Baktria press


“Ҳар бир давлат тарихида янги ижтимоий



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

“Ҳар бир давлат тарихида янги ижтимоий 
сифат ҳолатига ўтиш, афсуски, коррупция ва жиноятчилик каби жирканч ҳодиса билан бирга юз берган. 
Коррупцияга қарши курашишнинг 
халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари
Жамият бошқаруви 2-босқич 
тингловчиси Ф.Камолиддинов
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


90
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Шу билан бирга, жиноятчиликнинг ўсиши нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ, балки ўтиш даврида 
белгиланган мақсадларга эришишга ҳам қарши бевосита таҳдид туғдиради.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари сингари Ўзбекистон Республикаси ҳам бундан холи эмас. Коррупцияга 
ва жиноятчиликка қарши кураш муаммоларига биздаги қизиқиш асло бежиз эмас”
.
1
Коррупция нафақат яширин, балки келишувчилик характерига ҳам эга. У, одатда, шикоятга ўрин қолдирмайди, зеро 
иккала айбдор томон ҳам мазкур ноқонуний келишувдан яхшигина фойда оладилар. Ҳаттоки, тамагирлик йўли 
билан пора талаб қилишга ҳар оқланиши мумкин, чунки турли мамлакатлардаги одамлар коррупция билан кураш 
жараёнига ишончсизлик билан қарайдилар. Ва бунга етарли даражада объектив ва субъектив ҳамда миллий ва 
халқаро асослар мавжуд. Коррупция ҳаракатлари, одатда, давлат фаолиятининг жуда мураккаб специфик ва махфий 
турларида амалга оширилади, бунда ўз касбининг устаси бўлмаган одамнинг ақли етиши ҳам қийин.
Коррупция ниҳоятда мослашувчанлик хусусиятига эга. У тинмай тусини ўзгартириб, турланиб, мукаммаллашиб боради. 
Яширинлик – унинг асосий хусусияти. Шунинг учун ҳам Р. Зуфаровнинг
2
таъкидлашича, ушбу ҳолат ҳақида ҳеч қаерда 
бироз бўлса-да тўлиқ ёки ҳеч бўлмаганда репрезантив маълумотлар йўқ, боз устига жиноят судлари олдида жавоб 
бераётган айбдор одамлар бармоқ билан санарли, улардан бир-иккитасигина, ўшанда ҳам жиноятга деярли дахли 
бўлмаган шахсларгагина жиноий айблов тайинланади.
3
Бунда махфийликнинг юқори даражадалиги ҳам объектив, ҳам субъектив сабаблар билан тушунтирилиши 
мумкин.
Объектив сабабларга коррупциявий жиноятнинг кўпида қонунга зид ҳаракатларнинг салбий оқибатларини аниқлаш 
деярли мумкин эмаслиги факти тааллуқлидир. Одатда, барча томонлар ўз фойдаларини оладилар, шу сабабли ушбу 
жиноят ва унинг очилиши ҳақидаги хабар эълон қилинишидан манфаатдор эмаслар, чунки у жиноий жавобгарликка 
тортилиши лозим бўлади. Бундан ташқари, кўп ҳолларда жиноятнинг зоҳир сабаблари кўзга ташланмайди, бинобарин 
пора берганлик учун қонуний ҳаракатлар амалга оширилади, ёки М. Ротбарднинг таъкидлашича, бирон-бир нарса 
қонундан ташқари деб эълон қилинган ҳолларда, пора – бозор муносабатларини тиклашга ёрдам берувчи энг асосий 
восита; пора иқтисодни эркин бозор ҳолатига яқинлаштиради. Бунинг устига у тажовузкор ҳамда мудофаа порасига 
ажратилади, унда кейингиси ман қилинган фаолиятда қатнашиш учун рухсатнома харид қилишдек тушунилади.
Бошқа томондан, мутлақ ёки квази-мутлақ рухсат олиш учун берилган пора бериш орқасида қолган бошқалар учун 
мазкур соҳа фаолияти ёпиқ ҳисобланади, бу тажовузкор пора мисолидир. Пораларнинг биринчи тури – бу эркин 
бозор томон, иккинчиси – эркин бозордан орқага ҳаракат.
4
Махфий коррупциявий жиноятларининг субъектив сабаблари ушбу ижтимоий ҳодисага қаршилик кўрсатиш ва 
курашнинг қатъий йўналтирилган давлат сиёсатининг йўқлиги, мазкур фаолиятга жалб этилган ходимларнинг 
профессионаллик даражалари етарли даражада эмаслиги, жамиятда ўрнатилган этик нормаларнинг номувофиқлиги, 
давлат хизматига кираётган кишиларнинг энг аввало маънавий ахлоқларга мос келмаслигини билдиради.
Давлат мансабдорларининг амал поғоналаридан кўтарилиш истиқболининг йўқлиги ҳамда паст ойлик маош ҳам 
коррупциянинг пайдо бўлиши ва тармоқланишига сабаб бўлади.
Ҳаёт шуни кўрсатадики, нафақат коррупцияни таъқиқлайдиган қонунларни қабул қилиш керак, шунингдек, ушбу 
қонунлар ҳақиқатанам амалиётда қўлланилаётганини тасдиқловчи маълум бир далил-исботларни ҳам тақдим этиш 
лозим. Амалий ҳаётда, лавозим обрўсини сақлаш мақсадида, мансабдорлар ўз ҳамкасбларига нисбатан ҳар доим 
ҳам принципиал ва изчил бўлмайдилар.
Коррупциянинг борган сари ўсиб бораётганлигига, бизнинг фикримизча, коррупцияга қарши курашда ошкора 
сиёсатнинг йўқлиги, зарур қонунларнинг йўқлиги, давлат мансабдорларининг маошлари паст даражада эканлиги, 

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – Б.85.

Зуфаров Р.А. К вопросу о коррупции // Научные доклады, сообщения иметодические рекомендации по теме Коррупция. // Отв. за выпуск к.ю.н., доц. Р.Т. Хакимов. – Т.: Узбекская ассоциация 
международного права, 2001. – С. 11-13. Р.Т. Хакимов. Коррупция – глобальная проблема. – Ташкент: 2006. – 240 с.

Лунев В.В. Преступность ХХ века. - М.: Норма, 1997. - С. 267-268.

Ротбард М. Власть и рынок: Государство и экономика. // Пер. с англ. Б.С. Пинскера, под ред. Гр. Сапова.- Челябинск, Социум, 2003. – С. 120.


91
юқори маъмурий ва сиёсий лавозимдаги мансабдор шахсларнинг тез-тез алмашиб туриши, давлат лавозимларини 
эгаллаб туриш билан бир вақтда хусусий фирмаларни бошқариб турувчи шахслар статутисининг ноаниқлиги ёки 
депутат бўла туриб савдо структураларини бошқариш ҳамда ҳукумат ижроия органлари ва ҳоказоларда ишлашни 
давом эттираётганлари каби ҳолатлар сабаб бўлаётгани эҳтимолдан холи эмас.
5
Коррупция фуқароларда ҳукуматга ишончсизлик уйғотади, давлатнинг халқаро майдонда ўз обрўсига путур етишига 
олиб келади, инвестициявий ўсишни секинлаштиради, интеллектуал элитани мамлакатни ташлаб кетишга мажбур 
қилади, мансабдор шаҳсларнинг жиноий гуруҳлар билан тил бириктиришларини тезлатади, яъни экстремизм, террор-
чилик билан боғлиқ жиноятларнинг кўпайишига олиб келади, пул воситаларининг четга оқиб кетишига ва шунга ўхшаш 
салбий ҳолатларни келтириб чиқаради.
Коррупцияга қарши кураш жабҳасида ҳозирги кунда давлатлараро ва миллий даражасида қандай ҳаракатлар 
қилинмоқда? Ҳозирги дақиқада айнан қандай ишлар қилиш керак?
Коррупция билан кураш муаммоларини ҳал қилиш учун ҳаракат механизми мавжуд, лекин сиёсий ирода ҳамда 
жамиятнинг ушбу оғир аҳволдан чиқиши учун улкан хоҳиш даркор.
Давлатлараро миқёсда эса давлатлар коррупцияга қарши курашга қаратилган конвенцияларни ратификация ва 
уларни ҳаётга татбиқ қилиш борасида фаол ҳамкорлик қилишлари лозим.
Миллий миқёсда эса, коррупцияга қарши чоралар кўрилиши зарур, зеро унинг стратегияси муҳим амалий қонунларни 
ўзида акс эттириши, давлат хизматининг самарали ва очиқ-ойдин тизимини ривожлантириши, ошкоралик ва ростгўй-
лик, жамоатнинг фаол иштироки, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва телевидение 
жамиятнинг янгиланишига хизмат қилиши керак.
Коррупция ҳақида гапира туриб, шуни таъкидлаш керакки, у ҳаттоки халқаро ташкилотларнинг фаолиятида ҳам ўз 
ўрнига эга бўлаяпти, бу ҳақда кейинги вақтда жуда кўп эслатилаяпти.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, биз коррупциянинг олдини олиш ҳамда жиловлаш бўйича давлатларнинг 
асосий ҳаракатларини белгилашимиз мумкин, булар эса қуйидагилардан иборат: фаол халқаро ҳамкорлик; миллий 
коррупцияга қарши стратегияни ишлаб чиқиш ва уларни қатъий амалга ошириш; коррупциянинг олдини олиш ва 
қисқартиришга қаратилган тегишли қонунларни қабул қилиш; коррупцияни тан олишда сиёсий ироданинг ифодаси; 
доимий мониторинг ўтқазиш; ахлоқий стандартлар ва маънавий ориентирларни ташкил қилиш ва қабул қилиш; 
давлат хизматига кадрларни янада сифатлироқ танлаш; тартиб ва интизомнинг сифатини таъминлаш; коррупция 
билан курашда қонун чораларини фаол амалга ошириш; давлат органлари ва хизматчиларининг фаолиятида очиқ-
ойдинликни таъминлаш; ошкоралик ва ростгўйлик; нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари 
ва телевидение ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш.
Белгиланган нуқтаи назарлар бизга коррупция – бу нафақат аниқ бир давлат ёки халқаро ташкилот муаммоси, балки 
бу ҳозирги замоннинг энг глобал муаммоларидан бўлиб, у уюшган жиноятчилик, экстремизм, терроризм ва бошқа 
жиноятлар каби салбий ҳолатлар билан чамбарчас боғлиқ, улар эса замонавий жамиятнинг прогрессив ривожига 
тўсқинлик қилаётганлиги ҳақида хулоса чиқаришимизга имкон беради.

Сокращение роли государства. Государственное управление и человеческое развитие. ПРООН. // Под. рук. Джульетт Эль Хаж. - Нью-Йорк: 1997. - С.102.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish