Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet96/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

персонажларнутқи
ва 
баёнчи нутқи
сингари икки нутқий 
стихия мавжудлиги яққол кўзга ташланади. Эпик асар матнидан 
тимсолларнинг кўчирма гаплари олиб ташлангандан кейин қолган қисми 
баёнчи нутқини ташкил қилади.
Маълумки, адабий таълим атамашунослигида бу ҳодисалар персонаж 
нутқи ва муаллиф нутқи тарзида қўлланилади. Масала моҳиятига синчиклаб 
қараладиган бўлса, гарчи муаллиф томонидан яратилган бўлсада, насрий 


144 
матн бевосита муаллифнинг эмас, баёнчининг нутқи экани маълум бўлади. 
Чунки бир муаллиф ўзининг турли асарларида турлича баён нутқи 
кўринишларини қўллайди. Айниқса, Саломат Вафо, Назар Эшонқул, 
Тўхтамурод Рустам, Луқмон Бўрихон, Абдуқаюм Йўлдош, Зулфия Қурол 
сингари ёзувчиларнинг асарларидаги баён тарзига диққат билан қаралганда, 
бу ифода йўсинлари уларнинг шахсиятига эмас, балки фақат муайян 
асарларига хос усул экани кўзга яққол ташланади.
Баёнчи ҳам худди барча бошқа тимсоллар каби ёзувчи томонидан 
ўйлаб чиқарилган ўзига хос бадиий образдир. Бинобарин, ҳар қандай бошқа 
тимсол сингари у ҳам муайян даражада шартлилик, иккиламчи бадиий 
оламга мансублик хусусиятларига эга. Айнан шунинг учун ҳам муаллиф 
билан баёнчига улар ўзаро жуда яқин келиб қолган ҳолатларда ҳам бир 
шахс сифатида ёндашиш мумкин эмас. Зеро, асар муаллифи – реал тирик 
одам, баёнчи эса у яратган бадиий тимсолдир. Кўринадики, баёнчи образи – 
бадиий асар таркибидаги алоҳида бир тимсол. Бу тимсолни яратишнинг 
асосий, кўпинча, ягона воситаси унга хос нутқ йўсини бўлиб, унда 
баёнчининг табиати, фикрлаш тарзи, дунёқараши намоён бўлади.
Баённинг, асосан, биринчи ва учинчи шахс тилидан олиб бориладиган 
икки шакли бор. Кўзда тутиш керакки, бу икки шакл ҳам муаллифлар 
томонидан турлича мақсадларда қўлланилгани ҳолда биринчи шахс тилидан 
қилинган баён ўқирманда айтилаётганга кўпроқ ишониш туйғусини 
уйғотиб, диққатини баёнчи тимсолига қаратишга олиб келади. Баённинг бу 
турида деярли ҳамиша муаллиф “яширинади” ва унинг баёнчи билан битта 
шахс эмаслиги яққол кўриниб туради. Учинчи шахс тилидан қилинган баён 
эса, муаллифга ҳикояни олиб боришда бир қадар эркинлик беради. Негаки, 
бир бетараф бадиий шакл сифатида ундан турли мақсадларда фойдаланиш 
мумкин ва бунда ёзувчи олдига ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди.
Бадиий асарда баённи кундаликлар, хатлар ва бошқа ҳужжатларга 
тақлид шаклида олиб бориш биринчи шахс томонидан амалга 
ошириладиган баённинг кўринишларидир. О. Ёқубовнинг “Кўҳна дунё” 
романи Жузжонийнинг, У. Ҳамдамнинг “Ёлғизлик” қиссаси номаълум 
қаҳрамоннинг кундаликлари; Х. Дўстмуҳаммаднинг «Ҳижроним мингдир 
менинг” қиссаси қиз ва йигитнинг бир-бирига ёзган, Зулфия Қуролнинг 
“Касал қуш” ҳикоясида устознинг шогирдига битган, Г. Эрназарованинг 
“Тийрамоҳ тушлари” қиссаси нотаниш аёлнинг жўнатилмаган хатлари 
асосига қурилгани бу усулнинг имконият даражасидан далолат беради. 
Бадиий баённинг ўзлаштирма нутқ деб аталадиган алоҳида шакли ҳам 
мавжуд. Ўзлаштирма нутқ тўлиғича бирор шахснинг нутқий услубига амал 
қилиниб, бетараф шахс, кўпинча, баёнчи томонидан олиб борилгани ҳолда 
персонажнинг кўчирма, баёнчининг эса ўз нутқи иштирок этмайди.
Бадиий баённинг шахслаштирилган ва шахслаштирилмаган сингари 
турлари фарқланади. Шахслаштирилган баёнда баёнчи асарнинг 
қатнашчиларидан бири сифатида адабий персонажнинг исм, ёш, кўриниш 
сингари белгиларига тўла ё қисман эга бўлиб, асар воқеалари ривожида 
маълум даражада қатнашади. Шахслаштирилган баёнчи бадиий асарнинг 


145 
бош қаҳрамони ҳам, иккинчи даражали образ ҳам, асар воқеаларида деярли 
қатнашмайдиган эпизодик тимсол ҳам бўла олади. Шахслаштирилмаган 
баёнчи ғоят шартли адабий сиймо бўлиб, асарда тасвирланган бадиий 
оламда деярли иштирок этмайди.
Баёнчи нутқининг ифода даражасига қараб, баённинг бир неча тури 
борлиги қайд этилади. Бадиий баённинг энг оддий тури 
бетараф баён 
бўлиб, унда адабий нутқ талабларига риоя қилинади, баёнчи шахслашмаган 
бўлади. Баён бетараф, холис услубий йўсинда амалга оширилиб, нутқий 
ўзига хосликка алоҳида диққат қаратилмайди. Бадиий баённинг иккинчи 
тури ёрқин кўринадиган нутқий усулда, ҳиссий услуб унсурлари 
иштирокида ва синтаксиснинг ўзига хос шаклидан фойдаланиб амалга 
оширилади. Адабий баённинг яна бир тури 
баён-тақлид
деб номланиб, 
адабий тил нормалари бузилишига йўл қўйиладиган бу турда персонажда 
нутқий ўзига хослик яққол кўзга ташланади. Абдулла Қодирийнинг “Калвак 
маҳзумнинг хотира дафтаридан”, “Тошпўлат тажанг нима дейди?” 
асарларида баённинг шу туридан фойдаланилган.
Кўпинча персонажларнинг нутқий характеристикаси дейилганда, унинг 
нима
дегани, яъни гапида қандай фикр-мулоҳаза билдирилгани тушунилади. 
Аслида образнинг нутқий характеристикаси – тамомила бошқа нарса. М. 
Горький айтмоқчи, персонажларнинг “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish