Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet93/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

ноаниқ
ва 
аниқ 
каби кўринишларга 
эга бўлади.
Ноаниқ ёки мавҳум адабий макон юксак даражада шартлилик 
хусусиятига эга бўлган, зўр келганда, ҳамма ерда бор ёки ҳеч қаерда йўқ 
дейишгада имкон берадиган “барчанинг макони”ни англатувчи тушунча 
саналади. Ноаниқ макон эртак, масал каби адабий жанрлардаги битикларда 
кўп қўлланилади. Шунинг учун ҳам “Бор эканда йўқ экан” ёки “Қадим ўтган 
замонда, Зомин юрти томонда” сингари умумлаштирувчи, мавҳум адабий 
қолиплар билан бошланади. Ғафур Ғуломнинг кўпчилик ҳикоялари 
воқеалари ноаниқ бадиий маконда содир бўлади. Бундай маконга аниқлик 
сифати берилгани сари унинг ноаниқлиги ошиб бораверади ёки аксинча 
бўлади.
Адабий асардаги аниқ бадиий макон эса тасвир оламини муайян 
жуғрофий-топографик борлиққа боғлаб қўйиш билан ҳам кифояланиб 
қолмай, бутун битик таркибига ушбу маконга хос хусусиятлар сингдириб 
юборилишини талаб қилади ҳам. “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён”, 
“Қутлуғ қон”, “Ўтмишдан эртаклар” сингари машҳур асарларда адабий 
макон аниқ тасвирланибгина қолмай, балки ўша маконларга хос 
хусусиятлар ҳам конкрет чизилади. Бадиий маконнинг аниқ ёки ноаниқлиги 
одатда бадиий замоннинг аниқ-ноаниқлигини ҳам белгилайди. Макон 
ноаниқлиги етакчи бўлган асарларда, албатта, адабий замон ҳам 
хиралаштирилган ҳолда берилади. Ёки аксинча, бирор асардаги макон 


138 
тасвирининг аниқлиги замоннинг тайин экани билан кучлантирилади. Назар 
Эшонқулнинг Терсота, Абдуқаюм Йўлдошнинг Ўзбековул, Тўхтамурод 
Рустамнинг Бақаҳовуз сингари маконлари тафсил сифатида уларнинг бир 
қатор асарларига кўчиб юради. Бу ҳол айни ёзувчиларнинг ўзлари улғайган 
маконга қаттиқ боғлангани, тасвир объектини кўпинча болалик 
хотираларидан олишини англатади.
Бадиий замон аниқлигига эришишнинг, 
биринчидан
, адабий воқелик 
тасвирини қачондир юз берган реал тарихий ҳодисаларга “пайванд”лаш, 
яъни ўша воқеага боғлаб тасвилаш, 
иккинчидан
, асарларда йил, фасл, ой, 
кун, соат сингари аниқ замон ўлчамларини кўрсатиш сингари икки шакли 
мавжуд. Персонаж ёки лирик қаҳрамон руҳий ҳолатининг у ёхуд бу мавсум, 
фаслга боғлиқ экани ҳолатининг ўзи баъзан алоҳида англаш объектига 
айланади. Борлиқнинг ўзидаги сингари адабиётда ҳам замон ва макон 
тушунчаларини ўзининг соф ҳолида кўриб бўлмайди. Макон тўғрисида кенг 
маънода уни тўлдирган нарсалар асосида, замон ҳақида эса фақатгина унда 
кечаётган жараёнларга таяниб фикр юритилади. Бадиий асарни таҳлил 
қилиш амалиёти учун асарда макон ва замоннинг қанчалик оз ёки кўп 
тўлдирилгани муҳимдир. Негаки, бу кўрсаткич асарнинг услубий йўналиши 
қандайлигидан далолат беради. 
Бадиий замоннинг шиддати унда содир бўлаётган ҳодисаларнинг 
тиғизлигида намоён бўлади. Бу ўринда “ҳодиса” сўзи нафақат ташқи 
объектив, балки ички руҳий кечимларни ҳам англатиши кўзда тутилиши 
керак. Бадиий бутунликда замоний тиғизлик уч кўринишдан бирида намоён 
бўлиши мумкин: замоннинг воқеалар билан 
ўртача 
тиғизликда 
тўлдирилиши; бадиий замоннинг ҳодисалар билан 
ортиқча
тўлдирилиши; 
адабий вақтнинг воқеалар билан 
сийрак
тўлдирилиши. Зулфия Қуролнинг 
асарларида замоннинг воқеаларга ўртача тиғизликда жойлашгани кўзга 
ташланади. Тоҳир Малик ва Абдуқаюм Йўлдош битикларида замон 
воқеаларга керагидан ортиқроқ тўлдириб юборилгандай туюлади. Шукур 
Холмирзаев яратиқларида замоний оралиқда воқеаларнинг анча сийрак 
кечиши кўринади. 
Бадиий маконнинг воқеа-ҳодисалар билан тўлдирилиши ҳам 
юқоридаги каби уч кўринишда содир этилади. Бу ўринда макон билан 
замоннинг тиғизлиги даражаси бир-бирига тескари нисбатда бўлиши кўзда 
тутилиши лозим. Адабий маконнинг ортиқча тиғизлиги табиий равишда 
адабий замоннинг сийрак тиғизлигини ва аксинча, маконнинг сийрак 
тиғизлиги замоннинг ортиқча тўлдирилишини тақозо этади. Макондан ўрин 
олган нарса-ҳодисалар замоний ўлчамда мавжудлиги, аксинча, замоннинг 
ҳаракат тезлиги ундаги жараёнлар миқдорига боғлиқ экани учун ҳам 
шундай бўлади.
Санъатнинг замонда ўзгарувчан тури сифатида бадиий адабиёт учун 
адабий замонни ташкил этиш, кўркам маконни уюштиришдан кўра 
муҳимроқдир. Бу ўринда муаллиф тасвирлаётган вақт билан асарда 
тасвирланаётган замон ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш энг муҳим 
муаммо ҳисобланади. Ҳар қандай жараён ёки ҳодисанинг бадиий ифодаси 


139 
муайян замонни тақозо этади. Тасвирга олинган реал замон билан 
тасвирланган бадиий замон ҳеч қачон мувофиқ келмаслиги сезиларли 
тасвирий эффект беради.
Реал ва бадиий замон ўртасидаги муносабат борасида анчагина 
мураккабликлар келиб чиқади. Айрим ҳолларда бадиий асар учун реал 
замон ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай, унинг қиммати нолга тенглашиб 
қолиши мумкин. Бундай бадиий замонда воқеа-ҳодисанинг қачон бўлгани 
эмас, юз берганининг ўзи муҳим саналади. Бундай вақтга 
ҳодисасиз бадиий 
замон
дейиш мумкин. Аммо 
ҳодисали бадиий замон
ҳам ички моҳиятига 
кўра бир хил эмас. Бир ўринда бадиий замон одам ёки одамлараро 
муносабатлар ёки вазиятни бутунлай ўзгартириб юборадиган кескин ҳодиса 
ва ҳаракатлар фонида кўрсатилиб, 
сюжетни 
ҳаракатлантириши ҳам, доимо 
бир хилда такрорланиб турадиган оддий турмуш ҳодисалари, инсоннинг 
хатти-ҳаракат ва қилиқларининг турғун манзараси чизилган бошқа ўринда 
эса сюжет ривожига мутлақо таъсир кўрсатмаслиги ҳам мумкин. 
Муайян асарда акс эттирилган бадиий замоннинг турини тўғри 
аниқлаш – жуда муҳим. Ҳодисасиз ҳамда ҳодисали бадиий замоннинг ўзаро 
нисбатлари кўп жиҳатдан асар воқеалари ривожининг шиддатини 
ташкиллаштириш йўсинини белгилаб берадики, бу ҳол асарнинг ўзига хос 
эстетик идрок этилишига таъсир қилиш орқали ўқирманнинг субъектив 
замонини шакллантиради. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish