Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

24. Амал қилиш муддати 3 ой олдин тугаган жамоа шартномасига мувофиқ, иш 
берувчи квартал якуни бўйича ишчиларга мукофот бериши керак эди. Аммо, корхона 
кўрсаткичлари яхши бўлишига қарамасдан, бош директор жамоа шартномаси 
муддати ўтиб кетганлигини асос қилиб мукофот беришни рад қилди. Бу тўғрими?
Йўқ, нотўғри. Меҳнат кодексининг 41-моддасида жамоа шартномаси имзолан-
ган вақтдан эътиборан ёки жамоа шартномасида кўрсатилган кундан бошлаб кучга 
киради ҳамда тарафлар белгилаган муддат давомида амал қилиши кўрсатилган.
Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома 
тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.
25. Корхонамизнинг жамоа шартномасида меҳнат шартномаси бекор қилинган 
тақдирда, қўшимча компенсациялар назарда тутилган эди. Лекин, корхонанинг 
янги эгаси корхонани сотиб олгандан кейин икки ой ўтгач жамоа шартномаси у 
томонидан имзоланмагани учун, унга амал қилиш нияти йўқлигини таъкидлаб, 
ходимлар сонини қисқартирганда компенсация тўлашдан бош тортмоқда. Биз 
корхонанинг янги эгасидан жамоа шартномаси талабларини бажарилишини 
талаб қилишимиз мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 44-моддасига асосан, корхона мол-мулкининг 
эгаси ўзгарганда жамоа шартномаси ўз кучини олти ой мобайнида сақлаб қолади.
Бу даврда тарафлар янги жамоа шартномасини тузиш ёки амалдагисини сақлаб 
қолиш, ўзгартириш ва тўлдириш ҳақида музокаралар бошлашга ҳақли.
Жамоа шартномаси қайта кўриб чиқилаётганида аввалги жамоа шартномасида 
ходимлар учун назарда тутилган имтиёзларни сақлаб қолиш ва бошқа шартларни 
бажариш мумкинлиги тўғрисидаги масала ҳал этилиши керак.
26. Биз ногиронлар учун мўлжалланган ижтимоий корхонада ишлаймиз. Ногирон
-
лар ва ногирон болаларни тарбиялаётган шахсларни ишга жойлаштирадиган 
ва/ёки уларга хизмат кўрсатадиган ижтимоий корхоналар учун махсус жамоа 
шартномаси шакли мавжудми?
«Ижтимоий корхоналар» тушунчаси қонунчиликда кўрсатиб ўтилмаганлиги боис, 
ушбу корхоналар учун мўлжалланган махсус жамоа шартномаларининг шакллари 


17
3-БОБ
назарда тутилмаган. Лекин, корхона ўзининг молиявий имконияти ва уставидан келиб 
чиққан ҳолда, қонунчилик доирасида ходимлар ва мижозларга нисбатан ижтимоий 
сиёсатнинг муҳим йўналишларини мустақил равишда ишлаб чиқишга ҳақли.
27. Жамоа шартномалари ва келишувларига нисбатан бирон бир умумий 
талаблар мавжудми ёки ҳар бир ташкилот буни ўзи белгилайдими?
Ҳа мавжуд. Жамоа шартномалари ва келишувлари аниқ бир корхонанинг 
меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва касбий муносабатларининг ўзига хос хусу-
сиятларига боғлиқ бўлишига қарамасдан, улар қонунчиликда белгиланган 
принципларга асосланади. Бу принципларга қуйидагилар киради:
#
қонун ҳужжатлари нормаларига амал қилиш;
#
тарафлар вакилларининг ваколатлилиги;
#
тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
#
жамоа шартномалари, келишувлари мазмунини ташкил этувчи масалаларни 
танлаш ва муҳокама эркинлиги;
#
мажбуриятлар олишнинг ихтиёрийлиги;
#
олинаётган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаш;
#
текшириб боришнинг мунтазамлиги;
#
жавобгарликнинг муқаррарлиги.
28. Мен йирик компанияда ҳуқуқшунос бўлиб ишлайман. Яқинда ички тартиб 
ва қоидаларга оид ҳужжатларни қайта кўриб чиқдим ҳамда амалдаги жамоа 
шартномасининг айрим қоидаларини ўзгартириш зарурлигини аниқладим. 
Жамоа шартномасини қайта тузса бўладими?
Ҳа бўлади, лекин бу учун жамоа музокаралари олиб бориш зарур.
Жамоа музокаралари ходимлар ва иш берувчиларларнинг вакиллари томонидан 
жамоа шартномасини тузиш ва ўзгартириш мақсадида олиб борилади. Сиз киритилиши 
лозим деб ҳисоблаётган ўзгартиришлар меҳнатга оид муносабатларни шартномавий 
тартибга солишга кўмаклашиши, шунингдек, ходимлар ва иш берувчиларнинг ижти-
моий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга қаратилган бўлиши лозим.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish