90
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Шу билан бирга, жиноятчиликнинг ўсиши нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ, балки ўтиш даврида
белгиланган мақсадларга эришишга ҳам қарши бевосита таҳдид туғдиради.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари сингари Ўзбекистон Республикаси ҳам бундан холи эмас. Коррупцияга
ва жиноятчиликка қарши кураш муаммоларига биздаги қизиқиш асло бежиз эмас”
.
1
Коррупция нафақат яширин, балки келишувчилик характерига ҳам эга. У, одатда, шикоятга ўрин қолдирмайди, зеро
иккала айбдор томон ҳам мазкур ноқонуний келишувдан яхшигина фойда оладилар. Ҳаттоки, тамагирлик йўли
билан пора талаб қилишга ҳар оқланиши мумкин, чунки турли мамлакатлардаги одамлар коррупция билан кураш
жараёнига ишончсизлик билан қарайдилар. Ва бунга етарли даражада объектив ва субъектив ҳамда миллий ва
халқаро асослар мавжуд. Коррупция ҳаракатлари, одатда, давлат фаолиятининг жуда мураккаб специфик ва махфий
турларида амалга оширилади, бунда ўз касбининг устаси бўлмаган одамнинг ақли етиши ҳам қийин.
Коррупция ниҳоятда мослашувчанлик хусусиятига эга. У тинмай тусини ўзгартириб, турланиб, мукаммаллашиб боради.
Яширинлик – унинг асосий хусусияти. Шунинг учун ҳам Р. Зуфаровнинг
2
таъкидлашича, ушбу ҳолат ҳақида ҳеч қаерда
бироз бўлса-да тўлиқ ёки ҳеч бўлмаганда репрезантив маълумотлар йўқ, боз устига жиноят судлари олдида жавоб
бераётган айбдор одамлар бармоқ
билан санарли, улардан бир-иккитасигина, ўшанда ҳам
жиноятга деярли дахли
бўлмаган шахсларгагина жиноий айблов тайинланади.
3
Бунда махфийликнинг юқори даражадалиги ҳам объектив, ҳам субъектив сабаблар билан тушунтирилиши
мумкин.
Объектив сабабларга коррупциявий жиноятнинг кўпида қонунга зид ҳаракатларнинг салбий оқибатларини аниқлаш
деярли мумкин эмаслиги факти тааллуқлидир. Одатда, барча томонлар ўз фойдаларини оладилар, шу сабабли ушбу
жиноят ва унинг очилиши ҳақидаги хабар эълон қилинишидан манфаатдор эмаслар, чунки у жиноий жавобгарликка
тортилиши лозим бўлади. Бундан ташқари, кўп ҳолларда жиноятнинг зоҳир сабаблари кўзга ташланмайди, бинобарин
пора берганлик учун қонуний ҳаракатлар амалга оширилади, ёки М. Ротбарднинг таъкидлашича, бирон-бир нарса
қонундан ташқари деб эълон қилинган ҳолларда, пора – бозор муносабатларини тиклашга ёрдам берувчи энг асосий
восита; пора иқтисодни эркин бозор ҳолатига яқинлаштиради. Бунинг устига у тажовузкор ҳамда мудофаа порасига
ажратилади, унда кейингиси ман қилинган фаолиятда қатнашиш учун рухсатнома харид қилишдек тушунилади.
Бошқа томондан, мутлақ ёки квази-мутлақ рухсат олиш учун берилган пора бериш орқасида қолган бошқалар учун
мазкур соҳа фаолияти ёпиқ ҳисобланади, бу тажовузкор пора мисолидир. Пораларнинг биринчи тури – бу эркин
бозор томон, иккинчиси – эркин бозордан орқага ҳаракат.
4
Махфий коррупциявий жиноятларининг субъектив сабаблари ушбу ижтимоий ҳодисага қаршилик кўрсатиш ва
курашнинг қатъий йўналтирилган давлат сиёсатининг йўқлиги, мазкур фаолиятга жалб этилган ходимларнинг
профессионаллик даражалари етарли даражада эмаслиги, жамиятда ўрнатилган этик нормаларнинг номувофиқлиги,
давлат хизматига кираётган кишиларнинг энг аввало маънавий ахлоқларга мос келмаслигини билдиради.
Давлат мансабдорларининг амал поғоналаридан кўтарилиш истиқболининг йўқлиги ҳамда паст ойлик маош ҳам
коррупциянинг пайдо бўлиши ва тармоқланишига сабаб бўлади.
Ҳаёт шуни кўрсатадики, нафақат коррупцияни таъқиқлайдиган қонунларни қабул қилиш керак, шунингдек, ушбу
қонунлар ҳақиқатанам амалиётда қўлланилаётганини тасдиқловчи маълум бир далил-исботларни ҳам тақдим этиш
лозим. Амалий ҳаётда, лавозим обрўсини сақлаш мақсадида, мансабдорлар ўз ҳамкасбларига нисбатан ҳар доим
ҳам принципиал ва изчил бўлмайдилар.
Коррупциянинг борган сари ўсиб бораётганлигига, бизнинг фикримизча, коррупцияга қарши курашда ошкора
сиёсатнинг йўқлиги, зарур қонунларнинг йўқлиги, давлат мансабдорларининг маошлари паст даражада эканлиги,
1
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – Б.85.
2
Зуфаров Р.А. К вопросу о коррупции // Научные доклады, сообщения иметодические рекомендации по теме Коррупция. // Отв. за выпуск к.ю.н., доц. Р.Т. Хакимов. – Т.: Узбекская ассоциация
международного права, 2001. – С. 11-13. Р.Т. Хакимов. Коррупция – глобальная проблема. – Ташкент: 2006. – 240 с.
3
Лунев В.В. Преступность ХХ века. - М.: Норма, 1997. - С. 267-268.
4
Ротбард М. Власть и рынок: Государство и экономика. // Пер. с англ. Б.С. Пинскера, под ред. Гр. Сапова.-
Челябинск, Социум, 2003. – С. 120.