Этиология - бу касалликни бевосита қўзғатувчи сабабларни ўрганувчи фан бўлими ҳисобланади. Юқумли касалликларда этиологик омил биринчи навбатда касаллик қўзғатувчиси ва унинг хусусиятлари ҳисобланиб, юқумли бўлмаган касалликларда асосий омил касаллик сабаби сифатида белгиланади.
Касалликнинг патологоанатомик ва патологофизиологик белгилари, симптомлари, шунингдек касаллик клиник белгилари ва унинг этиологик хусусиятлари бўйича касалликка ташхис қўйилади, яъни касаллик тури аниқланади. Касалликка ташхис қўйилиш жараёнининг амалга оширилиши бевосита касалликни тавсифловчи барча маълумотларга асосланилиб, шунингдек касалликнинг юзага келишига таъсир кўрсатувчи ташқи муҳитнинг барча омилларини ҳисобга олган ҳолатда бажарилади.
Касалликка ташхис кўйишда факат касалликнинг ташқи белгилари - симптомлари асосида карор чикариш мумкин эмас, чунки турли хил касалликларда бутунлай ташқи намоён бўлиш хусусиятларига кўра бир хилдаги ҳолатлар кўп кузатилади. Шунингдек, касалликка факат унинг қўзғатувчисини аниқлаш асосида, касалликнинг клиник белгиларини ҳисобга олмаган ҳолатда ташхис кўйиш ҳам нотўғри ҳисобланади. Албатта, касалликка ташхис кўйиш жараёнининг тўғри ҳолатда амалга оширилиши, биринчи навбатда ушбу касалликка қарши чора - тадбирларни тўғри ишлаб чикишга ва уни йўқотишга олиб келади.
Организмда амалга ошувчи патологик жараёнлар асосан икки хил йўналиш бўйича боради: бунда биринчи ҳолатда бу кўринишдаги жараёнлар натижасида касалликка учраган органларнинг кичрайиши, яъни регрессив жараёнлар амалга ошиши қайд қилинади, иккинчи колатда эса касалликка чалинган органларнинг ҳажми ортиши - яъни прогрессив жараёнлар фаоллашиши кузатилади.
Балиқ касалликларига қарши кураш усулларига балиқчилик-мелиоратив, агромелиоратив, ветеринар-санитар ва профилактик-даволаш усуллари киради. Балиқ касалликларига қарши кураш чора-тадбирларига асосан, балиқчиликда интенсифакация шароитида иш олиб борадиган хўжаликларда қуйидагича амалга оширилади.
Профилактик чора-тадбирларга қуйидагилар киради:
1) Балиқларни нормал ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратиш, балиқ организмининг касаликларга нисбатан юқори даражали қаршилик кўрсатиш қобилиятини ошириш.
2) Сув ҳавзасига касал тарқатувчи воситаларнинг кириб қолишига йўл қўймаслик.
3) Касаллик тарқалишига йўл қўймаслик, касалликнинг пайдо бўлишига шароит яратилишини олдини олиш.
4) Сув хавзасида касалликнинг пайдо бўлиши билан унга қарши кураш олиб бориб дархол йўқотиш чораларини куриш.
Бу йўналишларнинг муваффакиятли бўлиши учун куйидаги комплекс тадбирларни амалга ошириш керак.
1) Сув хавзасининг нормал харорати, гидрохимияси, сув алмашинуви ва санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш ва саклаш.
2) Балиқларни тўла кимматли озуқа билан боқиш.
3) Ихтиологик вазиятни ҳамма вакт назорат остида ушлаб туриш.
4) Нормага асосланган балиқ зичлиги монокултураси, ҳамда қўшимча ва поликультура шароитида боқишда балиқлар сонига эътиборни қаратиш.
5) Балиқлар орасида касаллик таркатувчиларни, яъни оралик хўжайинларни йўқотиш.
6) Кучли иммун хусусиятига эга бўлган зотларни яратиш.
7) Балиқлар ўртасида профилактик ишлов бериш ишларини амалга ошириш.
8) Ветеринария ташқилотининг рухсатисиз хўжаликка балиқ киритмаслик ва чикармаслик.
9) Келтирилган балиқларни кайси ёшда бўлишидан катъий назар, албатта маълум муддат изоляцияда (карантин ховузга) саклаш.
10) Келтирилган балиқларни карантиндан сўнг антипаразитар ванналар орқали ховузларга кўйиш.
11) Сув тушадиган саржиналарда фильтр кўйиш, ахлатларни ховузга ўтказмаслик.
12) Ҳовузга кирадиган сув дезенфекция ва сувни гидрохимиявий анализ намуналари олиниши шарт.
13) Сув хавзасига сув оқимларини қўймаслик.
14) Балиқлар дегельминтизацияси учун махсус ховузлар тайёрлаш.
15) Овлаш қуроллари ва ишлатиладиган қуролларни олиб ўтишга йўл қўймаслик.
16) Балиқларни ва бахорги профилактик жихатдан қайта ишлаш, касал балиқларни даволаш, шуларни хўжалик ховузларининг ўзида бажариш. Балиқларни ўтказиш пайтида тана хароратининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик.
17) Табиий кўлларнинг хар 1000 гектар сувлик учун битта кайик ва 8001000 метр узунликда капрон тур ишлатиш.
18) Табиий кўлларда қайиқлар ва турлар сонини белгиланган нормадан оширмаслик.
19) Ҳовузларни балчиқлашиб кетишига ва юксак сув ўсимликлари босиб кетишига йўл қўймаслик.
Ҳамиша сув хавзаларида юқумли касалликларни олдини олиш ва таркалиб кетмаслиги учун куйидагиларни бажариш:
1) карантин коидаларига сўзсиз риоя қилиш.
2) Ҳовуз сувини тўлиқ чиқариш ва дезинфекциялаш ва ховуз тубини дезинфекциялаштириш, сув қўядиган ва чикадиган жойларни биотехнологиясига асосланган холда жойлаштириш.
3) Барча ов анжомларини ва кийим кечакларни дезинфекциялаш, махсус кийимларни ҳам.
4)Ҳовузларни инсоляция усуллардан фойдаланиб ховузларни биомелиоратив ҳолатини яхшилаш.
Демак балиқ боқиладиган ховузларни биомелиоратив ҳолатини яхшилаш максадида ховузларга дам бериш коидаларига амал қилиш. Шуни эсда саклаш керакки, соғлом балиқ махсулоти олиш учун ховузларни қаровсиз қолдириб юборишга йўл қўймаслик, балиқларни паразитларга йўлиқишига йўл қўймаслик керак. Хўжаликда ихтиопатолог мутахассис нихоятда зарур. Ветеринария маслахатисиз бирор ишни бажармаслик керак.
Ҳар бир МЧЖ балиқчилик хўжалиги ўзининг овланган балиқларини касалликлардан холи эканлигига ишонч ҳосил қилиши учун "Узстандарт" агентлиги ва балиқ махсулотларини сертификатлаш идораси "Ихтиосервис"дан, МЧЖ балиқчилик хўжаликлари балиқ овлаш учун рухсатнома, яьни сертификат олишлари зарур. Бунинг учун хар бир балиқ туридан 5-6 дона намуналар олиб лабаратория текширувидан ўтказилиши керак. Агарда бундай сертификат бўлмаса МЧЖ балиқчилик хўжалиги балиқ овлаш хуқуқига эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |