94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ҳозирги кунда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги турли-хил ҳуқуқий муаммолар орасида маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг ташкилотчилик фаолияти ва бошқарув масалалари муҳим ўрин эгаллайди. Бизга маълумки,
бозор иқтисодиётига ўтилиши жараёнида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқарувининг
моҳияти анча ўзгарди. Бозор иқтисодиёти шароитида табиатдан фойдаланиш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза
қилиш борасидаги давлат функцияси маъмурий буйруқбозлик тизимидагига қараганда бошқача моҳият касб этади.
Яъни, давлат кўпроқ иқтисодий таъсир чораларини қўллайди, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларнинг табиат
ресурсларидан оқилона фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини тегишли даражада амалга ошириш,
экологик-ҳуқуқий талаблар ва кўрсатмаларга риоя қилиш борасидаги ишларни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантиради.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни бартараф этиш
миллий хавфсизликни таъминловчи муҳим омиллардан бири ҳамдир. Шу сабабдан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва бой табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш, давлатнинг функцияларини амалга
оширувчи давлат хизмати вакилларига алоҳида маъсулият юклайди.
Шунинг билан бир қаторда, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда, ички ишлар органлари, табиатни муҳофаза қилиш
билан шуғулланувчи махсус ваколатли давлат идораларининг таркибий қисми сифатида, табиатни муҳофаза
қилиш соҳасида давлат назоратини амалга оширишда қатнашиши натижасида, уларнинг экологик қонунлар
ижросини таъминлаш борасидаги фаолияти мустаҳкамланади. Ички ишлар органларидан ташқари, прокуратура,
адлия, суд ва хўжалик судлари ҳам экологик қонунлар ижросини таъминлашда кўмаклашадилар. Ушбу органлар
табиат объектларининг муҳофазаси билан бевосита шуғулланмасалар-да, табиатни муҳофаза қилиш вазифасини
прокуратура органлари экологик қонунлар ижросини ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланилишини назорат
қилиш орқали, суд органлари эса шу тоифадаги ишлар бўйича одил судловни амалга ошириб, хўжалик судлари
экологик қонунчилик талабларининг бузилганлиги, ташкилотлар, муассасалар ўртасидаги шартномаларнинг
бажарилмаганлиги билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ҳамда етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш
орқали бажаради. Ички ишлар органлари томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга ошириладиган
назорат, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиш, қонунга хилоф ҳаракатларни аниқлаш
ва экологик қонунлар бузилган барча ҳолларда давлат органларини бундан хабардор қилиш кабиларни ўз ичига
олади. Шу асосда, маҳаллий ижроия кенгашларининг маблағлари ҳисобидан санитария милиция бўлинмалари
ташкил этилган бўлиб, ушбу бўлинмалар шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларидаги санитария ҳолатини сақлашга оид
ҳукумат ва маҳаллий ҳокимликлар қабул қилган қарорларнинг бажарилишини кунлик назорат қилади.
Табиатни муҳофаза қилишга оид амалдаги миллий қонунчиликда, экологик назоратнинг давлат ва маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари компетенцияси билан боғланган ва фуқаролик жамияти институтларининг атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш борасидаги ишларда иштирокининг самарали механизмлари мавжуд эмас. Мамлакатимизда
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоатчилик
иштирокини янада кенгайтиришга, хусусан, фуқаролик жамияти институтларининг, экологик йўналишдаги жамоат
ташкилотларининг шаклланишига ва янада ривожланишига ҳар томонлама шарт-шароит яратилиши ва улар
фаолиятининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши, шубҳасиз, келажакда ўз мевасини беради. Давлатимиз
томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, бугунги ва келажак авлодлар олдидаги масъулиятни ошириш, миллий
экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга самарали таъсир этади.
6
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимият органлари тўғрисида”ги Қонун. Тошкент ш.,1993 йил 2 сентябрь. 12-модда.
95
Ҳокимни тайинлашда маҳаллий
Кенгашлардаги сиёсий партия
гуруҳлари иштирокини кенгай-
тириш масалалари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
академияси тадқиқотчиси О.Курбанов
Д
авлатимиз раҳбари томонидан “Сиёсий партияларнинг марказда ва жойларда ижро этувчи ҳокимият
идораларини шакллантириш жараёнига фаол таъсирини таъминлаш учун барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-
шароитлардан тўлақонли фойдаланиш даркор”
1
лиги алоҳида таъкидланди. Ушбу вазифани бажариш
маҳаллий Кенгашларнинг назорат, жумладан ҳокимларни тайинлаш борасидаги ваколатларини амалга оширишда
партия гуруҳлари иштирокини ўрганиш ва самарадорлигини ошириб боришни талаб қилади.
Маҳаллий Кенгашларнинг ҳокимни тасдиқлаш ва лавозимидан озод этишдаги ваколатлари маҳаллий Кенгашлар назорат
фаолиятининг мустақил йўналиши ҳисобланади
2
. «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда
мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг
қабул қилиниши билан сиёсий партиялар гуруҳларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларини лавозимига
тайинлашдаги иштироки белгиланди. Ушбу янгиликлар ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг давоми, мамлакатнинг
давлат-ҳуқуқий ва сиёсий тизимини босқичма-босқич тадрижий ривожлантиришнинг натижаси, кучли давлатдан кучли
фуқаролик жамияти сари ташланган муҳим қадам бўлди
3
. Мазкур қоида сиёсий партияларнинг вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимлари лавозимига тайинлашда иштирокини кучайтириши баробарида, ушбу жараённи тартиблаштирди.
Сиёсий партияларнинг жойлардаги ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий вазифаларни ҳал этишдаги ролини, ҳокимиятнинг
маҳаллий вакиллик органларини шакллантиришдаги таъсирини кучайтириш мақсадида Конституциявий Қонуннинг 6-моддасида
вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқ депутатлари вилоятлар
ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тегишли
маҳаллий Кенгашларга тасдиқлаш учун тақдим этилиши белгилаб қўйилди
4
. Бундай маслаҳатлашувлар маҳаллий Кенгашларда
ҳокимлар номзодларини тасдиқлашда вужудга келиши мумкин бўлган ихтилофларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, ҳокимни ваколатлари муддатидан илгари тугатилганида янги ҳокимни тайинлаш амалиёти тегишли
меъёрларни белгилаш заруратини кўрсатмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳоким
лавозимига тайинланиши билан тасдиқлаш учун тегишли маҳаллий Кенгашга киритилади ва ўша куни навбатдан
ташқари сессия ўтказилади ёки муайян муддатга ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланади. Ушбу масалаларни
маҳаллий Кенгашларнинг регламентларида атрофлича тартибга солинмаганлиги уларни кўриб чиқишда партиялар
гуруҳлари баробарида, доимий комиссиялар, депутатлар ва аҳолининг иштирокини мураккаблаштиради.
1
Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи 2010 йил 28 январь сони.
2
Қаранг: Йўлдошев А. Ўзбекистонда депутатлик назоратини кучайтиришнинг айрим назарий-ҳуқуқий масалалари // Жамият ва бошқарув, 2/2014. Б. 48.
3
Қаранг: Ражабова М. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – фуқаролик жамияти қуришнинг ҳуқуқий асоси // “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ҳуқуқий ислоҳотлар асоси” мавзусидаги
давра суҳбати материаллари. – Т., 2007. 9-б.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |