Bank ishi” fanidan kurs ishi мавзу: Pul muomalasi va uni tashkil etish asoslari



Download 291,62 Kb.
bet3/6
Sana26.04.2022
Hajmi291,62 Kb.
#584021
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
pulll

2-расм. Пул муомаласини моделлаштириш жараёни5.
Хусусан, қарор қабул қилувчи шахс томонидан пул-кредит сиёсатини амалга оширишда пул муомаласини барқарорлаштиришга қўйилган аниқ мақсаддан келиб чиққан ҳолда турли иқтисодий назариялар таққосланади ва муқобил ечимлардан ҳисоблаш тажрибаларини ўтказиш вариантлари режасини тузиб олиш имкониятига эга бўлади. Сўнгра у компьютерда ҳисоблаш тажрибаларини ўтказади.
Расмдаги чизмадан кўринадики, пул-кредит сиёсатини иерархик таҳлил усули асосида танлаш ва ҳисоблаш тажрибаларини ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Энг аввало, пул муомаласи билан ҳисоблаш тажрибалари ўтказиладиган эконометрик моделлар комплекси яратилади. Эконометрик моделларни ишлаб чиқишда пул-кредит сиёсатининг олдига қўйиладиган мақсадлар (иқтисодий ўсиш, нархни барқарорлаштириш, бандликни таъминлаш ва шу кабилар) назарда тутилади, пул таклифи – захира пулларга таъсир этувчи воситалар (валюта интервенцияси, очиқ бозордаги операциялар, давлат бюджети камомадини молиялаштириш, қайта молиялаш ставкаси ва мажбурий захиралар меъёри) ҳисобга олинади, пул-кредит айниятларидан ва макроиқтисодий кўрсаткичлар орасидаги муносабатлардан фойдаланилади. Пул таклифи ва пулга бўлган талабнинг эконометрик моделлари пул-кредит сектори статистик маълумотлари ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси маълумотлари асосида қурилади ва уларнинг адекватлиги статистик мезонлар билан текширилиб кўрилади.
Иерархик таҳлил усули муаммонинг моҳиятини белгилаб берадиган элементларни иерархик тузилма кўринишида тасвирлаш учун мўлжалланган тизимли процедура ҳисобланади11. Мазкур усулнинг ўзига хос хусусияти – муаммони нисбатан содда таркибий қисмларга ажратиш ва жуфтлаб таққослаш орқали қарор қабул қилувчи шахсларнинг, яъни экспертларнинг мулоҳазаларига ишлов беришдан иборат. Таққослаш натижасида элементларнинг иерархик тузилмадаги ўзаро муносабатларининг нисбий муҳимлик даражаси ифода этилади. Сўнгра ушбу мулоҳазалар сонли қийматлар орқали ифодаланади ва элементларнинг (қисмларнинг) шажарадаги салмоғи (муҳимлиги) ҳисоблаб чиқилади. Бундай қийматлар нисбий баҳолар шкаласидаги ўзаро таққослаш ҳисобланиб, уларни мустаҳкам баҳолашлар деб аташ мумкин.
Пул муомаласини ташкил қилишнинг асосий вазифаларидан бири пулга бўлган талабни аниқлаштиришдир. Инфляция, ялпи ички маҳсулот ва пул массаси ўсиш суръатларини 2008-2021 йиллардаги статистик маълумотлари асосида пулларга бўлган талабнинг эконометрик моделлари ва 2022, 2023 йиллар учун ўсиш тенденцияси ҳисоблаб чиқилганда, мазкур йиллардаги пул эмиссияси прогнози қийматлари учун қуйидаги учбурчакли сонлар ҳосил қилинди:
2022 йил (0.5539; 0.5801; 0.6286);
2023 йил (0.2949; 0.3985; 0.4527).
Пул эмиссияси талабининг 2022 йилга нисбатан 2023 йилда кескин (55-63 фоиздан 29-45 фоизга) камайиши 2007-2020 йилларда Марказий банк томонидан қаттиқ пул сиёсати ўтказилганлиги тенденцияси билан изоҳланади.
Таҳлиллар кўрсатадики, пулга бўлган талабни ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми билан аниқлаш унчалик етарли эмас. ЯИМ пировард истеъмол харажатларига тенг миқдор бўлганлиги сабабли оралиқ истеъмол харажатларини ҳисобга олмайди. Иқтисодий фаолиятда эса оралиқ истеъмол харажатлари учун ҳам пул керак бўлади. Худди шунинг учун ҳам пулга бўлган талабни аниқлашда пул эмиссиясининг ЯИМга эластиклигидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Эластиклик коэффиценти пулга бўлган талабнинг нисбий ўзгаришини ЯИМни нисбий ўзгариши нисбатига тенг эканлигидан, пулга бўлган талабни қуйидагича аниқлаш мумкин:


. (1)


Бунда: ва мос равишда пул массаси ва ЯИМнинг ўзгариши.
Пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш иқтисодиётнинг энг муҳим масалаларидан биридир. Пулга бўлган талаб прогнози макроиқтисодиётда бўлаётган ўзгаришларни тўлароқ талқин қилиш имкониятини берса, пул таклифи прогнози давлат пул-кредит сиёсатининг шаклланишига асос бўлади.
Пул таклифини шакллантиришда учта экзоген ўзгарувчилар: пул базаси В (аҳоли қўлидаги нақд пуллар ва тижорат банклари захиралари), мажбурий захиралар меъёри rr ва пулнинг депонентлашган коэффициенти cr (банклардан ташқаридаги нақд пулларнинг депозитлар умумий суммасига нисбати) таъсир этади. Ушбу ўзгарувчилар иштирокидаги пул таклифини қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:


. (2)

Пул таклифининг юқоридаги формуласи ўзгарувчиларига Марказий банк томонидан таъсир этадиган қуйидаги воситалар мос келади: очиқ бозордаги операциялар; мажбурий захиралар меъёри; қайта молиялаштириш ставкаси; давлат бюджети камомадини молиялаштириш ва валюта интервенцияси.


Пул муомаласини барқарорлаштириш жараёнини умумий ҳолда И. Фишернинг айирбошлаш тенгламаси орқали ифодалаш мумкин:


. (3)
Бунда: пул массаси; пул айланиш тезлиги; ўртача нарх даражаси; Q – ишлаб чиқарилган товар ва кўрсатилган хизматларнинг физик ҳажми.
Тенгламанинг чап томони (MV) моддий неъматларни сотиб олувчиларнинг
харажатларини, бошқача қилиб айтганда, пул таклифи миқдорини ифодалайди. Тенгламанинг ўнг томони эса (PQ), сотувчиларнинг бу ҳажмдаги маҳсулотдан олган тушуми (даромади)ни, яъни пулга бўлган талабни ифодалайди.

  1. тенгламанинг ўнг томонини пулга бўлган талаб D: k1q-pD+b1=0 ва чап томонини пул таклифи чизиғи S: k2q-ps+b2=0 чизиқли тенгламалари кўринишида ифодалаймиз. Бу ерда, биринчи тенгламада k1 – маҳсулот ва хизматларнинг ўртача нархи; q – товар ва хизматлар ҳажми; pD пулга талаб функцияси; b1 – трансакцион харажатларга сарфланадиган пулга талаб миқдори; иккинчи тенгламада q – пул таклифи массаси; k2 пул айланиш тезлиги; ps пул таклифи функцияси; b2 – бошқа харажатларнинг пул таклифидаги улуши.

У ҳолда, (3) тенгламага кўра,


k1q - pD +b1 = k2q - ps + b2. (4)

  1. ифодадан кўринадики, барқарорлик ҳолатида талаб ва таклиф функцияларининг қийматлари ўзаро тенг бўлади.

Талаб ва таклиф функцияларини қуришни кўриб чиқайлик. Бунинг учун аввало прогноз қилиш оралиқ кенглиги даври tn учун пулга бўлган талабни минимал ва максимал қийматларини (q1, p1) ва (q2, p2) ҳамда пул таклифи бўйича ҳам худди шундай қиймат – (q3, p3) ва (q4, p4) ларни аниқлаймиз.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, талаб ёки таклиф чизиқлари ўзгарганда барқарор ҳолатни прогноз қилиш учун умумий тўғри чизиқ коэффициентлари белгилашларида қуйидаги формула таклиф қилинади:


. (5)
Бунда: – пул массасининг – вақтдаги ўзгариши.
Фараз қилайлик, маркетинг тадқиқотлари асосида экспертлар томонидан келгуси чоракда нарх 4-7 фоизга, маҳсулотлар ва хизматлар таклифи 5-12 фоизга ошиши прогноз қилинган бўлсин. Ўз навбатида, нархнинг ўзгаришига мос равишда пулга бўлган талабнинг 1-5 фоизга ошиши ва пул айланиш тезлигининг 3-6 фоизга камайиши прогноз қилинган бўлсин. Талаб ва таклифнинг мувозанат ҳолатида пул массаси қанча бўлишини аниқлаш талаб қилинсин. Талаб ва таклифни умумий тўғри чизиқлар кўринишида қурганимиздан сўнг, чоракдаги ойлар мобайнида барқарор ҳолатни
таъминловчи пул массасининг ўзгаришини аниқлайлик. (5) формулага қийматни қўйсак, ёки 100% бўлади. Бу пул массасининг чорак
бошидаги барқарор ҳолатини ифодалайди. Прогноз қилинаётган чоракнинг биринчи ойида:

ёки 100,427% га тенг бўлади.


Бундан айтиш мумкинки, кўриб чиқилаётган чоракнинг биринчи ойида пул эмиссиясини 0,427 фоизга ошириш зарур. Бошқача қилиб айтганда, M(0), бу ерда M(1) чоракнинг биринчи ойидаги ва M(0) давр
бошидаги пул эмиссиясининг абсолют миқдорини ифодалайди.
Шунингдек, чоракнинг кейинги ойлари учун ҳисоблаш натижалари қуйидаги кўринишда бўлади:
M(2) ва .
Худди шундай усул билан товар ва хизматлар нархи пасайган пайтда ҳам пул массасининг барқарор ҳолатини аниқлаш мумкин. Бу эса ўз навбатида пул массаси барқарорлигини таъминлаш учун чорак ёки йил давомида пул таклифи миқдорини аниқлаш ва назорат қилиш имконини беради.



Download 291,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish