Давлат бюджети харажатлари. Мундарижа


Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатларини ҳисобини юритиш тартиби



Download 42,34 Kb.
bet6/8
Sana21.04.2022
Hajmi42,34 Kb.
#569748
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
курс иши 4-сместр учун

2.2. Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатларини ҳисобини юритиш тартиби.
Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисоби бўйича қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2008 йил 23 июлдаги 80-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва ҳазирги вақтда амалда қўлланилмоқда.
020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчёти бюджетларнинг амалга оширилган касса харажатлари ва уларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган.
Ғазна ҳисобварағидан тўланадиган бюджетларнинг касса харажатлари ҳисоби ҳар бир бюджет маблағлари олувчи ёки харажатлар йўналиши бўйича ғазначилик органларида банк кўчирмалари ва унга илова қилинган тўлов ҳужжатлари асосида бюджет таснифининг бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари (харажат турлари, объект ва кичик объекти) бўйича очилган тегишли шахсий ҳисобварақларда юритилади.
020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчётининг дебетида;
- Давлат бюджетининг касса харажатлари (бунда, тегишинча 010 – «Республика бюджети маблағлари» субсчёти ёки 011 –«Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти кредитланади);
- Сўм эквивалентига ҳисобланган хорижий валютада амалга ошириладиган бюджет харажатлари (бунда, 016 – «Валюта ҳисобварағи» субсчёти кредитланади);
- Давлат бюджети ҳисобидан нақд пул маблағларини махсус ҳисобварақдан олиниши (бунда, тегишинча 030 – «Республика бюджети ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти ёки 031 – Маҳаллий бюджетлар ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти кредитланади);
- Йўлдаги бошқа маблағлар ҳисоби бўйича ҳисобварақдан давлат бюджети маблағларининг сарфланиши (бунда, 034 – «Йўлдаги бошқа маблағлар ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти кредитланади);
- Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратилган дотацияларни (субвенциялар) ўзаро ҳисоб-китобларга олиб борилиши (бунда, 061 – «Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти кредитланади);
- Юқори маҳаллий бюджетдан қуйи маҳаллий бюджетларга ажратилган дотациялар (субвенциялар)ни ўзаро ҳисоб-китобларга олиб борилиши(бунда, 062 – «Юқори ва қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти кредитланади) қайд қилинади.
020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчётининг кредитида;
- Республика бюджети касса харажаларини тикланиши (бунда, 010 – «Республика бюджети маблағлари» субсчёти дебетланади. Шу билан бирга бир вақтда давлатнинг ташқи қарзи бўйича қарзни қайтариш бўйича операциялар амалга оширилаётганда қуйидаги иккинчи бухгалтерия проводкаси ҳам тузилади:
Дебет 055 - «Давлатнинг ташқи қарзи ҳисоби» субсчёти;
Кредит 095 – «Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағлар тушуми ва ишлатилиши натижаси» субсчёти.);
- Маҳаллий бюджетлар касса харажаларини тикланиши (бунда, 011 –«Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти дебетланади);
- Валюта маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини тикланиши (бунда, 016 – «Валюта ҳисобварағи» субсчёти дебетланади);
- Республика бюджети ҳисобидан нақд пул олиш учун маблағларни махсус ҳисобварақга тикланиши (бунда, 030 – «Республика бюджети ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти дебетланади);
- Маҳаллий бюджетлар ҳисобидан нақд пул олиш учун махсус ҳисобварақга маблағларни тикланиши (бунда, 031 – «Маҳаллий бюджетлар ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти дебетланади);
- Йўлдаги бошқа маблағлар ҳисоби бўйича ҳисобварақга ўтказилган маблағларни тикланиши (бунда, 034 – «Йўлдаги бошқа маблағлар ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти дебетланади);
- Аниқланмаган тушумларни давлат бюджети касса харажатларини тиклашга олиб борилиши (бунда, 041 – «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти дебетланади);
- Бюджет маблағлари олувчиларга берилган суммалар бўйича амалга оширилган касса харажатларини ўзаро ҳисоб-китобларга олиб борилиши (бунда, тегишинча 061 – «Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти ёки 062 –«Юқори ва қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти дебетланади);
- Ҳисобот йилида амалга оширилган касса харажатларини бюджет ижроси натижалари ҳисобига ўтказилиши (бунда, 090 – «Бюджетлар ижроси натижалари» субсчёти дебетланади) қайд қилинади.
020-«Бюджетлар харажатлари» субсчётида давлат бюджетининг ғазна ҳисобварағидан амалга оширилган;
- тасдиқланган бюджетга мувофиқ ортиқча даромадлар суммаларини юқори бюджетга ўтказиб берилиши ҳамда қуйи бюджетларга дотация суммаларини ўтказиб берилиши бўйича;
- қуйи бюджетларга субвенциялар бериш бўйича;
- капитал қўйилмалар тўловлари бўйича;
- бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини ғазна ҳисобварағидан тўлови бўйича:
- ўзини–ўзи бошқариш органлари (маҳалла кўмиталари) томонидан тайинланган нафақалар тўлаш учун «Халқ банки»га маблағларнинг ўтказилиши.
- давлат мақсадли фондига ягона ижтимоий тўловни ва ходимларни иш ҳақидан ушланган мажбурий бадалларнинг ўтказилиши;
- кредитга сотиб олинган товарлар учун ходимларнинг иш ҳақидан ушланган суммаларни, ходимларнинг иш ҳақисини уларнинг банкда очилган омонат дафтарчаларига ва пластик карточкаларига ўтказилиши;
- ходимларнинг иш ҳақидан ушланган даромад солиғи, акционер-суғурта компанияларнинг хўжалик шартномалари бўйича бадаллар ва касаба уюшмасига бадаллар, фуқароларнинг «Халқ банки»да очилган жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ва иш ҳақидан бошқа турдаги ушланмалар суммаларнинг ўтказилиши;
- бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметасининг IV гуруҳ ини тегишли моддалари бўйича аниқланган харажатлар сметаси харажатларни тўлашга берилган рухсатномаларга мувофиқ етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланиши ҳамда иш жойида овқатланглиги учун ходимларнинг иш ҳақидан ушланган суммаларни етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланиши;
-01 9 10-харажатлар моддаси бўйича ҳамда тиббиёт ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш учун кўзда тутилган бюджет маблағларининг иқтисод қилинишидан ташкил бўлган суммаларни «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш фонди» нинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши;
- молия органининг хулосасига мувофиқ ҳисобот йилининг охирги кунида бюджет маблағлари олувчилар томонидан бюджетдан режа бўйича ажратилган маблағлариинг иқтисод қилинган суммаларини бюджет маблағлари олувчиларнинг ривожлантириш фондига ўтказилиши;
- чеклар бўйича иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, стипендиялар, ижтимоий тўловлар, хизмат сафари ва бошқаларни тўлаш учун чек бўйича нақд пул маблағларинининг берилиши ва бошқалар бўйича амалга оширилган касса харажатлари ҳисобга олинади.
020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчётида ҳисобот молия йили давомида бошқа бюджетдан ушбу бюджетга қабул қилинган бюджет маблағлари олувчиларнинг ҳисоботлари асосида уларнинг касса харажатлари ҳам ҳисобга олинади.
020- «Бюджетлар харажатлари» субсчётидан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилардан товар олиш учун уларга олдин ўтказиб берилган, лекин хўжалик шартномасининг бекор қилиниши натижасида маҳаллий бюджетнинг ғазна ҳисобварағига қайтарилган суммалар ҳисобдан чиқарилади. Ғазна ҳисобварағидан тўланган давлат бюджетининг касса харажатлари ҳисоби ҳар бир бюджет маблағлари олувчи бўйича ғазначилик органида очилган шаҳсий ҳисобварақларда юритилади. Ғазначилик органи томонидан ғазна ҳисобварағидан бевосита амалга оширилган касса харажатлари бюджет таснифининг бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари (харажат тури, объекти ва кичик объекти) бўйича ҳисобга олинади.
Бюджет таснифининг бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари (харажатлар тури, объекти ва кичик объекти) бўйича касса харажатлари тўғрисидаги маълумотлар шахсий ҳисобварақларда ғазна ҳисобварағида маблағлар харакати тўғрисидаги банк кўчирмалари ҳамда ғазна ҳисобварағидан ғазначилик органи томонидан бевосита амалга оширилган харажатларнинг тўлови қисмини «Бюджетнинг ғазна ҳисобварағига келиб тушган даромадлар тўғрисида маълумотнома» (3-шакл) маълумотлари асосида акс эттирилади.
025 - «Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти давлатнинг ташқи қарзи маблағларининг ишлатилиши билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган.
- Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан миллий валютадаги касса харажатлари (бунда, 015 – «Давлатнинг миллий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар» субсчёти кредитланади);
- Давлатнинг ташқи қарзи мабалағлари ҳисобидан, ғазна ҳисобварақларисиз амалга оширилган касса харажатлари (салбий курс фарқи ҳисоби) (бунда, 055 – «Давлатнинг ташқи қарзи ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти кредитланади) қайд қилинади.
025 - «Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчётининг кредитида:
- Давлатнинг ташқи қарзи мабалағлари ҳисобидан хорижий валютада амалга оширилган касса харажатларини тикланиши (бунда, 014 – «Давлатнинг хорижий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар» субсчёти дебетланади);
- Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан миллий валютада амалга оширилган касса харажатларини тикланиши (бунда, 015 – «Давлатнинг миллий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар» субсчёти дебетланади);
- Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан ғазна ҳисобварақларисиз амалга оширилган (ижобий курс фарқи ҳисоби) касса харажатларини тикланиши (бунда, 055 – «Давлатнинг ташқи қарзи ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти дебетланади);
- Ҳисобот йилида амалга оширилган касса харажатларини Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағлар тушуми ва ишлатилиши натижаларига ўтказилиши (бунда, 095 – «Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағлар тушуми ва ишлатилиши натижаси» субсчёти дебетланади) қайд қилинади.
028 - «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти
028 - «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти ғазна ҳисобварақларидан бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ижтимоий нафақалар тўловларининг амалга оширилиши билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган.
028 - «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчётининг дебетида:
- Бюджетдан ташқари Пенсия фондининг ижтимоий нафақалар тўловлари учун маблағлар ҳисобидан касса харажатлари (бунда, 018 – «Бюджетдан ташқари Пенсия фондининг ижтимоий нафақалар тўловлари маблағлари» субсчёти кредитланади);
- Бюджетдан ташқари Пенсия фонди ҳисобидан нақд пул олиш учун махсус ҳисобварақга маблағларни ўтказилиши (бунда, 038 – «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти кредитланади) қайд қилинади.
028 - «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчётининг кредитида:
- Бюджетдан ташқари Пенсия фондининг ижтимоий нафақаларни тўловлари учун маблағлар ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини тикланиши (бунда, 018 – «Бюджетдан ташқари Пенсия фондининг ижтимоий нафақалар тўловлари маблағлари» субсчёти дебетланади);
- Бюджетдан ташқари Пенсия фонди ҳисобидан нақд пул олиш учун маблағларни махсус ҳисобварақга тикланиши (бунда, 038 – «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти дебетланади);
- Аниқланмаган тушумларни бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини тиклашга олиб борилиши (бунда, 041 – «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти дебетланади);
- Ҳисобот йилида бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини натижаларга ўтказилиши (бунда, 098 – «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари тушуми ва ишлатилиши натижаси» субсчёти дебетланади) қайд қилинади.
029 - «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти
029 - «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти ғазна ҳисобварақларидан бюджетдан ташқари бошқа маблағларнинг касса харажатлари билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган.
029 - «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчётининг дебетида:
- Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан касса харажатларини амалга оширилиши (бунда, 019 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари» субсчёти кредитланади);
- Бюджетдан ташқари бошқа маблағлар ҳисобидан нақд пул олиш учун махсус ҳисобварақга маблағларни ўтказилиши (бунда, 039 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти кредитланади) қайд қилинади.
029 - «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчётининг кредитида:
- Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари касса харажатларини тикланиши (бунда, 019 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари» субсчёти дебетланади);
- Бюджетдан ташқари бошқа маблағлар ҳисобидан нақд пул олиш учун махсус ҳисобварақдан маблағларни қайтарилиши (бунда, 039 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти дебетланади);
- Аниқланмаган тушумларни бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини тиклашга олиб борилиши (бунда, 041 – «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти дебетланади);
- Ҳисобот йилида бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилган касса харажатларини натижаларга ўтказилиши (бунда, 099 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари тушуми ва ишлатилиши натижаси» субсчёти дебетланади) қайд қилинади.


Хулоса

Етказиб берувчилар, бошқа ҳуқуқий шахсларга Ягона ғазначилик ҳисоб Узбекистон Республикасида жойлашган бюджет ташкилотларининг гажначилик тизимига утиши давлат бюджети ижросининг халкаро андозалар асосида ташкил этилишининг муҳим кисми ҳисобланади.


- Бюджет ижросининг ғазначилик тизимида пул оқимларини ташкил килиниши республикада давлат бюджети ижросини бошқариш самарасини юқорига кутариш йулида жиддий илгари силжиш юз беради.
- Бюджет ижросининг Ғазначилик тизимининг Ягона ҳисоб раками ташкил қилиниб, харажатлар тўлови ва маблағларни ўтказиш тўғридан-тўғри товарлар ва хизматлар рақамидан ўтказиб берилади.
Ўзбекистон Республикасида газначилик тизимининг муҳим компоненти бўлиб ғазначиликнинг ахборот тизимини шалкллантириш масаласи ҳисобланади. Ахборотлар тизими Молия вазирлигини барча бюджет бўғинларидаги бюджет ва нобюджет операциялари ҳақидаги зарурий, ишончли ва ҳақикий аҳволни кўрсатадиган ахборотлар билан таъминлайди.
Мазкур курс ишидан келиб чиккан холда газначилик тизимида бюджет харажатларини самарали бошқаришни ташкил этиш юзасидан якуний таклифларни бермокчиман:
- Амалдаги тизимда пул маблағлари хисобини ташкил килишда бюджет ташкилотларида меёрий хужжатларининг етарли эмаслиги бюджет ташкилотларининг пул маблағлари ҳисобини юритишдап хатоликларга йул куйишига сабаб булади. Шундан келиб чиккан холда бюджет ташкилотларида хукукий меъёрий хужжатлар базасини ташкил килиш зарур;
- Хўжалик субъектлари ўртасида хўжалик шартномаларини қонун талаби доирасида тузилмаган ҳолатлари бўйича қонунчиликда кўзда тутилган жазо чораларини кучайтириш.
- Бюджетдан маблағ олувчилар билан товар етказиб берувчилар ўртасида тузилган хўжалик шартномаларини ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш тартибини кучайтириш борасида тегишли меъёрий-ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.
- Бюджетдан маблағ олувчиларнинг малакасини янада ошириш .



Download 42,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish