Бадиий таҳлил асослари


Бадиий мазмун эса фақат ақлга эмас, балки ҳиссиётга ҳам таъсир



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet67/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Бадиий мазмун эса фақат ақлга эмас, балки ҳиссиётга ҳам таъсир 
этадиган шаклда ифода этилиши билан фалсафий маънодаги мазмун 
тушунчасидан фарқ қилади
. Шундан кўринадики, мазмун бирламчими 
ёхуд шаклми тарзидаги ёндашув санъатни мафкурага бўйсундиришга 
қаратилган сунъий муаммодир. Бу гўё жон муҳимроқми ёхуд тана деганга 
ўхшаш самарасизлиги бошданоқ аён бўлган тортишувдан бошқа нарса эмас. 
Бадиий асарнинг шакли билан мазмуни бир-биридан ажратиб бўлмайдиган, 
шу боисдан ҳар иккови ҳам бир пайтнинг ўзида бирламчи аҳамиятга эга 
бўлган тушунчалардир.
Кўринадики, бадиий таҳлилда шаклни мазмунга қарши қўйиш ва 
улардан бирини иккиламчи деб қараш мумкин эмас. Бадиий асарнинг 
бадиийлиги мазмун билан шаклнинг бирлиги ва ўзаро уйғунлигида намоён 
бўлади. Шакл ва мазмун муносабати фалсафий, эстетик ва илмий муаммо 
сифатида комплекс қаралиши лозим. Уларнинг ҳар бирига ўзига хос 
ёндашув талаб этилади. Бадиий асарда нимани ифодалаш ҳамиша ҳам 
қандай ифодалаш билан ёнма-ён келади ва аҳамияти бир-бириникидан 
кичик эмас. Бадиий матнда шакл мазмуннинг ташқи кўриниши, уни 
ифодалаш воситасигина эмас, балки унинг жозибали, ҳиссий, таъсирли 
бўлиши омили, яъни мазмуннинг ўзи ҳамдир. 
Шундай экан бадиий асарни таҳлил этиш жараёнида шаклдан мазмун 
сари бориш керакми, ёки аксинча, мазмунни англашдан шаклни изоҳлаш 
сари келган маъқулми қабилидаги саволларга жавоб бериш нафақат 
назарий, балки муайян амалий аҳамиятга ҳам эгадир. Агар амалдаги адабий 
қарашларда мазмун тушунчасига ғояга айланган фикр тарзида ёндашув 
ҳукмрон бўлмаганда ва ҳар қандай асарга, аввало, унда қандай ғоя илгари 
суриляпти тарзида қараш устувор бўлмаганда, шакл ва мазмун сингари 
айрилмас бутунлик ҳақида бу тахлит масала қўйиб ўтирмаслик мумкин эди. 
Ҳолбуки, ҳозир ҳам бадиий асардан, аввало, ғоя қидирадиган ва шу боис 
исталган бадиий асар таҳлилидан: “
Адиб мана бундай демоқчи...
”, “
Унинг 
ғоявий-бадиий нияти мана бундан иборат
” қабилида хулоса чиқаришга 
интиладиган филолог-мутахассислар анчагина. 
Бизнингча, таҳлилда шаклдан мазмун сари борилса, асарнинг бадиий 
қатламларига чуқурроқ кириш имкони пайдо бўлади. Чунки бадиий 
асарнинг гўзаллик қирралари кўпроқ шаклда намоён бўлади ва бу ҳол 
илмий таҳлилни чегара билмас даражада теранлаштириш имконини беради. 
Шаклнинг қирралари кашф этилгани сари ундан чиқадиган бадиий мазмун 
чуқурлашиб, хилма-хиллашиб бораверади.
Агар асарнинг таҳлили мазмунни қидиришдан бошланадиган бўлса, 
таҳлилчи тез орада ақидага, ҳукму хулосага дуч келиши мумкин. Ақида бир 
хилликни тақозо этади ва хаёлот парвозига ўрин бўлмагани учун бадиий 
матн ичига чуқур кириб боришга зарурият қолмайди. Хаёлот парвози 


88 
тўхтаган жойда эса бадиий асар ўз жозибасини тўла намоён этмайди. 
Айниқса, мўъжизакор лирик асарлар таҳлилга тортилганда, ўқувчиларни 
дарров ақидага етаклаб кетишга уринмай, уларга бадиий шакл замиридаги 
жозибадан кўпроқ баҳраманд бўлиш имкони берилиши керак. 
Чўлпоннинг «Бинафша», «Гўзал», Усмон Носирнинг «Юрак», Ҳамид 
Олимжоннинг «Ҳолбуки тун», «Ғазал», А. Ориповнинг «Биринчи 
муҳаббатим», «Баҳор», «Сароб», Рауф Парфининг «Тонг отмоқда», «Ёмғир 
ёғар», «Хато қилдим», Омон Матжоннинг «Қўшиқ», “Кетишим шарт эди”, 
Ҳалима Худойбердининг “Муқаддас аёл”, “Йўлдадирман” сингари ичкин 
шеърий асарларининг таҳлилга осон бўй бермаслиги ҳам мукаммал бадиий 
шаклга эгалигида ва чуқур мазмун гўзал шаклнинг сеҳрли қаърига 
беркитилганидадир. Сирли бадиий либосга бурканган бу асарлар фақат 
воқеаларни мантиқий тушунчалар мезони асосида «таҳлил» этилса, 
уларнинг замиридаги бетакрор бадиий маънони туйиш мумкин бўлмай 
қолади.
Р. Парфининг «Ёмғир ёғар» шеърини таҳлил қилиш айнан шу жиҳатдан 
характерлидир:
Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар,
Томчилар томчилар сочимга, 
Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар, 
Ҳам қайғумга, ҳам қувончимга... 
Рауф Парфининг уч тўртликдан иборат мўъжазгина шеъри шу тахлит 
бошланади ва унинг тенг ярми, яъни олти мисраси «Ёмғир ёғар, 
шиғалаб ёғар» сатрининг такроридан иборатдир. Синчи шеърхон 
эътиборини мисралар замирига яширинган жозибани топишга қаратишдан 
иш бошлагани маъқул. Шиғалаб ёғаётган ёмғир, ёмғир тагида руҳи гоҳ 
маҳзун, гоҳ хушнуд турган шоир, унинг ҳам сочларига, ҳам қайғусига, ҳам 
қувончига баравар томчилаётган ёмғир тасвири ўқирманлар руҳий ҳолатида 
безовталик пайдо қилади. Улар ёмғир тагида турган нозиктаъб лирик 
қаҳрамон ҳолатини ҳис қиладилар, унинг кечинмаларини ёғаётган ёмғир 
сингари моддий нарса тарзида кўз олдиларига келтирадилар. 
Шоир ёмғир ёғаётгани ҳақида хабар берибгина қолмайди, балки уни 
шеърхоннинг кўзига кўрсатганидай, томчилаш жараёнига жон ато этиб 
қулоғига ҳам эшиттиради. Ўқувчи мисраларга жо қилинган сўзлар орасидан 
ёмғирнинг беҳудуд шитирини, чаккиллаб томаётган томчиларни «топади» 
ва тинглайди. «

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish