Baktria press


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

102
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Бюджет интизомини бузиш деганда бюджет маблағларини бюджетда ёки бюджетдан молияланадиган муассасалар ва 
ташкилотларнинг сметаларида назарда тутилмаган харажатларга йўллаш, шундай муассасалар ва ташкилотларда 
харажатлар қисми бўйича бюджетдан ажратилган маблағларнинг лимитлардан ортиб кетиши, штат-смета интизомини 
бузиш, бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга 
тенглаштирилган бошқа харажатлар тўлови учун пул маблағлари бериш банкларнинг раҳбарлари ва бошқа 
мансабдор шахслари томонидан асоссиз равишда кечиктирилиши тушунилади
4
. Ушбу ҳуқуқбузарликка нисбатан 
қонунчилигимизга кўра маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган бўлиб, юқоридаги ҳаракатлардан 
бирининг содир этилиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1752–моддаси 
ва Жиноят кодексининг 184
1
-моддасига асосан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. 
Бюджет ташкилотлари ва муассасалари томонидан бюджет қонунчилигига риоя қилинишини мониторинг қилиш 
орқали бюджет интизомига тўлиқ амал қилинишини таъминлаш Молия вазирлиги ва унинг тизимида ишлаётган 
ходимларнинг ҳам вазифаси, ҳам масъулияти саналади. Шунинг учун ҳам ушбу соҳада юксак билим ва кўникмага 
эга бўлган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини доимий ошириб бориш, ишга бўлган муносабатни 
тубдан ўзгартириш, яъни меҳнат муносабатларида рағбатлантириш ва истиқболда муваффақиятларга эришиш 
имкониятининг яратилиши молия органларида иш сифати ва унумининг ошишига олиб келади ҳамда бу ҳолат 
мамлакат бюджет кўрсаткичларининг юқори даражада бўлишини таъминлайди. 

www.lex.uz Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси.


103
Б
арчамизга маълум, ҳар бир давлат ўз фаолиятини давлат ҳокимияти органлари орқали амалга оширади. Бу 
органларга ўз Конституцияси ва тегишли қонунлар орқали ваколатлар беради, фаолиятини тартибга солади. 
Бундай давлат ҳокимиятини амалга оширувчи органларнинг фаолиятини ҳаракатга келтирувчи куч бу – шу 
органда меҳнат қилаётган шахслар, яъни давлат хизматчилари ҳисобланади. Ушбу давлат хизматчиларининг давлат 
органлари вазифаларини амалга оширишга қаратилган меҳнат фаолиятлари йиғиндиси давлат хизматини ташкил 
этади.
Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтишда, 
давлат хизматини тўғри ташкил этиш ва уни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Давлат бошқарув тизими, 
давлат хизматини янада такомиллаштириш мамлакатимизда ўтказилаётган маъмурий ислоҳотларда ўз аксини 
топмоқда. Давлат органлари, уларнинг ҳар бир тузилмаси ўз олдига қўйилган вазифаларни аниқ бажарса, халқ 
манфаатини кўзлаб, унинг иродаси ва умидларини рўёбга чиқариш учун хизмат қилса, ислоҳотлардан кўзланган 
мақсадларга эришиш мумкин бўлади. Давлат томонидан мамлакат тараққиётининг таъминланишида, фуқаролар 
манфаатининг ҳимоя қилинишида, умуман ўз вазифасининг муваффақиятли бажарилишида давлат хизматининг 
тўғри йўлга қўйилиши муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам давлат хизматини тўғри ташкил этиш, ундан самарали 
фойдаланиш мақсадида уни ташкил этиш ва фаолиятининг асосий принципларини белгилаб берадиган назарий 
ғояларни ўрганиш ҳамда уларни амалда қўллаш, унинг ҳуқуқий асосларини аниқ белгилаб олиш зарур бўлади.
Ўтган йиллар давомида давлат хизматчиларининг фаолиятларини тартибга солишга ҳамда уларнинг самарали 
фаолият кўрсатишлари учун шароитлар яратилишига қаратилган бир қатор ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинди. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Прокуратура тўғрисида” ги, “Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида” ги, “Давлат божхона хизмати тўғрисида” ги, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” ги 
каби қонунлар. Лекин шу қаторида маълум органлар давлат хизматчиларининг фаолиятларига келажакда эътибор 
беришимиз ва давлат хизматини такомиллаштириш бўйича хорижий давлатларнинг давлат хизматчилари фаолиятини 
Давлат хизматчилари 
фаолияти самарадорлигига 
таъсир этувчи омиллар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви 
академияси тингловчиси Б. Асқаров
 “Давлат бошқаруви тизимининг ўзини ривожланган ва демократик мамлакатлар намунаси асосида, 
уларга ўхшатиб такомиллаштириш тўхтовсиз давом этадиган жараёндир” 
1
И.А.Каримов

И.А.Каримов “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда”. – Т., Ўзбекистон, 1999
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish