Baliq kasalliklari fanidan ma’ruzalar to’plami termiz- 2021


Балиқлар касалликларини ташхиси, даволаш ва олдини олиш



Download 210 Kb.
bet29/87
Sana17.01.2022
Hajmi210 Kb.
#379940
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   87
Bog'liq
baliq kasalliklaridan ma'ruza

Балиқлар касалликларини ташхиси, даволаш ва олдини олиш

Касалликка ташхис кўйиш жараёни тартиби. Касалликларни ва ушбу касалликлар билан боғлиқ ҳолатда ҳайвон организмида амалга ошувчи барча ўзгаришларни ўрганувчи фан тармоғи-патология (грек тилида «patos» - касаллик, «logos» - таълимот) ёки касалликлар ҳақидаги фан деб номланади. Касалликнинг ташқи белгилари касалликка учраган ҳайвонларни ташқи томондан текшириш давомида қайд килиниши мумкин ва бу белгилар одатда касаллик симптомлари деб номланади.

Бир қатор ҳолатларда касаллик таъсиридаги ўзгаришлар организм ички органларида амалга ошиши қайд қилинади. Бу кўринишдаги касаллик белгилари касал ҳайвоннинг ичини ёриб аниқланиши мумкин ва бу белгилар патологоанатомик белгилар деб номланади. Кўпинча ҳолатларда касаллик юзага келган вактда ҳайвон организмида бир катор органларнинг функцияси издан чикиши кузатилади. Бунда ушбу органларнинг меъёрий функциясидаги юзага келган бузилишлар даражаси тегишли тахлиллар орқали аниқланади. Ушбу кўринишда органларнинг меъёрий иш фаолиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ касаллик белгилари патологофизиологик белгилар деб номланади.

Касаллик белгилари одатда касаллик юзага келган вактда бирданига юзага келмайди, бунда белгилар касалликнинг бошланишидан кейин маълум бир даврида юзага келади. Бу кўринишдаги касаллик белгилари касаллик кечиши давомида қайд килиб борилади ва клиник белгилар деб номланади.

Юқумли касалликлар одатда клиник белгиларига кўра яққол намоён бўлувчи ҳолатда кузатилиб, касалликнинг давом этиш даври инкубация даври деб номланади, айрим ҳолатларда бу кўринишдаги касалликлар яширин тарзда амалга ошади, яъни касаллик мавжуд бироқ унинг белгилари яққол тарзда кузатилмайди. Ушбу кўринишда, касалликнинг инкубацион ёки яширин даври касаллик қўзғатувчисининг организмга тушиши даври оралиқларини ташқил қилиб, ушбу лахзадан бошлаб организмда, яъни касалланган ҳайвон танасида аста-секин касаллик белгилари намоён бўла бошлайди. Касалликнинг клиник даври касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлган вақтдан бошлаб унинг бутунлай йўқолишигача бўлган даврни ўз ичига қамраб олади.

Айрим ҳолатларда касалликнинг инкубацион ва клиник даври продромаль давр деб белгилади ва бунда касалликнинг белгилари яққол аниқланмаслиги қайд қилинади. Касалликнинг охирги босқичи, яъни тузалиш даври - реконвалесценция деб номланади ва бу вактда касаллик белгилари аста - секин йўқола бошлайди. Айрим ҳолатларда продромаль давр ва касалликнинг реконвалесденция даври жуда ҳам сезиларсиз кўринишда намоён бўлади ёки бутунлай қайд килинмайди. Балиқлар касалликларини тавсифлашда одатда инкубацион ва клиник давр ҳисобга олинади.

Касалликларнинг инкубацион даврида касаллик қўзғатувчиларининг (масалан, бактериялар, содда ҳайвонлар, моногенетик сурғичлилар, паразит кискичбакасимонлар ва бошкалар) кўп микдорда йиғилиши кузатилади, аниқрок айтганда кўпинча ҳолатларда ушбу касаллик қўзғатувчилари томонидан ажратилувчи захарли моддаларнинг тўпланиши даражаси ортиб боради. Касаллик қўзғатувчилари сонининг ортиши бевосита уларнинг кўпайиши орқали амалга ошади. Ушбу кўринишда, айрим ҳолатларда касаллик қўзғатувчилари сони маълум бир микдорга етганидан кейин улар томонидан ажратилувчи захарли моддалар қўзғатувчилар сонига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жадал тарзда салбий таъсир кўрсата бошлаши қайд қилинади.

Нисбатан йирик ўлчамдаги кўп хужайрали паразитлар таъсирида юзага келувчи инвазион касалликларнинг инкубацион даври давомида уларнинг кўп микдорда йиғилиши қайд килинмасдан, балки уларнинг тана ўлчамлари ортиши кузатилади ҳамда ушбу касаллик қўзғатувчилари томонидан ажратилувчи захарли моддалар микдори ортиб боради.

Ушбу кўринишда, биринчи ва иккинчи ҳолатларда ҳам якуний ҳолатда захарли моддаларнинг микдорий ортиб бориши кузатилиб, бу касалликнинг инкубацион даври давомида аста-секин амалга ошади ва сўнгги боскичларда сакраш тарзида ортиб кетади, бу вактда эса касаллик белгилари (симптомлар) яққол намоён бўла бошлайди ва сифат жихатидан навбатдаги клиник боскич бошланади. Қайд қилиб ўтиш керакки, бир қатор ҳолатларда касалликларнинг клиник даври амалга ошиши бевосита нафақат захарли моддаларнинг йиғилиши билан боғлиқ бўлиши, балки бунда паразит организмларнинг микдорий ортиши натижасида уларнинг ҳўжайин ҳайвон организмида турли хил функционал жихатдан муҳим аҳамитга эга ҳисобланган органлар тўқималарга ёпишиши тарзидаги салбий ҳолат ҳам қайд қилинади (ичак деворининг петрификацияси, органлар бириктирувчи тўқималарининг бузилиши, органларнинг жарохатланиши ва бошка ҳолатлар кузатилади).

Касалликларнинг инкубацион ва клиник даври давомийлигига бевосита касалланган ҳайвон организмига боғлиқ ва шунингдек ушбу ҳайвон яшовчи ташқи мухит омиллари ўзгаришларига боғлиқ хусусиятлар катта таъсир кўрсатади.

Ҳар бир касалликнинг ўзига хос маълум бир инкубацион даври давомийлиги киймати мавжуд ҳисобланади. Касалликнинг инкубацион даври давомийлиги хакидаги билимларга эга бўлиш бевосита касалланган ҳайвонларни соғлом ҳайвонлардан алохида ушлаш (карантин) даврини белгилашда мухим аҳамиятга эга ҳисобланади.


Download 210 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish