3.
“Айтингчи, ташкилотингизда ходимлар моддий жиҳатдан рағбатлантириб туриладими?”
деган
саволга респондентларнинг 50 фоизи “вақти-вақти билан” (75 балл) деган жавобни, 43.75 фоизи эса
“Камдан-кам вақтларда” (50 балл) деган жавобни, 6.25 фоизи “Умуман рағбатлантирилмайди” деган
жавобни беришган. Демак, ушбу органнинг моддий рағбатлантирилиши аъло даражада эмас. Бундай
ҳолатни 31 ёшдан юқори ходимлар тасдиқлашган. Бундан кўриниб турибдики, ходимларнинг ёшини
ҳисобга оладиган бўлсак, ҳозирги вақтга келиб ушбу ҳолатга эътибор берилмай қўйилган.
4.
“Илтимос, ишхонадаги қуйидаги шароитлардан қанчалик қониқишингизни кўрсатинг?” деган
саволнинг “Зарурий ускуна ва жиҳозларнинг етарлилиги” қисми бўйича
респондентларнинг 93.75
фоизи “тўлиқ қониқтиради” (100 балл) деган жавобни, 6.25 фоизи эса “Қисман қониқтиради” (75 балл)
деган жавобни беришган. Демак, ташкилотдаги ходимлар учун зарурий ускуна ва жиҳозлар етарли
даражада ташкил этилган.
Худди шунингдек, “иш тақсимотининг ҳолати” қисми бўйича респондентларнинг 62.5 фоизи “қисман қониқтиради” (75
балл) деган жавобни, 37.5 фоизи эса “Менимча қониқтирмайди” (50 балл) деган жавобни беришган. Бундан кўриниб
турибдики, ходимларга юклатилган вазифалар тақсимоти уларни қониқтирмайди. Туман ҳокимлиги вазифалар
тақсимоти тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқиши зарур. “Иш жойининг қулайлиги” қисми бўйича респондентларнинг
81.25 фоизи “тўлиқ қониқтиради” (100 балл) деган жавобни, 18.75 фоизи эса “Қисман қониқтиради” (75 балл) деган
жавобни беришган. Демак, ходимлар иш жойининг қулайликлари улар учун жуда яхши даражада яратилган.
“Санитария-гигиеник ҳолати” қисми бўйича респондентларнинг 43.75 фоизи “Қисман қониқтиради” (75 балл) деган
жавобни, 50 фоизи эса “Менимча қониқтирмайди” (50 балл), 6.25 фоизи “Умуман қониқтирмайди” деган жавобни
беришган. Бунда 21-41 ёшдаги аёлларни санитария-гигиеник ҳолат қониқтирмаслигини кўришимиз мумкин. “Ишдаги
ўсиш шароити” қисми бўйича респондентларнинг 37.5 фоизи “Тўлиқ қониқтиради” (100 балл) деган жавобни, 50
фоизи эса “Қисман қониқтиради” (75 балл) деган жавобни, 12.5 фоизи “менимча қониқтирмайди” деган жавобни
беришган. Ташкилотдаги ходимларнинг ўсиш даражасига аъло даражада эътибор берилмаган. Асосан 21–30
ёшдаги ходимлар учун қониқарли эмас. ”Зарурий ҳужжатларнинг етарлилиги” қисми бўйича респондентларнинг
87.5 фоизи “тўлиқ қониқтиради” деган жавобни, 12.5 фоизи эса “қисман қониқтиради” деган жавобни танлашган.
Бундан кўриниб турибдики, туман ҳокимлигида ходимларнинг фаолиятларини амалга оширишлари учун зарурий
ҳужжатлар билан тўлиқ таъминланган. “Иш жойида ҳаво режими” қисми бўйича респондентларнинг 87.5 фоизи
“менимча қониқтирмайди” деган жавобни, 12.5 фоизи эса “Умуман қониқтирмайди” деган жавобни танлашган. Демак,
ташкилотда иситиш ва совитиш мосламалари аъло даражада ишламайди. Бу ҳам ходимларнинг эркин ва самарали
фаолият юритишларига ўз таъсирини кўрсатади. (Ушбу социологик тадқиқот муаллиф томонидан ўтказилган.)
Демак, юқоридаги таҳлил натижасидан хулоса қилишимиз керакки, ушбу маҳаллий ижро органида фаолият
юритаётган давлат хизматчиларининг 31 ёшдан юқорилари ўз иш ҳақларидан қониқишмайди. Бу ёшдагилар
албатта, оилали бўлганликлари сабабли иш ҳақлари уларнинг оилавий эҳтиёжларини қамраб олишга етмайди.
Худди шу сабаб туфайли, республикамизнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органларида кадрлар қўнимсизлиги
даражаси ортиб кетган бўлиб, айнан иш хақи ва иш вақти билан боғлиқ муаммолар туфайли малакали ходимлар
ушбу тизимда ишлашни хоҳламайди. Шунинг учун ҳозирги кунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, асосан,
етарли малакага эга бўлмаган, олий-ўқув юртини янги тамомлаган ходимлар ишламоқда. Айнан ҳудуднинг олий
органи бўлмиш ушуб органларда лавозимларини алоҳида хусусиятларга эга бўлган, яъни етарли маълумотга,
билимга, иш стажига, тажрибага, ишчанлик қобилиятига, янгиликка интилувчанликка, инсоний фазилатларга эга
бўлган кадрлар эгаллашлари лозим. Шу ўринда Нечипоренконинг сўзларини айтиб ўтсак: “Давлат хизматини ташкил
этишда давлат хизматчиларининг меҳнатига иш ҳақининг тўғри белгиланиши коррупциянинг олдини олишнинг муҳим
омилларидан биридир.”
4
Шунингдек, давлат кафолатларидан бири бўлмиш ишдаги ўсиш ҳолати 21–30 ёшдагилар
учун қониқарли эмас, уларнинг фаолият юритишлари учун етарли шароит билан таъминланиши ҳам қониқарли эмас.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
4
В.С.Нечипоренко Теория и организация государственной службы М: Рагс, 2009.
Do'stlaringiz bilan baham: |