Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

жамоа шартномаси тузиш ходимларга нима бериши мумкин?
Жамоа шартномасини тузишдан биринчи навбатда ходимлар ва уларнинг 
вакиллик органлари манфаатдордирлар. Жамоа шартномаси ҳар бир ходим 
билан боғлиқ бўлган муҳим масалаларни тартибга солиш имконини беради. 
Хусусан, Меҳнат кодексининг 37-моддаси жамоа шартномасининг мазмуни 
ва тузилишини тарафлар белгилашини назарда тутади.
Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича 
ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин:
меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, 
компенсациялар, қўшимча тўловлар;


15
3-БОБ
нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражаси, жамоа шартномаси билан 
белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга 
солиш механизми;
ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб олиш шартлари;
иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддатлари;
ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг 
меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан 
хавфсизликни таъминлаш;
корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштириш вақтида 
ходимларнинг манфаатларига риоя қилиш;
ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиёзлар;
ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта;
иш берувчи томонидан ўз ходимларининг шахсий жамғариб бориладиган 
пенсия ҳисоб варақларига қўшимча бадаллар киритиш миқдорлари ва муддатлари;
жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш, тарафларнинг 
жавобгарлиги, ижтимоий шериклик, касаба уюшмалари, ходимларнинг бошқа 
вакиллик органларига фаолият кўрсатиш учун тегишли шароит яратиб бериш.
Шу билан бирга, мазкур моддага кўра, жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий 
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бошқа шартлар, шу жумлада, қонунлар ва бошқа 
норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига 
қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча 
таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, 
транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб 
чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида 
текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз 
ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат 
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари 
Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан 
2008 йил 29-30 декабрда келишилган тартибда жамоа шартномасини тузиш ҳақида 
тавсиялар ишлаб чиқилган. Мазкур тавсиядан амалда фойдаланиш мумкин.
23. Жамоа шартномасини муҳокама қилиш мақсадида, биз меҳнат жамоа
-
миз билан йиғилиш ўтказдик. Лекин, ходимларларнинг тахминан 20 фоизи 
йиғилишга келмади. Меҳнат жамоамизнинг йиғилиши ваколатли бўлганини 
қандай аниқласа бўлади?
Меҳнат кодексининг 39-моддасига кўра, меҳнат жамоасининг йиғилиши, 
башарти унда ходимларнинг ярмидан кўпроғи иштирок этган бўлса, ваколатли 
ҳисобланади. Меҳнат жамоасининг конференцияси, башарти унда делегатларнинг 
камида учдан икки қисми иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Шу билан 


16
3-БОБ
бирга, шуни назарда тутиш керакки, Меҳнат кодексининг 38-моддасига кўра, жамоа 
шартномасининг лойиҳаси корхонанинг бўлинмаларида ходимлар томонидан 
муҳокама қилиниши керак ва у билдирилган фикр ва таклифлар ҳисобга олинган 
ҳолда ишлаб такомилига етказилади. Ишлаб такомилига етказилган лойиҳа меҳнат 
жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) муҳокамасига қўйилади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish