Baktria press


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

92
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Я
нги XXI аср бўсағасида дунё инсоният ҳаётига, табиат ва ҳайвонот оламига жиддий хавф солувчи турли хил 
кўринишдаги офатларга дуч келди. Ҳаммамизга яхши маълумки, бундай муаммолар бизнинг минтақамизни ҳам 
четлаб ўтаётгани йўқ. Бундай офатларнинг олдини олиш, уларга қарши курашиш мақсадида мамлакатимизда 
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ давлат органлари ва жамоатчилик иштирокини узвий таъминотини 
яратиш ва ушбу муносабатларнинг қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш борасида кенг миқёсдаги ишлар амалга 
оширилмоқда. Хусусан, муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда 
демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”
1
да белгилаб 
берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси «Экологик назорат 
тўғрисида”
2
ги Қонунни қабул қилди ва ушбу қонун ҳудудларда давлатнинг вазифа ва функцияларини амалга 
оширувчи вазирлик ва идоралар вакиллари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, махсус органлар сифатида 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалиётга самарали 
жорий этилмоқда. 
Атроф табиий муҳит ҳолатини кузатиб бориш давлат хизмати, табиий муҳитда содир бўлаётган физикавий, кимёвий, 
биологик жараёнларни, атмосфера ҳавоси, тупроқ, ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланиш даражасини, ифлос-
ланишнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таъсири оқибатларини кузатиб бориш, манфаатдор ташкилотлар ва 
аҳолини атроф табиий муҳитда бўлаётган ўзгаришлар ҳақидаги жорий ва шошилинч ахборот ҳамда унинг ҳолатига 
доир тахминлар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларда экологик функциянинг амалга оширилишида бевосита ижро этувчи 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари муҳим ўрин тутади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, атроф-муҳит 
ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги умумдавлат сиёсатини ҳамда ушбу соҳага тегишли давлат дастурларини 
жойларда бевосита ижро этувчи ҳокимият органлари ҳисобланади. Шунинг билан бир қаторда, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари билан ҳудудлардаги жамоатчилик тузилмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, 
нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш орқали атроф-муҳит муҳофазасига доир 
муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини олдинга 
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
масаласида маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари ваколатла-
рининг ташкилий ҳуқуқий 
механизмлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви 
Академияси “Жамият бошқаруви” йўналиши магистранти
Ғ. Холиқов

И.А.Каримов. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”. Т; 12.11.2010й.

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат” тўғрисидаги Қонуни. Тошкент ш.,1993 йил 2 сентябрь.


93
суриш ёрдамида кенг жамоатчилик томонидан ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик назоратни 
таъминлаш борасида ижобий самара берадиган амалий ишларни олиб боришимиз мумкин бўлади. Шунинг билан бир 
қаторда, амалиётга биринчи маротаба экологик назоратнинг жамоатчи инспектори институти жорий этилди. Бунда,
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари жамоатчилик экологик назоратини 
амалга ошириш мақсадида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантириши ҳамда уларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириши мумкин. Ушбу ҳолатда, белгиланган тартибда махсус тайёргарликдан ўтган ва 
экологик назоратда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси экологик назоратнинг 
жамоатчи инспектори бўлиши мумкин.
Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини таъминлаш, ҳудудларда табиий ресурслардан оқилона 
фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш жараёнида юзага келадиган мураккаб экологик-ҳуқуқий 
муносабатларни тартибга солишда қонун ва қонуности ҳужжатларининг аҳамияти катта бўлиб ҳисобланади. Атроф- 
муҳитни муҳофаза қилиш ва экология соҳасидаги давлат хизмати функциясини амалга оширувчи маҳаллий ҳокимият 
органларининг ваколатлари Конституциясининг 100-моддасида белгиланган бўлиб, ушбу моддада атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш
3
да маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзига берилган вазифа ва ваколатларига мувофиқ атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги давлат хизматини амалга оширишлари келтириб ўтилган. Амалиётда, маҳаллий 
давлат ҳокимликлари ҳузурида ҳудудлар ободончилиги билан шуғулланувчи “Ободончилик ишлари” бўлимлари 
ташкил қилинган. “Маҳаллий давлат ҳокимият органлари тўғрисида”
4
ги Қонуннинг 10, 24 ва 25-моддаларида, 
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”
5
ги Қонуннинг 10-моддасида ҳамда “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг 
12-моддасида табиатни муҳофаза қилишга оид давлат хизматчиларининг функция ва вазифалари мустаҳкамлаб 
қўйилган. Экологик қонунчилик давлатнинг экологик сиёсатини мустаҳкамлашнинг асосий шакли ҳисобланиб, ҳозирда, 
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган экологик қонунчиликни босқичма-босқич такомиллаштириб 
борилиши долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунда назорат фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ҳамда назорат 
қилувчи давлат органларининг ўзаро, шунингдек, жамоатчилик билан алоқаларининг самарали механизми тўлақонли 
ёритилмаган. Табиатни муҳофаза қилишга оид фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида экологик назоратни 
амалга оширишнинг фақатгина умумий қоидалари мустаҳкамланган, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, идоравий, 
ишлаб чиқариш ва амалга ошириш бўйича белгиланган нормалар эса тавсиявий мақомга эга. Шу асосда, кўрсатиб 
ўтилган қонун ҳужжатларида белгиланган ва экологик назоратни ташкил этишнинг принцип ҳамда ёндашувларини 
тизимли аниқлаштирувчи кодификациялашган яхлит қонун ҳужжатининг йўқлиги, ҳудудларда табиатни муҳофаза 
қилишга оид фаолият самарадорлигини етарли даражада таъминлаб бера олмаяпти. Ушбу ҳолатлардан хулоса 
чиқарган ҳолда, бугунги кунда қонун ижодкорлари томонидан, ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик 
мувозанатни яхшилашга қаратилган бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар 
киритиш борасида самарали ишлар қилинмоқда ва изланишлар олиб борилмоқда. 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудларида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология соҳасида 
қуйидаги ваколатларни амалга оширадилар: 
4
давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида иштирок 
этади;
4
ҳудудий экологик дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
4
тегишли ҳудудда давлат экологик назоратини амалга оширади;
4
экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат 
экологик назорати масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади.
4
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам 
амалга ошириши мумкин
6
лиги белгилаб қўйилган.
Шу маънода, давлат хизмати ҳуқуқий механизмининг барча бўғинлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги 
хилма-хил ва мақсадга йўналтирилган ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.Т; “Ўзбекистон” 2014 йил. 100-модда.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимият органлари тўғрисида”ги Қонун. Тошкент ш.,1993 йил 2 сентябрь,913-XII-сон.

Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни. Тошкент ш.,1992 йил 9 декабрь,754-XII-сон
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish