Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet95/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

доимий 
кўчимлар билан 
муаллиф
кўчимларининг 
фарқини кўзда тутиш катта аҳамият касб этади. Доимий кўчимлардан 
фойдаланиш ижодкорнинг бетакрор маҳоратини кўрсатмайди. Муаллиф 
кўчими эса муайян асардаги айни тасвир учун яратилган кўчимдирки, 
санъаткорнинг истеъдоди шу хил кўчимлардан кўп ва ўринли 
фойдаланишда намоён бўлади дейиш мумкин. Айни вақтда ҳар бир 
ижодкорда, албатта, янги қўлланган кўчимгина бадиий қимматга лойиқ 
бўлади деб қараш ягона ҳақиқат эмаслигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Зеро, 
умумтилга хослиги ёки муаллиф томонидан ўйлаб топилганлигидан қатъи 
назар, ўринли фойдаланилган ва бадиий самара келтирган кўчимгина 
қиммат касб этади. Акс ҳолда, кўчим муаллиф оригиналлигининг 
намойишидангина иборат бўлиб, эстетик аҳамиятга эга бўлмаслиги ҳам 
мумкин. 
Синтактик ифодавийлик ҳам бадиий адабиётнинг муҳим нутқий 
воситаларидан бири саналади. Бадиий адабиёт учун жумланинг узунлигидан 
тортиб, ундаги сўзларнинг жойлашувигача бўлган жиҳатларни ўз ичига 
олувчи поэтик синтаксис нега бунча аҳамиятли саналади? Гап шундаки, сўз 
санъати дастлаб ёзма матн ҳолида эмас, балки оғзаки ҳикоя, баён, қўшиқ, 
шеър шаклида мавжуд бўлган. Адабиёт ўзининг жарангдор ва оҳангдор 
оғзаки сўздан келиб чиққанини яхши билади ва буни доим эсда тутади. Ёзма 
нутқнинг илмий, расмий, техник, сиёсий сингари турларидан фарқли 
равишда бадиий нутқ ҳамиша ички жарангга эга нутқ саналади. Шу сабабли 
ҳар қандай бадиий матнга ҳам шунчаки мазмунини англаш учунгина кўз 
югуртирмаслик керак; уни жуда бўлмаганда хаёлан айтиб ва тинглаб кўриш 
лозим. Бусиз матн мазмунининг қайбир жиҳатлари хиралашади, асарнинг 
ҳиссий оҳангдорлиги йўқолади, унинг ўзига хослиги камаяди, ҳатто, фақат 
кўз билан ўқиш асносида асардан олинадиган лаззат камайиши, баъзан 
тамомила йўқолиб кетиши ҳам мумкин. Демак, бадиий асар ўқиш 
журналистик ёки илмий ахборот билан танишиш жараёнига ўхшамаслиги 
керак экан. Бунда одам кўзи ва ақлинигина эмас, балки руҳиятини ҳам 
“созлаш”и лозим бўлади. 
Шунинг учун ҳам бадиий асарда синтаксис катта аҳамият касб этади: 
унда бадиий сўзнинг оҳанги уйғунлашади ва моддийлашади. Кўпчилик 
адибларнинг жумлалар мусиқийлигига катта эътибор қаратиши ҳам бежизга 
эмас. Халқ эпосларида сажъдан мўл-кўл фойдаланилгани, ҳазрат Навоий 
замонида насрнинг ҳам оҳангдор услубда битилиши шу ҳол билан 
изоҳланади. Кунботиш насрида ҳам қадим замонлардаёқ оҳангдорликка 
эришиш учун 
колон 
деб аталган камида саккиз бўғиндан иборат тўрт тўлиқ 


143 
урғули сўзлар бирикмасини ўз ичига олувчи, икки томонидан пауза билан 
ажратилиши натижасида ритм ҳосил бўладиган сочма нутқий тузилма 
мавжуд эди.
Бадиий нутқ ритми ҳамда шиддатининг ташкил этилиш йўсини унинг 
оҳанги ва синтактик қурилишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Албатта, шеърий 
нутқ ўзининг юқори даражадаги ритмик ўлчамга эгалиги билан ажралиб 
туради. Одамлар сўз санъати фақат оғзаки шаклда мавжуд бўлган жуда 
қадим замонлардаёқ силлиқ шеърий қаторларга солинган сўзлар осон эсда 
қолишини, енгил идрок этилишини, муҳими, ёқимли экани сабаб 
тингловчига кучлироқ таъсир қилишини сезганлар.
Тизма асарларда 
маром
(ритмичность) шеърий қатор, тўхтам (пауза), 
урғули ва урғусиз бўғин сингари нутқ унсурларининг бир хилдаги такрори 
натижасида ҳосил бўлади. Муайян йўсиндаги шеърий маромнинг юзага 
келиши кўп жиҳатдан шеър тузилиши тизимига, у эса, ўз навбатида – 
миллий тилнинг ўзига хослигига боғлиқ. Шундай қилиб, 
тизма (шеър)ни 
маромли тартиб ва тузилишга эга нутқий шаклдир
дейиш мумкин.
Қатъий маром қолипи бўлмиш вазнга солинмаганига қарамай, баъзан 
сезиларли, баъзан унча сезилмас бўлсада насрнинг ҳам ўз ифода мароми 
мавжуд. Насрдаги маром матнни ташкил этган қурилмаларнинг оҳанги 
ҳамда ҳар бир синтактик таркибдаги такрорлар даврийлиги ва 
мунтазамлигидан юзага келади.
Бадиий матннинг ифодавий қарқин (суръат)ини йўлга қўйиш ҳам 
нутқий маромни ташкил этишдан кам бўлмаган аҳамиятга эга. Кўркам сўз 
амалиётида матн қарқини ва мароми бир-бири билан чамбарчас боғланиб 
кетгани учун баъзан бу икки тушунча бирлаштирилиб, “маром-қарқин” ёхуд 
“қарқин-маром” (темпоритм) тарзида ҳам қўлланилаверади. Қарқин-
маромнинг бирламчи вазифаси асарда муайян ҳиссий-мусиқий иқлим 
яратишдан иборатдир. 
Бадиий нутқ стихиясининг қайси асарда қай даражада намоён бўлиши 
кўп жиҳатдан асарнинг қайси турга мансублигига боғлиқ. Ёки аксинча, 
муайян асардаги нутқ стихияси унинг турини тайин этади. Бу жиҳатдан 
лирикада масала анча осон ҳал бўлади: лирикада ҳар бир алоҳида асарда 
битта нутқий стихия, яъни лирик қаҳрамон нутқи ҳукмронлик қилади. 
Лирик асар бадиий нутқ нуқтаи назаридан монологик хусусиятга эга, кўп 
ҳолларда бундай асарларда бошдан-оёқ битта нутқий ҳолат мавжуд бўлади. 
Драмада бир-биридан кескин фарқ қилувчи турли персонажлар нутқи 
аралаш келади. Эпик асарларда бу манзара янада мураккаблашади: унда 
кўплаб персонажлар нутқига баёнчи нутқи ҳам қўшилади. Эпик турдаги 
битикларда 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish