Тасвирланган олам
. Бадиий асарда тасвирланган олам деганда,
ижодкор томонидан реал борлиққа ўхшатиб чизилган одамлар, уларнинг
хатти-ҳаракатлари, нарса-ҳодисалар, табиат ҳамда кечинмалар тасвирининг
йиғмаси тушунилади. Шу тариқа бадиий асарда бирламчи реал борлиқнинг
модели яратилгандай бўлади. Адабий асарда тасвирланган олам манзараси
алоҳида бадиий тафсиллардан иборат бўлади. Бадиий тафсил пейзаж ёки
портрет унсури, бирор нарса, ҳаракат, тутум, руҳий ҳолат манзаралари ва
бқ. сон-саноқсиз тасвирий ёки ифодавий унсурларни ўз ичига олади.
Бадиий бутунликнинг унсури сифатида тафсил (детал)ни ўз ҳолича
майда образ ёки
микрообраз
дейиш мумкин. Тафсил деярли ҳамиша
каттароқ образнинг бўлаги ҳисобланади, ўз навбатида, бадиий образ деярли
ҳамиша муайян тарзда бутунликка бириккан тафсиллардан юзага келади:
оғзини очмай кекириш, бақбақасини селкиллатиб кулиш, жимжилоғини
иккинчи бўғинигача бурнига тиқиб, бармоғини этиги тагига артиш сингари
микрообразлардан “Ўғри” ҳикоясидаги амин образи яралади.
Табиати ва вазифаларига кўра бадиий тафсилларни бир неча гуруҳга
бўлиш мумкин. Биринчи навбатда, уларни
ташқи
(моддий) ва
ички
(руҳий)
сингари икки гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ташқи тафсиллар
,
номидан кўриниб турганидек, одамнинг кўриниши, моддий турмуши, яшаш
шароити, уни ўраб турган ва у билан муносабатда бўладиган нарсалар каби
ташқи жиҳатларини ўз ичига олади. Ташқи тафсилларни, ўз навбатида,
портрет
,
пейзаж
ва
нарса
сингари таркибий қисмларга ажратиш мумкин.
Руҳий (психологик) тафсиллар
образнинг ўй-фикр, ҳис-туйғу, истак-армон,
қувонч-қайғу сингари кўнгил ҳолатларидан иборат ички оламидаги
қирраларни тасвирлашга хизмат қилади.
Бадиий асар таҳлилида портрет ҳам муҳим ўрин тутади. Портрет
тушунчаси бадиий асардаги образнинг юз-кўзи, қадди қомати, кийими,
одатлари, қилиқлари, имо-ишоралари тасвирини ўз ичига олади. Одатда
ўқирманнинг персонаж билан танишуви портретдан бошланади. Ҳар қандай
портрет маълум даражада инсон табиатини намоён қилиш хусусиятига эга.
Бу ҳол эса портрет тасвири бадиий образ табиати ҳақидаги тахминийроқ
бўлсада илк тасавур уйғотишга хизмат қилади дейишга асос беради.
Портрет худди Отабек образидаги каби муаллифнинг персонаж
табиатига оид изоҳи билан бирга келиши ёхуд “Лолазор” романидаги Назар
Яхшибоев каби ёзувчи тушунтиришларисиз ўз ҳолича берилиши ҳам
131
мумкин. Бундай ҳолатда ёзувчи образ портретидаги белгилар асосида
ўқирманнинг ўзи персонаж табиатига доир муайян хулоса чиқара олишини
кўзда тутади. Айтиш керакки, бундай портрет ўқирмандан диққатни бир
қадар зўриқтиришни талаб қилади. Негаки, персонажнинг сўз билан
қилинган тасвирини кўз олдига келтириши учун ўқирман хаёлини бир
нуқтага йиғиши лозим бўлади. Асарга алоҳида эътибор берилмай ўқиб
кетилганда, яхши чизилган портрет ҳам жонланмай, ўқирман кўз ўнгида
гавдаланмай қолаверади. Портрет тасвирига алоҳида диққат қаратилиб,
қайта-қайта ўқилганидагина унинг шу персонаж табиатини англаш калити
экани тушуниб етилади.
Портрет чизгиларининг шу образ табиатига мувофиқ келиш-
келмаслиги анчагина шартли ва нисбий масала. Бу кўп жиҳатдан айни
миллий маданиятда қарор топган қарашлар, эътиқодлар ҳамда бадиий
шартлилик тизимидаги ўзига хосликларига боғлиқ бўлади. Санъат ва
маданият тараққиётининг илк босқичларида инсоннинг ташқи кўриниши
унинг ички оламига тўла мувофиқ келади деб ҳисобланилар, чиройли қиёфа
гўзал ички оламнинг, хунук ташқи кўриниш маънавий жирканчликнинг
белгиси саналарди. Кейинчалик бадиий портрет эгасининг ташқи кўриниши
ва ички дунёси муносабати жуда мураккаблашиб кетди. Кунботиш халқлари
адабиётида XIX асрдаёқ кўриниш билан моҳият, ташқи қиёфа билан ички
маънавий олам тамомила зид бўлиши мумкинлиги акс эттирила бошлади.
Эндиликда одамнинг ички қиёфаси ташқи кўринишининг айни нусхаси
эмаслиги, хунук жисмоний кўриниш остида гўзал инсоний қалб бўлганидек,
сулув кўринишли шахснинг маънавий олами жирканч бўлиши мумкинлиги
ҳаққоний қараш сифатида қабул қилинди.
Портрет тасвири босиб ўтган йўл тарихига қараладиган бўлса, адабий
тасвирнинг бу шакли мавҳум-умумлаштирувчилик хусусиятидан конкрет-
индивидуаллик сари ҳаракатлангани сезилади. Жуда узоқ даврлар
мобайнида адабий қаҳрамонларнинг портрети индивидуал ўзига хосликдан
маҳрум бўлиб, мавҳум умумий тасаввур уйғотадиган тарзда чизилгани
кузатилади.
Тасвирланган бадиий оламда
пейзаж
ҳам муайян ўрин тутади. Бадиий
адабиётда жонли ва жонсиз табиат манзаралари тасвирига пейзаж дейилади.
Пейзажнинг биринчи ва оддий вазифаси тасвир кечаётган жойни
англатишдан иборат. Бир қарашда жўнгина кўринган бу вазифанинг
ўқирманга кўрсатадиган эстетик таъсирига нописанд ёндашиб бўлмайди.
Кўпгина ҳолларда бадиий асардаги воқеа содир бўлган жой тасвири сюжет
ривожи ёки кайфият ва руҳий ҳолат ифодаси учун катта аҳамият касб этади.
Бадиий асарда табиат тасвирининг яна бир муҳим жиҳати воқеа кечган
жойни кўрсатиш орқали сезиларсиз равишда у ёки бу персонаж
характерининг шаклланиш омилларига ишора қилишдан иборатдир.
Кўпинча табиат ва унинг кўринишларига муносабат муайян адабий
тимсолнинг муҳим руҳий-маънавий қирраларини намоён қилади.
Табиатнинг гўзаллигига маҳлиёлик ёки унга бефарқлик персонаж
таибатидаги манфий ёхуд мусбат жиҳатлар ҳақида илк тасаввур уйғотади.
132
Бадиий асарда образнинг табиатга муносабати унинг ўз табиатидаги қандай
етакчи маънавий хусусиятларни англатиши тасвир давомида аниқланади.
Шунингдек, асардаги табиат тасвири қаҳрамоннинг айни дамдаги кайфияти,
ҳозиргина содир бўлган ёки юз бериши кутилаётган воқеа-ҳодисага
муносабатини ҳам акс эттиради.
Замонавий ўзбек адабиётида ҳозирга келиб, тасвирланаётган воқеа ёки
ҳолатлар кечаётган жой кўпинча шаҳар бўлиб бормоқда. Негаки, реал
ҳаётнинг ўзида ҳам миллат қисматида шаҳарнинг ўрни ортиб боряпти.
Ҳозирги ўзбек адабиётида “шаҳар манзараси”, “шаҳар пейзажи” сингари
атамалар пайдо бўлганининг сабаби шунда. Худди табиий шароит инсон
руҳияти шаклланишига таъсир кўрсатгани каби шаҳар муҳити ҳам одам
табиати қарор топишига кучли таъсир қилади. Ўзбек адабиётида мавжуд
деярли барча жанрларда ҳам қишлоқ манзараларини болалик йилларидаги
поклик ва тозаликни қўмсаш воситаси сифатида акс эттириш кенг ёйилган.
Шу боис замонавий ўзбек шеъриятида “тош шаҳар”, насрда “шаҳарлик” ва
“қишлоқи” тимсоллари юзага келди. Ҳар бир ижодкор, баъзан ҳар бир
ижодкорнинг ҳар бир асарида “шаҳар пейзажи” ёки “қишлоқ пейзажи” ёхуд
“шаҳар образи” ва “қишлоқ образи”га ўзгача ёндашув борки, муайян бадиий
асарнинг таҳлилида бу ҳолга жиддий эътибор қаратиш жоиз. Негаки, у
асарнинг умумий мазмуни ва образлар тизимига аксиологик ёндашувда
алоҳида қиммат касб этиши мумкин.
Айни вақтда, бадиий асар таҳлилида ёки бирор тимсолнинг табиатига
хос хусусиятларни илмий изоҳлашда пейзаж тасвирига ортиқча баҳо бериш
ҳам ўринли бўлмайди. Негаки, бир хил табиий шароитда тамомила қарама-
қарши табиатли кишилар шаклланиши энди кўрилаётган ёхуд кам тарқалган
ҳол эмас. Агар олдинлари пейзаж кўпроқ адабий тимсоллардан ташқаридаги
объект сифатида тасвирланган бўлса, эндиликда табиат тасвири тобора
персонажларнинг
ичкарисига
кириб,
субъективлашиб
бораётгани
кузатилади.
Шунингдек,
табиатнинг
айни
бир
ҳолати
адабий
қаҳрамонларнинг руҳияти ва кайфиятидаги ўзига хосликдан келиб чиқиб,
ҳар кимга ҳар хил таъсир кўрсатилиши акс эттирилибгина қолмай, бир
одамнинг ўзига табиатнинг айни бир манзари тамомила турлича таъсир
кўрсатиши тасвири ҳам кенг ёйилмоқда. Бу жиҳатдан О. Ёқубовнинг “Кўҳна
дунё” романида табиатнинг айни бир кўриниши Маҳмуд Ғазнавийнинг
руҳий ҳолатидан келиб чиқиб, унга бир-бирига тамомила зид бўлган икки
хил таъсир кўрсатгани тасвири берилиши характерлидир. Табиатнинг
чинданам кўркам манзараси Ғазнавий кўтаринки руҳиятда эканида унга
ғоят гўзал кўринади; ғазабга келган вақтида айни шу манзара унга ўта хунук
туюлади.
Унчалик кўп бўлмасада, учраб турадиган яна бир ҳолат, яъни табиат
ҳодисасининг ўзи мустақил образ сифатида тасвирланган асарларга алоҳида
диққат қаратиш керак. Бу ерда одамлар ўрнига табиат ҳодисалари, жонлиқ-
персонажлар иштирок этадиган эртак ёки масал кўзда тутилаётгани йўқ.
Ижод амалиётида табиатнинг бирор ҳодисаси ёки бирор жонлиқ ўз руҳияти,
характери билан кўрсатилган асарлар ҳам анчагина. Бу хилдаги асарларнинг
133
вужудга келиши, айниқса, миллий адабиёт тараққиётининг кейинги
даврларида бир қадар кўпайгани кузатилади. Шукур Холмирзаевнинг
“Банди бургут” ҳикоясидаги бургут, Тоғай Муроднинг “От кишнаган
оқшом” қиссасидаги Тарлон, Нормурод Норқобиловнинг “Оқбўйин”, “Овул
оралаган бўри”, “Дашту далаларда” асарларидаги бўри тимсоллари ана
шундай ўз мустақил руҳий-интеллектуал концепциясига эга тарзда
яратилган жонлиқ образларидир. Рауф Парфининг “Ёмғир ёғар” шеъридаги
ёмғир, Абдулла Ориповнинг “Баҳор” шеъридаги баҳор тимсолларида ҳам
шу хил концептуал ёндашув сезилади.
Бадиий тафсиллар сирасида
Do'stlaringiz bilan baham: |