Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

-
ламоқда. Бу эса бизнинг хизмат вазифаларимизга ҳам кирмайди, меҳнат 
шартномасида ҳам назарда тутилмаган ва бунинг учун ҳақ ҳам тўланмайди. 
Директорнинг ҳаракатлари қонунийми?
Йўқ, директорнинг ҳаракатлари қонунга зид ва ушбу ҳолат мажбурий меҳнат 
сифатида баҳоланади. Меҳнат кодексининг 7-моддасига асосан, мажбурий 
меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу 
жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга 
мажбурлаш тақиқланади.
Қуйидаги ишлар, яъни:
#
ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар («Умумий ҳарбий мажбурият 
ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонун) асосида;
#
фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда;
#
суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан;
#
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар 
мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 177-моддасига асосан иш берувчи 
ходимдан унинг меҳнат вазифаси доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, 
қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф 
туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни 
талаб этишга ҳақли эмас.
8. Мен чет эл фуқаросиман, Ўзбекистонга кўчиб келдим ва бу ерда ишламоқчиман. 
Айтингчи, менга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг қоидалалари 
татбиқ этиладими?
Меҳнат кодексининг 11-моддасига мувофиқ, меҳнат тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган 
шахсларга ҳам татбиқ этилади.


9
2-БОБ 
МЕҲНАТГА ОИД МУНОСАБАТЛАРНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ, ХОДИМЛАР 
ВА ИШ БЕРУВЧИЛАРНИНГ ВАКИЛЛИГИ
9. Мен халқаро ташкилотда ишлайман ва бизда ўзимизнинг ички тартиб ва қои
-
даларга амал қилинади. Улар бизнинг қонунларимизга мувофиқ бўлиши керакми?
Ҳар бир ходимга, у қаерда ишламасин ва қандай вазифани бажармасин, 
унга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган меҳнатга оид 
ҳуқуқлар ва кафолатлар таъминланади.
Хеч қайси иш берувчи ходимнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва кафолатларини 
таъминлашни қонунчиликда белгиланган меъёрдан кўра пасайтиришга ҳақли эмас.
Шу билан бирга, корхонанинг жамоа-шартномавий ва бошқа локал ҳужжатла-
рида, шунингдек, меҳнат шартномасида ходимларга қўшимча ҳуқуқ ва кафолатлар 
(масалан, қўшимча таътиллар бериш, қисқартирилган иш вақтини жорий қилиш) 
назарда тутилиши мумкин.
10. Менга тушунтириб берсангиз: ходим сифатида менинг қандай муайян 
ҳуқуқларим бор?
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Меҳнат кодексининг 16-модда-
сига мувофиқ ходимларнинг асосий ҳуқуқларига, яъни сизнинг ҳуқуқларингизга 
қуйидагилар киради:
#
меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш 
ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш;
#
ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан 
оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;
#
муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар 
ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, 
шунингдек, ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
#
хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат 
қилиш;
#
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
#
иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг 
ўрнини қоплаш;
#
касаба уюшмаларига ҳамда ходим ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини 
ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;
#
қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда 
ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;


10
2-БОБ 
#
ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя 
қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;
#
жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш;

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish