93
суриш ёрдамида кенг жамоатчилик томонидан ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик назоратни
таъминлаш борасида ижобий самара берадиган амалий ишларни олиб боришимиз мумкин бўлади. Шунинг билан бир
қаторда, амалиётга биринчи маротаба экологик назоратнинг жамоатчи инспектори институти жорий этилди. Бунда,
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари жамоатчилик экологик назоратини
амалга ошириш мақсадида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантириши ҳамда уларнинг
фаолиятини мувофиқлаштириши мумкин. Ушбу ҳолатда, белгиланган тартибда махсус тайёргарликдан ўтган ва
экологик назоратда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси экологик назоратнинг
жамоатчи инспектори бўлиши мумкин.
Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини таъминлаш, ҳудудларда табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш жараёнида юзага келадиган мураккаб экологик-ҳуқуқий
муносабатларни тартибга солишда қонун ва қонуности ҳужжатларининг аҳамияти катта бўлиб ҳисобланади. Атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш ва экология соҳасидаги давлат хизмати функциясини амалга оширувчи маҳаллий ҳокимият
органларининг ваколатлари Конституциясининг 100-моддасида белгиланган бўлиб, ушбу моддада атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш
3
да маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзига берилган вазифа ва ваколатларига мувофиқ атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги давлат хизматини амалга оширишлари келтириб ўтилган. Амалиётда, маҳаллий
давлат ҳокимликлари ҳузурида ҳудудлар ободончилиги билан шуғулланувчи “Ободончилик ишлари” бўлимлари
ташкил қилинган. “Маҳаллий давлат ҳокимият органлари тўғрисида”
4
ги Қонуннинг 10, 24 ва 25-моддаларида,
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”
5
ги Қонуннинг 10-моддасида ҳамда “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг
12-моддасида табиатни муҳофаза қилишга оид давлат хизматчиларининг функция ва вазифалари мустаҳкамлаб
қўйилган. Экологик қонунчилик давлатнинг экологик сиёсатини мустаҳкамлашнинг асосий шакли ҳисобланиб, ҳозирда,
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган экологик қонунчиликни босқичма-босқич такомиллаштириб
борилиши долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунда назорат фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ҳамда назорат
қилувчи давлат органларининг ўзаро, шунингдек, жамоатчилик билан алоқаларининг самарали механизми тўлақонли
ёритилмаган. Табиатни муҳофаза қилишга оид фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида экологик назоратни
амалга оширишнинг фақатгина умумий қоидалари мустаҳкамланган, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, идоравий,
ишлаб чиқариш ва амалга ошириш бўйича белгиланган нормалар эса тавсиявий мақомга эга. Шу асосда, кўрсатиб
ўтилган қонун ҳужжатларида белгиланган ва экологик назоратни ташкил этишнинг принцип ҳамда ёндашувларини
тизимли аниқлаштирувчи кодификациялашган яхлит қонун ҳужжатининг йўқлиги, ҳудудларда табиатни муҳофаза
қилишга оид фаолият самарадорлигини етарли даражада таъминлаб бера олмаяпти. Ушбу ҳолатлардан хулоса
чиқарган ҳолда, бугунги кунда қонун ижодкорлари томонидан, ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик
мувозанатни яхшилашга қаратилган бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар
киритиш борасида самарали ишлар қилинмоқда ва изланишлар олиб борилмоқда.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудларида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология соҳасида
қуйидаги ваколатларни амалга оширадилар:
4
давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида иштирок
этади;
4
ҳудудий экологик дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг
амалга оширилишини таъминлайди;
4
тегишли ҳудудда давлат экологик
назоратини амалга оширади;
4
экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат
экологик назорати масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади.
4
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам
амалга
ошириши мумкин
6
лиги белгилаб қўйилган.
Шу маънода, давлат хизмати ҳуқуқий механизмининг барча бўғинлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги
хилма-хил ва мақсадга йўналтирилган ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган бўлиб ҳисобланади.
3
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.Т; “Ўзбекистон” 2014 йил. 100-модда.
4
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимият органлари тўғрисида”ги Қонун. Тошкент ш.,1993 йил 2
сентябрь,913-XII-сон.
5
Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни. Тошкент ш.,1992 йил 9 декабрь,754-XII-сон
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ