Курс ишинингнатижаси қуйидагилардан иборат:
-пул муомаласини тартибга солишда қарор қабул қилувчи шахс томонидан монетар пул-кредит сиёсати дастакларининг салмоғини баҳолаш асосида бозор иқтисодиётининг замон талабларига мос келувчи инструментларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш алгоритми ва дастурий воситаси яратилган;
-пул массасига таъсир қилувчи омилларни эконометрик моделлар асосида баҳолаш орқали прогноз қийматларининг оралиқ интервалларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
-қисқа ва ўрта даврларда муомала учун зарур пул миқдорини аниқлашда пулга бўлган талаб ва таклиф мувозанат нуқталарининг силжиши тенденцияларини аниқлаш алгоритми ва дастурий воситаси яратилган;
-пул массасининг ЯИМга нисбатан эластиклигини аниқлаш йўли билан пуллар таклифига таъсир қилувчи омилларнинг пул массасини ўсиш суръатига таъсир даражасини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш механизми ишлаб чиқилган.
1.Пулмуомаласиниташкилқилишватартибгасолишнингназарийасослариваамалийжиҳатлари. Пул муомаласи хусусидаги дастлабки тизимли илмий-назарий қарашлар М. Фридменнинг илмий ишларида атрофлича ёритиб берилган3. Жумладан, у ўз илмий қарашларида пулларнинг даромадлилигини барқарор эмас, деб ҳисоблайди. Шу сабабли, унинг фикрига кўра, фоиз ставкаларининг ошиши банкларга кредитлардан олинадиган даромадлар миқдорини кучайтириш имконини беради. Натижада банклар кредитлар ҳажмини ошириш мақсадида жалб қилинадиган депозитлар ҳажмини оширишга ҳаракат қилишади. Агар депозитларнинг фоиз ставкаларига нисбатан чекловлар бўлмаса, у ҳолда банклар депозитларнинг фоиз ставкаларини оширишлари мумкин.
Аммо М. Фридмен фоиз ставкаларининг пулга бўлган талабга кучли таъсир кўрсатишини тан олмайди. У ҳар доим фоиз ставкаларининг эластиклигини жуда паст, деб ҳисоблайди. Бизнинг фикримизча, фоиз ставкаларининг пулга бўлган талабга кучли таъсир кўрсатишини ҳозирги замон амалиёти яққол тасдиқламоқда.
У. Баумоль ва Ж. Тобин пулга бўлган талаб моделини ишлаб чиқиб, ушбу модель орқали жорий трансакциялар учун зарур бўлган пул миқдорининг ҳам фоиз ставкаларига боғлиқлигини асослаб берган4. Уларнинг хулосасига кўра, фоиз ставкасининг ошиши трансакцион омил бўйича нақд пул захираларининг камайишига олиб келади. Бунда пулнинг айланиш тезлиги ошади.
Ўзбекистонда тижорат банклари кредит қуйилмаларининг номинал ЯИМдаги салмоғи 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 26,7 фоизни ташкил этди.
Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида эса бу кўрсаткичнинг ўртача даражаси 40 фоиздан ошади.
М. Фридменнинг юқорида қайд этилган таклифини қабул қилиниши тижорат банклари кредит эмиссияси миқдори ўсиш суръатларининг секинлашишига, кредитлар фоиз ставкаларининг ошишига, дебитор-кредитор қарздорлик миқдорининг кўпайишига олиб келади.
М. Фридмен мажбурий захира ставкаларига катта эътибор қаратади ва депозитларнинг ўсган қисмига нисбатан 100 фоизли мажбурий захира талабномасини жорий этиш ғоясини илгари суради.
Мажбурий захира ставкаларининг депозитлар муддати ва суммасига боғлиқ равишда табақалаштирилмаслиги, пировард натижада, тижорат банклари депозит базасининг мустаҳкамлигига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради. Бу эса ўз навбатида тижорат банклари кредит эмиссияси ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини бермайди. Натижада иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг банк кредитларига бўлган талабини қондириш, тижорат банклари кредит эмиссияси ҳажмини ошириш йўли билан монетизация коэффициентининг даражасини ошириш, ипотека ва истеъмол кредитлаш амалиётларини такомиллаштириш йўли билан аҳолининг тўлов қобилиятини рағбатлантириш вазифаларини ҳал қилиш имконини бермайди.
Республика иқтисодиётини модернизациялаш босқичида Ж. Кейнснинг
«арзон пуллар» сиёсатидан фойдаланиш республикамизда монетизация даражасини ошириш, тижорат банклари кредит экспансияси ва аҳолининг тўлов қобилияти талабини рағбатлантириш имконини беради. Ушбу фикримизга далил сифатида АҚШ амалиётини мисол келтириш мумкин. XX аср бошида
«арзон пуллар» сиёсатининг қўлланилиши натижасида АҚШ дефляцион қопқондан қутулиб қолишга эришган.
Шуниси хусусиятлики, Ж. Кейнс пуллар таклифи масаласига чуқур тўхталмайди. Фикримизча, Ж. Кейнс Марказий банклар томонидан пул таклифини тўла назорат қилиш мумкин, деб ҳисоблайди. Чунки Марказий банклар банк резервларини назорат қилиш йўли билан банк депозитларининг юзага келиш жараёнини ҳам назорат қила олади, деган хулосага келган эди. Мазкур хулоса саноати ривожланган мамлакатлар амалиётида ўзининг амалий аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлади.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолияти нархлар барқарорлиги ва инфляция даражасининг прогноз кўрсаткичлар доирасида бўлишига эришиш билан бирга юқори иқтисодий ўсиш учун қулай молиявий шароитни яратишга қаратилди.
Маълумки, миллий валюта ва ички бозордаги нархлар барқарорлигини таъминлаш аҳоли реал даромадлари, турмуши ҳамда истеъмол даражаси пасайишининг олдини олиш билан бирга тадбиркорлар учун узоқ муддатли сармояларни киритишга қаратилган инвестицион фаолиятни рағбатлантирувчи қулай муҳитни юзага келтириб, пировардида, мамлакатимиз ижтимоий- иқтисодий ривожланишига хизмат қилади.
Жумладан, 2005-2017 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан инфляциянинг белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришиш, миллий валютанинг девальвацияланиш даражасини пасайтиришга қаратилган қатъий пул-кредит сиёсати олиб борилди (1-расм).