Давлат бюджети харажатлари. Мундарижа


Давлат бюджетидан харажатларни молиялаштириш



Download 42,34 Kb.
bet4/8
Sana21.04.2022
Hajmi42,34 Kb.
#569748
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
курс иши 4-сместр учун

1.2Давлат бюджетидан харажатларни молиялаштириш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
1) фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт (республикага бўйсунадиган бюджет ташкилотлари бўйича);
2) ижтимоий таъминот;
3) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш;
4) мудофаа, миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш;
5) судлар ва прокуратура органлари фаолиятини таъминлаш;
6) давлат захираси ва сафарбарлик захирасини вужудга келтириш ҳамда уларни сақлаш;
7) давлат марказлаштирилган инвестицияларини амалга ошириш;
8) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда миссиялари фаолиятини таъминлаш;
9) иқтисодиёт турли тармоқларининг республикага бўйсунадиган бюджет ташкилотларини сақлаш;
10) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш;
11) ер тузиш, мелиоратив, табиатни муҳофаза қилиш ва эпизоотияга қарши кураш чора-тадбирларини амалга ошириш;
12) қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш;
13) гидрометеорология, дўлга қарши кураш чора-тадбирлари;
14) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар.
Ижтимоий-маданийтадбирларгақилинадиганхаражатлар давлатнинг ижтимоий функцияларини бажариш билан боғлиқ. Бу харажатлар қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади:

  • халқ таълими, мутахассис кадрларни тайёрлаш;

  • маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари;

  • соғлиқни сақлаш;

  • жисмоний тарбия ва спорт;

  • ижтимоий таъминот.

Ижтимоий – маданий тадбирларга қилинадиган харажатлар смета тартибида режалаштириш тамойиллари асосида аниқланади. Бу харажатларни молиялаштириш аниқ тадбирлар ва харажат турлари бўйича молиялаштирилади. Харажат ҳажми ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган ноишлаб чиқариш соҳалари ташкилотларида ишлаб чиқиладиган сметалар ва молия органларида тузиладиган молиялаштириш ҳисоб-китоблари асосида аниқланади. Ҳамма ҳисоб-китоблар асосида ташкилотларнинг фаолиятини характерлайдиган қанча контингентга (ўқувчилар, ҳисоб гуруҳлари, синфлар, койкалар, ўтказилган операция ва бошқалар миқдори) хизмат қилиш кўрсаткичлари ётади. Бунда йил давомида қанча вақт фаолият кўрсатиши ҳам ҳисобга олинади. Бу кўрсаткичлар ҳисоб-китоб ўлчовлари сифатида хизмат қилади. Ҳисоб-китоб ўлчови қилинадиган пул харажатлари бюджет ташкилотининг фаолият кўрсатишини ва ривожланишини таъминлайдиган меъёр бўйича белгиланади.
Бюджетнинг жорийхаражатлари юридик шахсларга уларни сақлашга ва жорий эҳтиёжларини қоплашга бюджет маблағлари берилиши билан боғлиқ, яъни дотация, субвенция ва субсидиялар шаклида ёрдам кўрсатиш воситасидир. Бу харажатларга давлат эҳтиёжига қилинган харажатлар (иқтисодиёт ва инфратузилма, халқ хўжалигининг давлат тармоқлари, фуқаровий-ҳарбий хусусиятга молик маҳсулотларни сотиб олиш, хизматларга ҳақ тўлаш, давлат ташкилотларининг жорий харажатлари), қуйи давлат органларига, давлат ва хусусий корхоналарга жорий субсидиялар, транспорт тўловлари, давлат қарзи бўйича фоизларни тўлаш ва бошқа харажатлар киради. Бу харажатлар асосан бюджетда ёки жорий харажатлар ва даромадларнинг бюджетда қайд қилинган харажатларга тўғри келади.
Бюджетнинг капиталхаражатлари асосий капиталга ва захираларни кўпайтиришга қўйиш билан боғлиқ бўлган пул харажатларидан иборат. Уларга халқ хўжалигининг турли тармоқларига бюджет ҳисобидан қилинган капитал қўйилмалар киради. Давлат корхоналари ва хусусий корхоналарга, маҳаллий давлат органларига берилган инвестиция субсидиялари ва узоқ муддатли бюджет кредитлари шулар жумласидандир. Харажатларнинг мазкур гуруҳи бюджетда давлат капитал харажатлари ва даромадларида қайд қилинади.

Download 42,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish