Baktria press


) кадрларни танлаш (ходимнинг малакасини ва шахсийлик сифатларини баҳолаш); 2)



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

1)
кадрларни танлаш (ходимнинг малакасини ва шахсийлик сифатларини баҳолаш);
2)
эгаллаб турган лавозимига мослик даражасини аниқлаш (хизматчиларнинг аттестацияси, кадрларнинг 
аниқ жой-жойига қўйилганлиги таҳлили, хизмат вазифаларини тўлиқ ва аниқ бажарилишини баҳолаш, 
ходимларни синов муддатини ёки стажировкасини ўтаганидан кейин баҳолаш; 
3)
кадрлардан фойдаланишни яхшилаш (ходимлар билимларини ва уларнинг малакасидан фойдаланиш 
даражасини аниқлаш, бошқарувчилик меҳнатини ташкил этишни такомиллаштириш); 
Давлат хизматчиларининг 
шахсий сифатлари ва фаолият 
натижаларини аниқлашда ишчанлик 
қобилиятининг баҳоланиши
Ўзбекистон Республикаси Президенти 
ҳузуридаги давлат бошқаруви 
Академияси мустақил изланувчиси У. Хусаинов

Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. – Т.: Ўзбекистон, 2002. – Б. 79.

Қаранг: Куранбаев К.К. Давлат бошқаруви кадрлари тизими: шакллантириш ва ривожлантириш муаммолари (сиёсий-ижтимоий жиҳатлари). – Т.: ДЖҚА, 2008. – Б. 230.


81
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
4) 
меҳнат натижаларига ходимнинг қўшган ҳиссасини аниқлаш (шу асосда рағбатлантиришни ташкил 
этиш ёхуд жазо чорасини белгилаш);
5)
давлат хизматчиларини кўчириш ва малака оширишга эҳтиёжини аниқлаш (кадрлар захирасини 
шакллантириш, масъулиятли топшириқларни бажариш учун хизматчиларни танлаш, малака ошириши-
нинг йўналишини аниқлаш ва дастурлар ишлаб чиқиш);
6)
бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш (лавозимлар бўйича кадрлар миқдорини ва 
тузилмасини асослаш, лавозим йўриқномаларига аниқлик киритиш);
7)
бошқарувни такомиллаштириш (шакл ва услубларни такомиллаштириш, масъулиятни ошириш, раҳбар 
ва бўйсунувчиларнинг ўзаро алоқадорлигини кенгайтириш). 
Раҳбар ва мутахассисларни улар бажарадиган вазифаларнинг хусусиятларини ҳамда бу кишилар меҳнатининг ўзига 
хослигини инобатга олган ҳолда баҳолаш талаб этилади. Раҳбарларни баҳолаш ташкилотчилик қобилиятини инобатга 
олган ҳолда амалга оширилади ва жамоатчилик меҳнатининг натижаларига қаратилади. Мутахассислар шахсий 
меҳнат иштирокининг натижалари бўйича баҳоланадилар. Ўз навбатида, бошқарув бўйича ҳар қандай мутахассис бир 
қанча муҳим ишбилармонлик фазилатларига эга бўлиши керак. Жумладан, бошқарув соҳасида махсус билимларга 
эга бўлиши (назарий асосларга, бошқарувнинг илғор шакл ва услубларига, замонавий, миллий ва хорижий илм ҳамда 
тажрибаларга); кадрларни тўғри танлаш ва жой-жойига қўйишга қобилияти бўлиши; жамоани қўйилган вазифаларни 
ҳал қилишга сафарбар эта олиши; интизомни ушлаш, иш манфаатларини ҳимоя қила олиш қобилияти; бошқарув 
аппарати ишини тўғри режалаштира билиши; бўйсунувчилар орасида ҳуқуқ, ваколат ва масъулиятни омилкорлик 
билан тақсимлай билиши; ташкилотнинг ягона бошқарув тизими сифатида барча тузилмавий бўғинлар фаолиятини 
мувофиқлаштира билиши; шахсий фаолиятини режалаштириш ва ташкиллаштира билиш, унда бошқарувнинг асосий 
принципларини инобатга олиш, вазиятдан келиб чиқиб ишни маъқул ва самаралироқ шакл ва услубларини қўллаш; 
ўзига ва бўйсунувчиларга юқори талабчанликни намоён қилиш; тезкор ва кундалик ишларни ҳал қилишда аниқлик 
ва равшанликни намоён қилиш; ўзининг ва жамоа ишининг натижаларини инобатга олиш ва назорат қила билиш; 
ходимларни рағбатлантира билиш, ўз қарорларини амалга оширишда ўз зиммасига масъулиятни ола билиш; ўзининг 
ва ходимларнинг ишида ҳар қандай расмиятчиликни бартараф қилиш ва бошқалар.
Меҳнат унумдорлигини баҳолаш тизими аниқ ва ишончли маълумотларни таъминлаши лозим. Бундай тизим учун 
асосни олти босқичда ташкил этиш тавсия этилмоқда:

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish