98
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
4
Марказий сайлов комиссиясининг ва қуйи турувчи сайлов комиссияларининг, референдум
ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаганлик;
4
номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг
ҳуқуқларини бузганлик;
4
сайловолди ташвиқоти, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш
шартлари ва тартибини бузганлик;
4
номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатганлик;
4
сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва сайлов ёки референдум ўтказиш
жараёнида ахборот ҳамда ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилганлик ёки уларга шикаст
етказганлик;
4
сайлов ёки референдумни молиялаштириш тартибини бузганлик;
4
жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари
прогнозларини эълон қилиш (ошкор қилиш) тартибини бузганлик.
Ушбу ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликнинг белгиланиши сайлов қонунчилиги ижросини таъминлаш
баробарида, сайлов комиссиялари фаолиятининг таъсирчанлигини оширади. Бироқ, мазкур маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатининг маъмурий ишлар бўйича судьяларга берилиши
амалиётда баъзи-бир қийинчиликларни келтириб чиқаради. Чунки маъмурий ишлар бўйича судьялар вазифаларини
жиноят ишлар бўйича судьялар бажараётганлиги, улар томонидан кўриб чиқиладиган ишларнинг кўплиги маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юритиш вазифаларини бажариш масалаларини мураккаблаштиради.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишнинг муайян вазифалари белгиланган. Улар ҳар бир ишнинг
ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонун ҳужжатларига
мувофиқ ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик
содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларини аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олишдан, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашдан,
қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Сайлов соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш вазифаларининг таҳлили уларни сайлов
комиссиялари томонидан самаралироқ бажарилишини кўрсатади. Бундай ваколатларнинг Марказий ва вилоят
комиссияларига берилиши улар фаолиятининг таъсирчанлигини кучайтиради ҳамда сайлов қонунчилигининг
бузилиши ҳолатларини тезкорлик билан олдини олиш, фуқароларни сайлов қонунчилигига риоя этиш руҳида
тарбиялаш, сайловларни қонунларга мувофиқ ўтишини таъминлашга хизмат қилади.
Давлат органларининг ўз бошқаруви соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлиши уларни
самарали амалга ошириш имконини беради. Масалан, паспорт тизими қоидабузарликлари ички ишлар органларининг
Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати томонидан аниқланиб, улар бундай ваколатларга
эга бўлмасалар ҳам тегишли маъмурий жазолар қўлланилган. Кейинчалик МЖТКнинг 248-моддаси 2-қисми 3-бандига
тегишли ўзгартишлар киритилган. Сайлов комиссиялари ҳам бевосита сайлов қонунлари ижроси таъминлаганликлари
учун бу борадаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш табиий ҳол. Шу туфайли уларга мазкур ҳуқуқбузарликларни кўриб
чиқиш ваколатининг берилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Сайлов комиссияларига сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни кўриб
чиқиш ваколатларининг берилиши Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга
қуйидаги ўзгартишларни киритиш заруратини кўрсатмоқда:
4
қуйидаги модда билан тўлдириш:
Do'stlaringiz bilan baham: |