Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

43. Менинг ўғлим 19 ёшда. У биринчи марта ишга жойлашди. Бир ой олдин у 
ўзининг барча ҳужжатларини тайёрлади ва раҳбариятга тақдим қилди. Уч 
хафтадан бери ҳар куни ишга бораяпти. Биринчи маошини оладиган пайтга 


25
5-БОБ
яқин қолди, лекин уни ишга олишганлиги ҳақидаги буйруқ чиқдими, деган 
саволимга ўғлим жавоб бера олмаяпти. Ишга қабул қилиш жараёни қандай 
бочқичларни ўз ичига олади?
Сизнинг ўғлингизни ишга қабул қилиш пайтида ҳуқуқбузарликка йўл қўйилган 
бўлиши эҳтимоли бор.
Ишга қабул қилиш жараёнини шартли равишда учта босқичга бўлиш мумкин:
#
ишга қабул қилиш пайтидаги таништирув жараёни;
#
меҳнат шартномасини тузиш;
#
ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни чиқариш;
Қонунчиликда ишга кираётганлар ва иш берувчиларга аниқ ҳуқуқлар кафо-
латланган ҳамда уларга меҳнат муносабатлари бошлангунга қадар ҳам тегишли 
мажбуриятлар юкланган.
Шундай қилиб, ишга қабул қилиш тартиби — бу ишга кирувчи ва иш берувчи-
нинг ихтиёрий ҳаракатлари эмас, балки қонунчилик билан белгиланган муомала 
қоидаларидир.
Ишга қабул қилишнинг асосий ва энг муҳим босқичи — бу меҳнат шартномасини 
тузиш, яъни ходим ва иш берувчининг барча шартлар бўйича келишувга эришиши 
ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, томонлар келишувнинг барча зарур 
ва қўшимча шартлари бўйича келишмагунларича меҳнат шартномаси тузилмайди. 
Ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси лозим даражада 
расмийлаштирилиши ҳамда ходим ва иш берувчи томонидан имзоланиши лозим.
Тузилган меҳнат шартномаси асосида ходимни ишга қабул қилиш ҳақидаги 
буйруқни чиқариш, шунингдек, ходимни у билан таништириш ишга қабул қилиш 
жараёнини тамомлайди.
Шу сабабли, сизнинг ўғлингиз синов муддатини ўтаётган бўлган тақдирда ҳам 
у меҳнат шартномасини тузган бўлиши ва ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги 
буйруқни танишиб имзолаган бўлиши лозим эди. Меҳнат кодексининг 82-моддасига 
мувофиқ, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг 
ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш 
тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганидан қатъий назар, 
иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган, деб ҳисобланади.
44. Мен қўшма корхонага нуфузли ишга жойлашмоқчиман. Суҳбатдан ўтиш 
жараёнида менга ушбу иш жойига яна 3 киши талабдор эканлигини ва тестдан 
ўтишим кераклигини айтишди. Иш берувчининг ушбу талаблари қонунийми?
Иш берувчининг ушбу талаби тўғри. Меҳнат кодексининг 72-моддаси 3-чи 
қисмига кўра, меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча 
ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин.


26
5-БОБ
45. Турмушга чиққунимга қадар мен эрим билан битта фирмада ишлар эдим. 
Тўйдан кейин мен бола парвариши таътилига чиқдим ва уйда икки йил болани 
парваришладим. Ҳозир қизим болалар боғчасига бораяпти ва мен олдинги иш 
жойимга қайтишни хоҳлаяпман, лекин бунга эрим қарши. Унинг айтишига 
қараганда, яқин қариндошларнинг битта ташкилотда бирга хизмат қилиш-
лари тақиқланган экан. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?
Меҳнат кодексининг 79-моддасига асосан, ҳақиқатдан ҳам қариндошларнинг 
битта корхонада башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсиниб ёки 
унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлсалар, уларнинг бирга хизмат 
қилишларини тақиқловчи қоида мавжуд. Бироқ, бу қоида фақат давлат корхо-
наларига тадбиқ қилинади ва сиз ишлаёган хусусий фирмага тааллуқли эмас. 
Бу Меҳнат кодексининг 79-моддасида қуйидаги тарзда белгиланган: ўзаро 
яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, 
опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг 
ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири 
иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган 
бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.
Бундан ташқари, шуни таъкидлаш керакки, сизга нисбатан Меҳнат кодексининг 
234-моддаси 5-чи қисмининг қоидалари ҳам қўлланилади. Унга кўра, болани 
парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.
Яъни, сиз ушбу корхонада ишлаб турган вақтингизда болани парваришлаш 
таътилига чиққанингиз сабабли, иш жойингиз сақланади ва ўз ишингизга қайтишга 
тўла ҳуқуқингиз бор.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish