Baktria press


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

96
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Аввало, номзод тегишли маҳаллий Кенгаш депутати бўлса – ҳоким, депутат бўлмаса – ҳоким вазифасини ижро 
этувчи этиб тайинлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳоким этиб тайинлашда Ўзбекистон Республикаси партиялар 
гуруҳлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилса, ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинлашда маслаҳатлашувлар 
ўтказилиши шарт эмас. Ҳоким вазифасини бажарувчи депутат бўлиб сайланганидан кейин унинг номзоди юзасидан 
Ўзбекистон Республикаси Президенти партия гуруҳлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиши ва унинг номзодини 
маҳаллий Кенгаш тасдиғига киритиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай аниқликнинг киритилиши мазкур жараённи 
легитимлаштириш баробарида, Бош вазир томонидан ҳоким номзодини Давлат раҳбарига тақдим этишда партия 
гуруҳлари фикрини инобатга олиш заруратини кучайтиради.
Туман ва шаҳар ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги юқори турувчи ҳоким қарорини тасдиқлашда ҳам партия гуруҳлари 
билан маслаҳатлашиш белгиланмаган бўлса-да, ушбу масалалар ижобий ҳал бўлиши учун уларнинг фикрини ўрганиш 
зарур бўлади. Чунки вилоятлар ва Тошкент ҳокими номзодини тасдиқлашда тегишли маҳаллий Кенгашларнинг 
ваколатлари чекланган, яъни уч марта Давлат раҳбари тақдим этган номзодни тасдиқламасалар уларни тарқатиб 
юборилиши белгиланган бўлса, туман ва шаҳар ҳокимларини тайинлашда бундай чекловлар ўрнатилмаган. Демак, 
халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари муайян ҳокимни муносиб деб топмагунича, уни тайинлаш тўғрисидаги 
юқори турувчи ҳоким қарорини тасдиқламасликлари мумкин. 
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг ҳокимни тайинлашдаги ваколатлари партия гуруҳларига кенг имкониятлар 
беради. Шу туфайли айрим тадиқиқотчилар таклиф этаётган туман ва шаҳар ҳокимларини тайинлашда тегишли маҳаллий 
Кенгашлардаги партия гуруҳлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш институтини жорий қилишга эҳтиёж қолмайди. Навбатдаги 
масала, барча даражадаги маҳаллий Кенгашларнинг ҳокимни тайинлашдаги ваколатларини амалга оширишда партия 
гуруҳлари таъсирини кучайтириш уларнинг ўз ҳуқуқларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйишни талаб қилади.
Ҳокимни лавозимига тасдиқлашни сиёсий-ҳуқуқий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ушбу масалани маҳаллий 
кенгашда кўпчилик ўринга эга бўлган партия гуруҳи ёки партиялар блоки томонидан дастлабки кўриб чиқилиши 
ва сессия муҳокамасига тайёрланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай талаб сиёсий партияларни кўпчиликни 
шакллантиришдан манфаатдорлигини кучайтириб, умуман, келажакда маҳаллий Кенгашлар ваколатларига доир 
масалаларни самарали ҳал қилиш механизмини шакллантиради. Шунингдек, бундай тартибнинг жорий қилиниши 
сиёсий партияларнинг маҳаллий Кенгашларда кўпроқ ўринларга эга бўлиш, яъни жойлардаги муаммоларни чуқурроқ 
ўрганишга бўлган интилишини янада кучайтиради. Ҳокимни лавозимига тасдиқлаш масаласини тайёрлаш жараёнида 
кўпчиликни ташкил этган партия гуруҳи ёки партиялар блоки ҳоким билан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, 
бошқарув кадрларини танлаш ва жойига қўйиш ва бошқа масалаларини келишиб олиш имконига эга бўладилар.
Ҳоким ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш ва лавозимдан озод этишга кўпчиликни ташкил этган сиёсий партия 
гуруҳи баробарида ҳар бир доимий комиссия томонидан кўриб чиқилиши ҳам тўғри бўлади. Намунавий ва амалдаги 
регламентларда ҳар бир масала дастлаб доимий комиссияларда кўриб чиқилиши белгиланган бўлишига қарамай, 
ҳоким ўринбосарларини лавозимларига тасдиқлаш масаласи тўғридан тўғри сессия муҳокамасига киритилмоқда. 
Зеро, ҳоким ўринбосарлари муайян соҳани бошқаришга масъул бўлиб, уларни лавозимга тасдиқлаш масаласи 
дастлаб тегишли доимий комиссия томонидан кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай тартибнинг 
ўрнатилиши партия гуруҳи ва доимий комиссия билан ҳоким ўринбосари ўртасида тегишли соҳадаги долзарб 
муаммолар, уларни ҳал қилиш йўлларининг келишиб олинишига хизмат қилади.
Ҳоким ўринбосарлари баробарида, ҳокимлик девони ва бошқарув органларининг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини 
тайинлашда маҳаллий кенгашлар, уларнинг доимий комиссиялари ва партия гуруҳлари иштирокини белгилаш 
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мазкур органлар ҳоким ва унинг ўринбосарлари томонидан шакллантирилса ҳам бундай 
тартиб уларнинг депутатлар олдидаги муасъулиятини кучайтириш баробарида, партиялар гуруҳларини бошқарувдаги 
иштирокини янада кенгроқ таъминлайди. Бундай тартиб Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашида жорий 
қилинган бўлиб
5
, доимий комиссиялар, депутатлар фаолиятининг самарали ташкил этилишига хизмат қилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, ҳоким ва унинг ўринбосарларини лавозимга тайинлашда партия гуруҳларининг иштироки 
самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш ушбу жараёнларни демократлаштириш талабларидан келиб чиқади. Шу 
туфайли бундай иштирокни маҳаллий Кенгашларнинг регламентларида акс эттириш, мазкур жараённи атрофлича 
ҳуқуқий тартибга солиш Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг долзарб масалаларидан бирига айланади. 

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 27 апрелда қабул қилинган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг 
ролини кучайтириш тўғрисида»ги ЎРҚ-88-сонли Конституциявий Қонун // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 161-модда.

Қаранг: Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг жорий архиви.


97
Сайлов комиссияларига маъмурий 
юрисдикциявий ваколатлар 
беришнинг долзарб масалалари 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
академияси тингловчиси Х.Тохиров
Ў
збекистонда сайлов қонунчилиги умум эътироф этилган халқаро нормаларни инобатга олган ҳолда доимий 
равишда такомиллаштириб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, 
«Сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлик демократик руҳда эканини 
намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, 
фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи 
аҳамиятга эга масаладир»
1
. Шу муносабат билан юртимизда демократик сайлов тизимини ривожлантириш соҳасида 
ғоят чуқур ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Конституциямизда, шунингдек, «Сайловчилар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида», «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов 
тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги ва бошқа қонунларда демократик 
сайловларни ўтказишнинг ҳуқуқий базаси яратилди. Ушбу қонунларга 2003
2
, 2008
3
, 2012
4
ва 2014
5
йилларда тегишли 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 2009 йилда ўтган сайловлардан кейин ҳозирги вақтгача сайлов қонунчилигига 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 4 та қонун қабул қилинди.
2014 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим 
қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги № ЎРҚ–373-сонли қонуни имзоланди. Мазкур 
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги – V
6
боб “Сайлов 
ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик” билан 
тўлдирилди. Ушбу бобда қуйидаги 8 турдаги ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланди:
4
Марказий сайлов комиссиясининг ва қуйи турувчи сайлов комиссияларининг, референдум 
ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик;
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси // Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 134-модда.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 510-модда.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2012 й., 51-сон, 574-модда.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2014 й., 4-сон, 45-модда.

Исмоилов Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мониторинги // http://huquqburch.uz/uz/view/777



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish