳираларни депонентлаш тартибига риоя қилиниши учун жавобгардир. "Тижорат банклари томонидан Марказий банкда Мажбурий заҳираларни депонентлаш тартиби тўғрисида"ги низомда белгиланган мажбурий заҳираларни депонентлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча банклар учун тааллуқлидир. Мажбурий резервлар Марказий банкда нақд пул ёки омонатлар кўринишида, Марказий банк белгилайдиган тартибда депозитга ўтказилади. Мажбурий резерв талабларининг меъёрлари ёки таркиби белгилангани ёки ўзгартирилгани тўғрисидаги кўрсатмаларда камида бир ойлик муддат кўрсатилади, резервларнинг таркиби ёки миқдорига доир янги меъёрларни банклар ана шу муддатгача бажаришлари шарт. Марказий банк мажбурий резервлар бўйича фоизларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Заҳира талабларини ҳисоб - китоб қилишда чет эл валютасидаги маблағлар, жисмоний шахслар депозитлари, депозит ва жамғарма сертификатлари, ипотека облигациялари чиқариш йўли билан жалб этилган маблағлар ҳисобга олинмайди. Мажбурий заҳираларни депонентлаш банк вакиллик ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Мажбурий заҳираларни турли фойда келтирувчи активлар билан қоплашга руҳсат этилмайди. Банк мажбурий резерв талабларининг энг кам миқдорини сақлаб туриш тўғрисидаги 28 - модда қоидаларини бажармаган тақдирда Марказий банк қатъий тартибда бу банкдан етишмаётган маблағ суммасини, шунингдек, қайта молиявий таъминлашнинг икки ставкасидан ошмайдиган миқдорда жарима ундириб олади.
Марказий банкнинг ҳисоб (дисконт) сиёсатининг моҳияти шундаки, у тижорат банклардан векселларни сотиб олади. Мисол учун, мол сотиб олувчи корхонаниннг етказиб берилган молларининг ҳақини тўлаш учун маблағи етарли бўлмаса, у товар учун тўловни маълум вақт ўтгандан кейин амалга ошириши тўғрисида вексель бериши мумкин. Мол сотувчи корхонага пул маблағлари зарур бўлган вақтда у векселни тижорат банкига сотиши мумкин. Тижорат банки векселни сотиб олганда унда кўрсатилган суммадан кам суммага сотиб олади. Зарур бўлганда тижорат банки векселни Марказий банкда ҳисобга қўйиши мумкин. Бу ҳолда Марказий банк ҳам ўз фойдасига маълум фоиз - ҳисоб ставкасини ушлаб қолиши мумкин. Тижорат банклари векселларни сотиб олишда Марказий банкнинг ҳисоб ставкасига таянадилар. Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси тижорат банклари ўрнатадиган ҳисоб ставканинг энг паст чегараси ҳисобланади. Одатда тижорат банкларининг ҳисоб ставкаси Марказий банкнинг ҳисоб ставкасидан юқори бўлади.
Марказий банкнинг тижорат банкларини қайта молиялаштириш сиёсати бу тўғридан - тўғри кредитлаш, векселларни ҳисобга олиш, қимматбаҳо қоғозларни гаровга олган ҳолда кредитлар бериш ва кредит аукционларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бундан келиб чиққан ҳолда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш операцияси қуйидаги усулларда олиб борилиши мумкин:

  • тижорат банкларининг ихтиёридаги векселарни ҳисобга олиш йўли билан кредитлаш;

  • тижорат банклари ихтиёридаги қимматбаҳо қоғозларни гаровга олиш йўли билан кредитлар бериш. Бундай кредитлар ломбард кредитлар дейилади;

  • тўғридан - тўғри кредит бериш усули.

Кредит ташкилотлари фаолиятида молиявий қийинчиликлар бўлган ҳолларда улар Марказий банкка кредит олиш учун мурожаат қилиши ва Марказий банк кредитидан фойдаланиши мумкин. Ремолиялаштиришнинг асосий мақсади, пул муомаласи ва кредит муносабатларининг ҳолатига таъсир кўрсатишдан иборат. Ремолиялаштириш сиёсатини олиб бора туриб, Марказий банк охирги кредитор сифатида майдонга чиқади. Ўзбекистон Республикасида Марказий банк ўрнатган қоидаларга асосан, қуйидаги активларни гаровга олган ҳолда 3 ойгача бўлган муддатда кредитлар бериши мумкин:

  • олтин, чет эл валютаси, халқаро захиралар тоифасига кирувчи валюта бойликлари ва бошқа бойликлар;

  • давлатнинг қарз мажбуриятлари ва давлат томонидан кафолатланган бошқа қарз воситалари.

Марказий банкда депозитга ўтказилган ва унинг депозитарийси учун мақбул бўлган, харид қилиниши ва сотилишига рухсат берилган ва марказий банк улар билан ушбу қонун доирасида бошқа хил операциялар ўтказиши мумкин бўлган активлар, тўланишига банклар асосида кредитлар бериши мумкин.
Банк фаолиятида рискнинг иқтисодий асосланган чегаралардан чиқиб кетмаслик банк системаси барқарор ишланиши муҳим шартидир. Риск доираларини чеклаб қўйиш Марказий банк томонидан тижорат банклари учун риоя этилиши мажбурий бўлган иқтисодий меъёрларни белгилаб қўйиш орқали амалга оширилади. Марказий банк банклар учун мажбурий бўлган иқтисодий меъёрларни. Шу жумладан:

  • капиталнинг етарлилиги коэффициенти;

  • бир қарз олувчи ёки бир - бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини;

  • йирик кредит таваккалчилик ва инвестицияларнинг энг кўп миқдорини;

  • ликвидлилик коэффициентларини ва бошқаларни белгилайди.

Марказий банк иқтисодий меъёрларнинг ўзгариши тўғрисида камида бир ой олдин эълон қилади. Банклар ва уларнинг филиаллари банкларга оид қонун хужжатларини, белгилаб қўйилган иқтисодий меъёрларни бузган тақдирда Марказий банк улардан устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача жарима ундириш ёҳуд айрим операцияларни ўтказишни олти ойгача бўлган муддатга чеклаб қўйиш ҳуига эга.
Ҳисоб китобларни ва ўтказиш операцияларини бажариш. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб - китоблар нақд пулли ва нақд пулсиз тарзда амалга оширилади. Жами пул айланишининг асосий қисми нақд пулсиз тўловларга тўғри келади. Бунда пулнинг ҳаракати кредит муассасаларидаги ҳисоб варақларга пул ўтказиш ва ўзаро талабларни ҳисобга олиш жараёнида содир бўлади. Маҳсулот сотиш ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш йўли билан маблағ топиш, миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, банкдан қарз олиш ва уни қайтариш, аҳолига пул даромадларини тўлаш ва улардан фойдаланиш каби хўжалик муносабатларининг соҳалари воситасида нақд пулсиз обороти хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб варақлари амал қилаётган банк муассасалари орқали ўтади. Ўзаро ҳисоб - китоблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган ва ҳамма банк ҳамда мижозлар учун мажбурий бўлган қоидалар асосида олиб борилади. Ушбу қоидаларнинг бир тарзда қўлланиши бутун республика ҳудудида ҳисоб - китобларнинг узлуксизлигини таъминлайди.
Банклар фаолиятини тартибга солиш ва уларни назорат қилишдан асосий мақсад "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ги қонуннинг 50 - моддасига мувофиқ банк тизимини барқарор тутиб туриш, омонатчи ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг асосий васиталардан бири банк фаолиятига рухсатнома (лицензия) беришдир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус комиссияси бу фаолият билан шуғулланишга даъвогарларнинг бирламчи ҳужжатларини кўриб чиқади, пул бозорида уларнинг ишлашга тайёрлигини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига жавоб беришини таҳлил қилади ва қарор ижобий бўлган тақдирда банк фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома беради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк муассасаларининг ривожланишини ҳар томонлама ҳисобга олиб ва кузатиб боради. Капиталнинг айнан бир хиллиги, ликвидликка доир талабларни ўз ичига олувчи иқтисодий меъёрларни, шунингдек кредитлаш ҳажми ва лимитларини белгилайди. Қонунда кредит ташкилотларнинг ҳамма турлари учун ягона мазмунга эга бўлган иқтисодий меъёрлар гуруҳининг бажарилиши назарда тутилади. Капиталнинг етарлилиги, активларининг сифати, фойдалилиги ва ликвидлигига қараб тижорат банкларининг молиявий аҳволи баҳоланади, ночор банклар аниқланади.
Расмий олтин - валюта заҳираларини сақлаш. Халқаро ҳисоб - китобларда заҳирадаги актив ва кафолатли суғурта фонди вазифасини адо этиш Марказий банкнинг пул - кредит сиёсатида валюта-маблағларидан шароитга қараб фойдаланиш имконини берибгина қолмай, балки дунё молия бозорларида операцияларни амалга ошириш йўли билан мамлакатимизнинг олтин валюта заҳираларини қийматини сақлаб туриш имкониятини яратади. Бошқа молия муассасалари, корхоналар ва хусусий шахслар ҳам хорижий валютага эга бўлиш ва валюта операцияларини ўтказишга ҳақи борлигига қарамасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта захираларини сақловчи асосий депозитарий бўлиб қолиши мумкин.
Ҳукумат маслаҳатчиси - хазина вакили вазифаси. Бу вазифа "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 44 - моддасида мустахкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳукумат банкири сифатида давлат муассасалари ва ташкилотларининг ҳисобварақларини юритади, ана шу ҳисобварақларда маблағларни жамғаради ва улардан тўловларни амалга оширади: давлат қимматли қоғозлари билан операцияларни ўтказиб туради; давлатга бевосита қисқа муддатли ссудалар шаклида ёки давлат облигацияларини ҳарид қилиш тарзида кредит беради; ҳукумат идораларининг топшириғига биноан олтин билан ёки хорижий валютада операциялар бажаради.
45 - моддада белгилаб берилганидек ,ҳукумат давлат секторига қарз ажратиш масалаларида, кредит беришнинг ички ва ташқи манбаларидан маблағ олиш режалари тўғрисида Марказий банк билан маслаҳатлашади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳукуматнинг фискаль (хазина) вакили вазифасига мувофиқ ҳукумат ҳисобварақларини юритар экан (47 - модда), ҳукуматнинг молия операцияларини амалга оширишда кўмаклашади, бюджет киримлари ва чиқимлари масалалари юзасидан маслаҳатлар беради, давлат қимматли қоғозларини жойлаштиришда вакил сифатида ишлайди, улар бўйича ҳисобварақларни юритади, давлат қарз мажбуриятлари билан боғлиқ бошқа масалаларини ҳал этишда қатнашади.
Тижорат банкларига кредит бериш. Марказий банк иқтисодиётнинг устувор тармоқларини бевосита кредитламасада, у тижорат банкларининг кредит захираларига бозор усуллари орқали самарали таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Бунинг учун пул бозорининг турли бўғинларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки операцияларидан, шу жумладан, валюта интервенциясидан, иккиламчи бозорда давлат қимматли қоғозлари билан бўладиган операцияларидан, кредит кимошди савдоларидан фойдаланади. Марказий банк ўзи белгилаган шартларга биноан олтин, чет эл валютаси, халқаро резервлар тоифасига кирувчи валюта бойликлари, давлатнинг қарз мажбуриятлари ва ҳукумат кафолатлаган бошқа қарз воситалари, Марказий банкда депозитга ўтказилган ва унинг депозитарийси учун мақбул бўлган,харид қилиниши ва сотилишига рухсат берилган активлар, тўланишига банклар кафолат берган тижорат векселларини гаровга олган ҳолда тижорат банкларига уч ойгача бўлган муддатда кредит бериши мумкин.
Тижорат банкларига кредит беришнинг энг кўп тарқалган бу тури банкларни қайта молиявий таъминлаш деб юритилади ва у "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 30 - моддасига асосан амалга оширилади.
Тижорат банклари ва ҳукумат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий мижозларидир. Бошқача айтганда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банкларнинг банки ҳисобланади. Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ўз ҳисобварақларидан ўзаро ҳисоб - китоблар учун фойдаланадилар ва ундан ташқари нақд пул зарур бўлганда ҳам улар Марказий банкга мурожаат қилишади.
Пул эмиссияси. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳам пулни эмиссиялаш хуқуқига эга, яъни у эмиссия маркази ҳисобланади. Бу вазифа ҳозир ҳам ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга, чунки чакана савдода маҳсулот ҳақини тўлаш ҳамда қарз мажбуриятларини узил - кесил узиш учун маблағга эга бўлиши лозимлигини таъминлаш учун нақд пул зарур.
Тижорат банкларининг касса заҳираларини жамғариш ва сақлаш. Муомаладаги пул миқдори ҳажмини бошқариш учун Ўзбекистон Республикаси Маркази банки жалб қилинган пул маблағлари ҳажмига қараб тижорат банкларида захираларнинг муайян коэффициентларини белгилайди. Пул - кредит воситасида бошқаришнинг самарадорлиги унинг пул миқдори ўсиш суръати ва тузилмасига, шунингдек, пулнинг қадрсизланиш даражасига таъсири мажбурий захиралаш тизимининг мослашувчанлиги боғлиқ. Кўриб чиқилаётган Қонуннинг 28 - моддасига мувофиқ мажбурий захиралар алоҳида ҳисобварақда нақд пул ёки омонатлар тарзида депонентга олинади. Заҳиралаш тизими тижорат банкларига ликвидлик билан боғлиқ қисқа муддатли муаммоларни ҳал этиш имконини беради. Айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қарорига биноан мажбурий заҳираларга фоизлар қўшиб қўйилиши ҳам мумкин. Тижорат банкларининг маблағларини заҳиралаш талабларига амал қилиш борасида жавобгарлигини ошириш учун қонунда молиявий санкциялар (53 - модда) кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тўланмай қолган пулни қонунда белгиланган тартибда сўзсиз ундириб олиш, шунингдек жарималар солиш ҳуқуқи берилган.
Энди Марказий банкнинг ташкилий тузилиши тўғрисида қисқача тўхталиб ўтамиз. Марказий банк ягона марказлаштирилган бошқарув тизимига эга. Марказий банк зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун тегишли хизматлар ва муассасалар ташкил этади.
Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси пойтахтида, вилоятларнинг марказлари ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бош бошқармалар тузади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бош бошқармаларининг ҳудудий жойлашуви.
Марказий банкнинг бошқарув таркибини қуйидаги чизмада акс эттириш мумкин.

Download 88,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish