8-жадвал.
1991-2016 йилларда ЯИМга нисбатан якуний истеъмол йўналишлари
(фоиз ҳисобида)
Кўрсаткичлар
|
1991 й.
|
1995 й.
|
2000 й.
|
2005 й.
|
2010 й.
|
2016 й.
|
Ўртача ўзгариш
|
ЯИМ жами:
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
Якуний истеъмол харажатлари
|
77
|
72,9
|
80,6
|
64,3
|
64,8
|
74,4
|
72,3
|
Уй хўжаликлари
|
54,9
|
50,1
|
60,9
|
47,4
|
47,9
|
57,5
|
53,1
|
Давлат ташкилотлари
|
20,7
|
22,3
|
18,7
|
15,9
|
15,8
|
16,1
|
18,3
|
Уй хўжаликларига хизмат қилувчи нотижорат ташкилотлар
|
1,4
|
0,5
|
1
|
1
|
1,1
|
0,8
|
1,0
|
Ялпи жамғарма
|
26,8
|
24,2
|
19,6
|
28
|
26,6
|
24,9
|
25,0
|
Асосий капиталнинг ялпи жамғарилиши
|
25,1
|
33
|
24
|
22
|
27,3
|
27,8
|
26,5
|
Моддий айланма воситалари захирасининг ўзгариши
|
1,7
|
-8,8
|
-4,4
|
6
|
-0,7
|
-2,9
|
-1,5
|
Экспорт-импорти сальдоси
|
-3,8
|
2,9
|
-0,2
|
7,7
|
8,6
|
0,7
|
2,7
|
Экспорт
|
35,3
|
31,6
|
26,5
|
37,9
|
33,1
|
18,8
|
30,5
|
Импорт
|
39,1
|
28,7
|
26,7
|
30,2
|
24,5
|
18,1
|
27,9
|
Макроиқтисодий тенглик бўлган Y=C+I+G+NX (бунда: Y–ЯИМ; С–истеъмол; I–инвестициялар; G–давлат харажатлари; NX–соф экспорт) келиб чиққан ҳолда фикр юритадиган бўлсак, республикамизда ЯИМ таркибида давлат муассасаларининг якуний истеъмолга қилган харажатлари улуши сезиларли даражада ўзгариб туради ва 1991 йилдаги 20,7 фоиздан 2016 йилда 16,1 фоизга камайиш тенденциясига эга бўлди. Буларнинг барчасида давлат молиясининг энг муҳим таркибий қисми бўлган давлат бюджети орқали тақсимланганлигини кўриш мумкин. Шунга мос равишда қолган якуний истеъмол кўрсаткичлар 1-жадвалда келтирилган. Макроиқтисодиётда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни ошириш учун ялпи талабни рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади. Сабаби ушбу кўрсаткичнинг ортиши, ўз навбатида, ЯИМ ортишига ва унинг ижтимоий хусусияти ривожланишига туртки бўлади. Давлат томонидан ялпи талабни тартибга солишда қўлланиладиган макроиқтисодий сиёсатлардан бири – бюджет-солиқ сиёсатидир. Ушбу сиёсат негизида давлат иқтисодиётга икки йўналишда аралашади: биринчиси асосида давлат бюджети шакллантирилади, иккинчисида эса бюджетдан харажатлар амалга оширилади. Маълумки, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий масаласи тараққиётнинг турли босқичларида давлат бюджети харажатларнинг оптимал даражасини ишлаб чиқишдан иборат. Дунёда мазкур масала юзасидан бир қатор тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, уларнинг умумий хулосасига кўра, узоқ вақт оралиғида давлат бюджети харажатлари ва иқтисодий ўсиш орасида статистик аҳамиятга эга бўлган манфий алоқа мавжуд. Шунингдек, айрим тадқиқотчилар ҳам борки, улар бундай турдаги манфий алоқанинг мустаҳкамлиги етарли эмас, деб ҳисоблайдилар.
Давлат бюджети харажатлари турли даражадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий қарорлар, жамиятдаги жами талабга таъсир кўрсатади. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳам давлат бюджети харажатларига таъсир кўрсатади. Кўплаб мамлакатлар учун долзарб муаммолардан бири давлат бюджети харажатлари, уларнинг таркиби, бюджет ва макроиқтисодиёт индикаторлари нисбати, аҳоли жон бошига ҳисоблагандаги харажатлари ўртасидаги оптимал нисбатни асослаш билан боғлиқ бўлган масалалар ҳисобланади. Жумладан, тақдим этилган 2-расм маълумотларини таҳлил этадиган бўлсак, юртимизда дастлабки иқтисодий ўсишга 1996 йилда эришилганда давлат бюджетининг иқтисодий ўсишдаги салмоғи 0,89 фоизга тенг бўлган бўлса (ўтган йилга нисбатан умумий иқтисодий ўсиш 1,7 фоиз), жами иқтисодий ўсишдаги улуши эса 52,38 фоиздан иборат бўлган. 1996-2003 йиллар давомида давлат бюджетининг иқтисодий ўсишдаги ўртача ҳиссаси 1,2 фоизни (1996-2003 йиллар давомида ўртача йиллик ўсиш 3,96%) ташкил этган бўлса, жами иқтисодий ўсишда эса 31,14 фоизга тўғри келгани намоён бўлади. 2004-2009 йиллар мобайнида давлат бюджетининг иқтисодий ўсишдаги улуши 1,9 улушни (мазкур йилларда ўртача ўсиш 8,1 фоизга тенг), жами иқтисодий ўсишда эса 23,16 фоиздан иборат бўлган. Шунингдек, 2010-2016 йиллар давомида мазкур кўрсаткичлар мос равишда 1,6 улушни (20,1 фоиз) ташкил этган. Таҳлил натижаси сифатида мамлакатимизда ўрта ҳисобда иқтисодий ўсишни таъминлашда давлат бюджети 1,1 улушни, яъни умумий ўсишни таъминлаш мақсадида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёни орқали ЯИМнинг соф ҳолда 21,1 фоизи давлат бюджети ҳиссасига тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |