Давлат бюджети харажатлари.
Мундарижа:
Кириш………………………………………………………..2
1.БОБ. Давлат бюджетини ўрганиш мохияти.
1.1.Давлат бюджетининг харажатлари ва унинг ахамияти..
...........................................................................................4
1.2. Бюджет харажатлари таркиби...................................8
2. БОБ. Ғазначилигининг давлат бюджетидаги вазифалари
2.1. Республика бюджетининг харажатлари ҳисоби.....10
2.2. Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатларини ҳисобини юритиш тартиби................................................12
Хулоса ва таклифлар........................................................20
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...............................21
Кириш
Бюджет ва унинг ижроси мамлакат иқтисодиётининг тақдирини ҳал қилади. Президентимиз Олий Мажлис сессиясида, бюджет хақида сўз юритганларида уни яхлит ҳолда бажариш – бу ҳаёт мамотимиз билан боғлиқлиги тўғрисида уқтириб ўтган эдилар. Агар бюджет яхши, тўлиқ ёки ошириб бажарилса, олдимизда турган масалаларни ечишда қўшимча имкониятлар пайдо бўлади. Чунки бюджет – бу маблағдегани. Агар маблағкўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаса, бюджет йўналишлари ҳамда харажатлари бўйича номувофиқлиқ келиб чиқади. Бозор муносабатлари шаклланаётган бир пайтда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, муҳтож табақаларни ўз вақтида қўллаб қувватлаб, бюджет муассасаларининг маблағбилан таъминланишини яхшилаш нафақат бюджет даромадларини кўпайтириш билан, эмас балки, молиявий маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали бюджетдан маблағбилан таъминланаётган муассасаларни молиялаштириш механизмини соддалаштириш бу билан бюджет маблағларини ўз эгаларига тез ва ўз вақтида етиб бориши билан ҳам боғлиқдир.
Президентимиз И.Каримов таъкидлаганларидек “Давлат бюджетини бажаришга қаратилган ғазначилик хизмати институтини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини анча оширади. Бу борада Молия вазирлиги ҳузурида янги ташкил этилган Ғазначилик тузилмасининг моддий-техник базасини барча поғоналарда мустаҳкамлаш, уни малакали кадрлар билан таъминлаш, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет ташкилотларини молиялаш механизмини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш лозим.”1
Ғазначилик тизими давлат молиясини самарали бошқариш учун ҳам, ундан оқилона фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш учун ҳам замин яратади. Буни эса қуйидагича изоҳлаш мумкин: биринчидан, ғазначилик давлат бюджетининг ижроси жараёнида юзага келадиган даромад ва харажатларни ўз ҳисобварақларида жамлайди. Иккита қарама-қарши молиявий оқимларнинг битта органда жамланиши ушбу жараённи сезиларли даражада тезлаштиради. Маблағларнинг Ягона Ғазна ҳисобварағига солиқ ва солиқ бўлмаган даромадлар кўринишида келиб тушиши молиявий ресурсларни оператив бошқариш ва давлат бюджети харажатларини ўз вақтида тўлаш учун барқарор база яратади. Бюджет ижросининг ғазначилик тизимида пул маблағлари ҳисобини ташкил этишда ҳам ўзгаришлар юзага келади. Шу сабали бюджет ижросининг ғазначилик тизимида рул маблағлари ҳисобини ташкил утиш даврида қатор муаммолар мавжуд. Ушбу муаммоларни урганиш битирув малакавий ишининг долзарблиги белгилайди.
2004 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги2 қонуннинг қабул қилиниши давлат маблағларини тақсимлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи навбатдаги қадам бўлди. Бюджетнинг ғазначилик ижроси молия ходимларига шундай масъулият юклайдики, бюджет харажатларини режалаштириш, тақсимлаш ва бюджет маблағларидан фойдаланиш назорати умумлаштирилади. Ғазначиликнинг бош китобини юритиш, бюджет тушумини бошқариш, харажатларни молиялаштиришга рухсат бериш, бюджет ташкилоти шартномаларини бошқариш, нақд пулларни бошқариш, давлат қарзини ва шартли мажбуриятларини ҳисоблаш, молиявий ҳисоботларни тайёрлаш каби фаолият турларидир.
Улар ичида харажатларга рухсат бериш алохида ўрин тутади. Ғазначилик жорий этилиши билан давлат бюджетининг даромад қисми ижроси тижорат банклари томонидан эмас, балки ғазначилик тизими орқали амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет тизимининг барча даражадаги бюджетларга тушумларнинг манбалари бўйича солиқлар йиғилиши тўғрисида, бюджет таснифи асосида ва маҳаллий бюджет харажатларининг ғазна ижроси бўйича ҳар куни ахборот олиши мумкин. Ғазначилик томонидан давлат бюджетининг харажатлар ва даромадлар қисми ижроси тўғрисидаги ҳисобот тузилади. Бюджетнинг ижро этилишида ғазначилик тизимига ўтиш бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишнинг, бошқарув органлари харажатларини қисқартиришнинг имкониятини берадиган тўғри йўллардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |