Бажарди: ek-56 гурух талабаси Худойкулов Жахонгир Юлдош угли


Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсири



Download 0,54 Mb.
bet10/16
Sana14.06.2022
Hajmi0,54 Mb.
#670079
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
макроиктисодиёт

Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсири

Республикада амалга оширилаётган ўзгаришлар иқтисодиётни янада ривожлантиришга, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга, эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилгандир. Шубҳасиз, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш мақсадида тартибга солишда солиқ сиёсатининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Шу боис, республика ҳукумати томонидан самарали солиқ сиёсати олиб борилиб, солиқ тизими мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига мос равишда такомиллаштириб борилмоқда.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида жаҳон бозорида талаб пасайиб бораётган бир шароитда, ички бозорда талабни рағбатлантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолишда ғоят муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимиз ҳукумати томонидан жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини юмшатишга қаратилган Инқирозга қарши чоралар дастури ишлаб чиқилди ва унинг амалга оширилиши ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Ушбу дастурда қатор чора-тадбирлар қаторида солиқ механизмининг рағбатлантирувчи аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эришилмоқда.
Солиқ тизимининг унинг рағбатлантирувчилик ролини оширишга қаратилиб олиб борилаётган ислоҳотлар аҳолининг реал даромадларини ошириш билан бир вақтда, уларнинг бўш маблағларини ишлаб чиқаришга йўналтириш имкониятини яратди. “Сўнгги йилларда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини ошириш, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ставкаларини камайтириш, инфляция даражасини пасайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида аҳолининг ялпи ва реал даромадлари сезиларли даражада ошди, унинг харид қобилияти барқарор суръатда ўсиб бормоқда”.
Бугунги кунда мол-мулк солиғи давлат бюджетидаги ҳиссаси юқори бўлмасада тўғри солиқ сифатида корхона, ташкилотлар молия-хўжалик фаолиятига катта таъсир кучига эга эканлиги билан аҳамиятлидир. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда мол-мулк солиғидаги энг асосий муаммо бу унинг солиқ ставкаси билан боғлиқдир. Маълумки, мол-мулк солиғи ставкаси пропорционал (тенг улушли) тартибда белгиланган бўлиб, бунда солиқ тўловчилар ихтиёридаги мол-мулк объектининг ҳажми, асосий капиталининг фонд қайтими, фонд сиғими, ялпи тушумдаги ҳиссаси, уларга тегишли амортизация суммалари кўп ҳолатларда солиққа тортиш жараёни билан узвий боғлиқлиги амалда кўринмайди. Шу сабабли, мол-мулк солиғи ставкасини белгилашда ушбу кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тартибда белгилаш лозим деб ҳисоблаймиз. Бироқ, табақалаштиришда асосий мезон сифатида тармоқлар корхоналарининг фонд сиғими даражасини, ёки асосий фондларининг эскириши суммасини асосий воситалари қолдиқ қийматига нисбатан фонд қиймати даражасини олиш мумкин.
Агар, фонд сиғими даражасига нисбатан олинадиган бўлса, енгил саноат, озиқ-овқат саноати ва қайта ишлаш корхоналари учун солиқ ставкасини нисбатан юқори даражада белгилашга тўғри келади. Мол-мулк солиғи бўйича солиқ ставкаси чет мамалакатларда, масалан Россия Федерациясида унинг субъектлари бўлган давлат органлари томонидан корхона фаолиятининг турига қараб белгиланади. Ривожланган хорижий мамлакатларда мол-мулк солиғи ставкасини ўртача миқдори тахминан 1-2 фоизни ташкил этади. Масалан, Германияда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи солиққа тортиладиган мулк қийматининг 0.5 фоизини, корпорациялар учун 0.6 фоизни ташкил қилади. Мол- мулклар қиймати даромадлар ёки маблағларнинг айланиш каби кескин тебранишларга
эга бўлмаганлиги сабабли мазкур солиқ доимий равишда ҳар уч йилда ҳисобланади.
Ҳозирги кунда асосий воситаларни сотиб олишда тегишли қўшилган қиймат солиғи асосий воситаларнинг дастлабки (бошланғич) қийматига киритилмоқда. Бунинг асосий сабаби асосий воситалар материаллар каби доиравий айланишда узоқ давр хизмат қилиши яъни айланиш тезлиги кам бўлганлиги билан изоҳланади. Бироқ, масаланинг иккинчи томони ҳам мавжуддир. Яъни, қўшилган қиймат солиғи асосий воситанинг дастлабки қийматига киритилганлиги боис мол-мулк солиғи объекти сунъий равишда ошириб юборилади.
Натижада қўшилган қиймат солиғи мол-мулк солиғи орқали икки марта солиққа тортилиб қолинади. Шундан келиб чиқиб, мол-мулк солиғининг объектини камайтириш мақсадида сотиб олинган асосий воситаларга тегишли ҚҚС асосий воситаларнинг амортизация меъёрларига мувофиқ норматив хизмат қилиш муддати давомида маҳсулот таннархига олиб бориш лозим ва асосий восита реализация қилинганда ҚҚС қайта ҳисобланмаслиги зарур. Мол-мулк солиғи ставкасини бугунги кунда пропорционал тартибда белгилаш солиқларнинг адолатлилик тамойилига ҳар вақт ҳам мос келавермайди. Бизнингча мол-мулк солиғи ставкасини табақалаштириш уларнинг эскириш суммасига нисбатан ёки қолдиқ қийматига нисбатан қўлланилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Солиқ ставкаси табақалаштирилган тарзда шундай жорий қилиниши керакки, бунинг натижасида корхонанинг ортиқча фондларга эгалик қилиши ва улардан самарасиз фойдаланиш иқтисодий фаолиятига сезиларли даражада зарар етказиши керак.
Одатда жамият ижтимоий-иқтисодий тизимининг шаклланиши ҳамда ривожланишида давлатнинг тартибга солиш ва бошқариш вазифаси муҳим роль ўйнайди. Давлатнинг жамият олдидаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий функцияларини бажаришида давлат бюджети ҳам бевосита, ҳам билвосита хизмат қилади. Бу борада Президент Ш.Мирзиёев “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, жумладан, Давлат бюджети барча даражада мутаносиб, миллий валюта ва ички бозордаги нарх даражаси барқарор бўлишини таъминлаш – энг муҳим устувор вазифамиздир”, деб алоҳида қайд этган. Давлат бюджети ҳар бир мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, демографик ва турли хилдаги мақсадларидан келиб чиқиб режалаштирилиб, ижроси таъминланади. Давлат бюджетини режалаштириш ва унинг ижросини таъминлаш мураккаб жараён бўлиб, у мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётни белгилаб берувчи муҳим бўғин ҳисобланади. У орқали давлатнинг ЯИМ тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёни амалга оширилади. Сабаби, давлат бюджети макроиқтисодий миқёсда давлат молиясининг салмоқли қисмини ўзида жамлайди. Йиғилган бюджет маблағларидан миллий иқтисодиётда ижтимоий соҳани маблағ билан таъминлашда, миллий мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш харажатлари, марказлашган инвестицияларни молиялаштириш, муҳим ижтимоий нодавлат ва нотижорат институтларни қўллаб-қувватлаш харажатларини амалга ошириш орқали иқтисодий ўсиш ва ривожланишга таъсир кўрсатади.
Қайд этиш керакки, бир қатор хорижлик олимлар ва иқтисодчилар давлат бюджети харажатларининг иқтисодий ўсишга таъсирини ўз илмий ишларида ёритишган. Кўплаб илмий мақолаларда давлат бюджетининг маориф, соғлиқни сақлаш соҳаси харажатининг реал ўсиши инсон капитали сифати ва иқтисодий ўсиш суръатларини ўрта давр учун амалга оширади. Бошқа томондан эса, агар қўшимча бюджет харажатлари солиқ ставкаларини оширишни тақозо этса, бу ўз навбатида, аҳоли даромадлари ва товар ишлаб чиқарувчилар фойдасининг пасайишига олиб келади. Натижада жамғариш қисқариб, корхоналарнинг инвестиция фаоллиги пасаяди. Пировардида инсон капитали сифатининг ўсишидан келадиган ижобий самарага нисбатан, иқтисодий ўсиш учун салбий самара қисқа давр учун тез содир бўлади. Агар бюджет харажатлари ўсиши бюджет камомадларига мос равишда ўсиб борса, унда қисқа муддатда пул ҳажми ортади ва инфляция жараёнлари тезлашиб, фоиз ставкалари ошади ҳамда иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилувчи омиллар ва бошқа муаммолар вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин.
Бугунги кунда мамлакатимизда бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилиши, пухта ўйлаб олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни таъминловчи механизмни яратиш, иқтисодий ўсиш суръатини сифат жиҳатдан баҳолаш тизимини йўлга қўйиш, барча макроиқтисодий кўрсаткичлар ижобий бўлишига эришиш лозим. Айниқса, бу борада давлатнинг фискал механизмини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Президентимиз Ш. Мирзиёев “...Биз мамлакатимиз бюджет тизимини қайта кўриб чиқишимиз, бюджет даромадлари ва харажатлари халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлашимиз зарур...” деб алоҳида қайд этганди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мазкур вазифа мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида муҳим омил саналади. Шунингдек, “...макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида таркибий ва институционал ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш...” каби вазифалар ҳам келгуси давр учун ўз аҳамиятни сақлаб қолди.
Маълумки, давлатнинг вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ресурсларга бўлган талаби жамиятда ишлаб чиқариш даражасига таъсир кўрсатади. Шунингдек, давлат солиқлар ва трансфертлар орқали айрим шахслар даромадларига таъсир этиб, хусусий истеъмол ҳажмини рағбатлантиради. Ижтимоий ва хусусий истеъмол ЯИМнинг ўртача 70-75 фоизини ташкил этади.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish