Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet66/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Шакл 
воқеа-ҳодисалар
персонажларга қувват беради, аҳамиятини оширади, ҳаққонийлик касб 
этади, аксинча, қаҳрамонни кулгили ва жонсиз қўғирчоққа 
айлантириши ҳам мумкин

2
.
Бадиий асар таҳлилида шакл ва мазмун муносабатига шунчаки 
маконий эмас, балки биринчи навбатда, таркибий муносабат йўсини 
сифатида ёндашилиши лозим. Шакл – ёнғоқнинг мазмун саналмиш мағзини 
чиқариб олиш учун чақиладиган қобиқ эмас. Чинакам бадиий асарнинг 
шакли мана бу, мазмуни эса мана деб кўрсатиб беришнинг иложи бўлмайди. 
Макон нуқтаи назаридан шакл ва мазмун ажратиб бўлмайдиган 
бутунликдир. Бу қоришиқлик ва бутунликни адабий матннинг исталган 
нуқтасида сезиш мумкин. 
“Фарҳод ва Ширин” асаридаги Хусрав билан Фарҳод ўртасидаги баҳс 
тасвирида жуда кўп бор қўлланилган “Деди” сўзи шаклми ёки мазмун? 
Тилнинг турғун бир ҳолати, нутқнинг ифодаси, асар қурилишида муҳим 
ўрин тутадиган унсур сифатида бу сўз шаклга тегишли бўлиши керак. Айни 
вақтда бу сўз муаллифнинг ниятини ҳамда қаҳрамонларнинг ўша вазиятдаги 
ҳолати, табиати, кайфияти, сезимларини ҳам акс эттиради. Булар эса 
мазмунга дахлдор жиҳатлар. Бошқа маъноли қисмларга бўлинмайдиган 
биргина сўзда мазмун билан шакл шу қадар қоришиб кетган бўлса, бутун 
бошли бадиий асар тўқимасидаги мазмун ва шаклни бир-биридан 
ажратишга уриниш имконсиз юмушдир. 
Бадиий бутунликда шакл билан мазмуннинг бўлакча бир таркибий 
1
Бушмин А.С. Наука о литературе. –Москва. 1980. С. 123–124. 
2
Марио Варгас Льоса. Ёш романнависга хат. “Шарқ юлдузи”. 2012 1- сон. 131- бет.


85 
қоришиқликка эгалигини ҳам ҳисобга олиш керак. Бадиий шакл билан 
мазмун муносабатига чой билан пиёла муносабатига бўлганидай ёндашиш 
мумкин эмас. Айримларда шакл – пиёла, яъни шунчаки бир идиш, мазмун 
эса унга қуйиладиган чой ёхуд май тарзида ёндашиш қарор топган. Пиёлага 
барибир: унга сув қуйиладими, чой ёки майми? Чойга ҳам ҳеч қандай фарқи 
йўқ: уни чинни пиёлага қуйдиларми ёхуд биллур қадаҳ ёки сопол косага. 
Бадиий асарда асло бундай эмас. Бунда мазмун билан шаклнинг бирлиги ва 
уйғунлиги юксак даражада бўлади. Ҳар қандай юксак бадиий шакл ўз 
мазмуни билан туғилади, ҳар қандай чин бадиий мазмун фақат ўзига махсус 
шаклга эга бўлади. Шакл ва мазмун ялакатлиги қуйидаги ҳолатда, айниқса, 
ёрқин намоён бўлади: шаклда қилинган арзимас, хусусий, кичик бир 
ўзгариш ҳам шу заҳотиёқ мазмунда ёки унинг таъсир даражасида муқаррар 
равишда ўзгариш бўлишига олиб келади.
Шу боис мазмунни тўлиқ ва аниқ англаб етиш учун шаклнинг энг 
майда унсурларигача синчиклаб ўрганиш мутлақо шартдир. Чинакам санъат 
ҳамиша “оз-моз” ва “сал-пал”дан бошлангани учун ҳам бадиий шаклда 
бадиий мазмунга таъсир ўтказмайдиган “майда” нарсанинг ўзи бўлмайди. 
Адабиётшунослик илмида бадиий бутунликни ташкил этувчи мазмун 
билан шаклнинг ажралмас бўлиб бирикиб кетганлигини “
маъноли шакл
” 
(ўрисчада “
содержательная форма
”) атамаси билан номлаш ҳам учраб 
туради. Ушбу тушунчанинг камида икки жиҳати борлигини кўриш мумкин. 
Онтологик жиҳатдан маъноли шакл тушунчаси орқали мазмунсиз шакл ёки 
шаклга кирмаган мазмун бўлиши мумкин эмаслиги таъкидланади. Мантиқ 
илмида бундай категориялар 
боғлиқ
(муносабатдор) 
тушунчалар
дейилиб, 
бир вақтнинг ўзида бирисиз иккинчиси ҳақида фикрлаш мумкин эмаслиги 
кўзда тутилади. Гўё “тун” дейилса, “кун”, “ўнг” дейилса, “сўл” борлиги 
шаксиз экани каби, биттаси бор бўлса, иккинчисининг мавжудлиги 
муқаррар бўлган чамбарчас боғлиқлик англашилади. Аммо санъат асарлари 
учун ушбу тушунчанинг иккинчи – аксиологик, яъни баҳолаш жиҳати 
муҳимроқ ҳисобланиб, унга кўра 
маъноли шакл
шакл ва мазмуннинг ўзаро 
уйғунлигини англатади.
Ҳар қандай бадиий шакл муайян қиёфага кириб, маълум кўриниш 
эгаллаган эстетик мазмундан бошқа нарса эмас. Бадиий адабиётнинг 
ҳозирда соф шаклий бўлиб кўринадиган ҳар қандай унсури қачондир 
бевосита мазмун бўлган. Шаклнинг шу хилдаги маънодорлиги ҳеч қачон 
йўқ бўлмайди, у ўқирман томонидан реал ҳис этилади, туюлади: асарга 
мурожаат қилар экан, у қай йўсиндадир шаклий унсурларнинг мазмунга 
эгалигини ўзига сингдиради.
Айни вақтда бирор шаклий унсур қанчалик маънодор, мазмун билан 
шаклнинг боғлиқлиги қанчалик кучли бўлмасин, уларнинг битта ҳодиса 
эмаслиги ҳам кўзда тутилиши керак. Мазмун ва шакл бадиий бутунликка 
доир жиҳатларни таҳлил қилиш вақтида ажратиб қараладиган алоҳида 
мустақил ҳодисалардир. Улар ҳар хил вазифа бажарадилар, шартлилик 
даражалари ҳар хил, ўрталарида муайян муносабатлар тизими мавжуд. 
Шунинг учун ҳам маъноли шакл тушунчасини, худди шакл билан 


86 
мазмуннинг бирлиги ғояси сингари, бадиий асарнинг шаклий ва мазмуний 
хусусиятларини аралаштириб, бир уюмга айлантириб ташлаш маъносида 
қўллаш асло мумкин эмас. Аксинча, бадиий асарнинг шакл ва мазмун 
томонларидаги жиддий фарқлар етарлича англаб етилгандагина шаклнинг 
чин маънодорлиги аён бўлади. Шундагина бу икки тушунча ўртасидаги 
нисбат ва ўзаро таъсир кўрсатиш имкониятлари тўла намоён бўлади. 
Маълумки, санъат ҳодисасининг ўзига хослиги кўпроқ унинг шаклида 
намоён бўлади. Бадиий ҳодиса кўпинча бетакрор шакли билан қиммат касб 
этади. Шаклни англамай туриб, ундан маъно чиқариб бўлмайди. Шаклнинг 
қайтарилмаслиги санъат асарининг қадрини оширади. Бетакрор, ўзига хос 
ва мувофиқ шаклга солинса, ҳатто, мазмуннинг қайтариқ экани ҳам унчалик 
билинмайди. Жаҳон адабиёти тажрибаси тарихига синчиклаб қараган киши 
шу вақтга қадар тасвирга олинмаган бадиий мазмун қолмаганини кўриши 
мумкин. Лекин айни эски мазмуннинг оҳорли шакли унга янги ҳодиса 
сифатида қараш имконини беради. 
Эстетик тафаккурда мафкуравий ёндашув ҳукмронлик қилган 
шароитда бадиий асарлардаги мазмун ва шакл муносабатига фалсафа 
илмидаги каби қараб келинди. Бадиий ҳодисанинг ўзига хос табиати 
ҳисобга олинмай, унга соф илмий-фалсафий феноменга ёндашилгандай 
муносабатда бўлингани сабаб совет адабиётшунослигида бадиий асарнинг 
мазмуни бирламчи, бадиий шакл эса иккинчи даражали мавқеда бўлиши 
керак деган қараш қарор топганди. Санъатда таъсирчан, оригинал, ҳеч 
кимникига ўхшамаган шакл эмас, балки қай тарзда айтилсада, мазмун 
бирламчи аҳамиятга эга деб қараш бадиий жиҳатдан ночор бўлсада, 
ҳукмрон мафкура манфаатларига хизмат қиладиган битикларни бадиият 
намунаси сифатида тақдим этишга қаратилган адабий ёндашувнинг намоён 
бўлишидир. Афсуски, бундай носоғлом ёндашув фақат совет давригагина 
тегишли бўлиб қолмай, адабиёттанувчилар онги ва психологияси орқали то 
шу бугунги кунга қадар ҳам муайян даражада ўз таъсирини ўтказиб 
келмоқда. 
Мазмунни бирламчи деб қаровчи адабиёттанувчилик бадиий асарнинг 
қандай ёзилгани билан эмас, балки унда нима ҳақда гап борганлиги билан 
кўпроқ қизиқади ва шу тариқа адабиётда мавзу устуворлигини вужудга 
келтиради. Расмий социалистик адабиётшунослик ижодкорларнинг нафақат 
тафаккури, балки психологиясига ҳам марксча-ленинча қарашлар ўрнашиб 
қолишини истагани сабабли ижодий метод муаммосига ҳаддан ташқари 
катта аҳамият қаратган эди. Шунинг оқибати ўлароқ, адабиётда партия 
қарорларини персонажлар ҳаёти мисолида акс эттиришни уддалайдиган 
косиб қаламкашларнинг бутун бир лашкари пайдо бўлди. Улар ўз 
«асар»ларида партиявийлик, синфийлик, коммунистик ғоявийликни 
тасвирлашар ва шу боис замонининг энг етук ижодкорлари сифатида қабул 
этилардилар. Аммо чинакам оригинал шаклга эга бўлмагани учун ҳам 
кўплаб бундай битиклар ўз даврида ўқувчилар кўнглини ром этолмади, 
ўзидан кейинги даврларга эса етиб боролмади. Бундай битикларнинг умри 
муаллифлариникидан ҳам қисқароқ бўлди. 


87 
Шакл ва мазмун тушунчаси, аслида, бири бошқасини тақозо этадиган, 
бир-бирига мутлақо қарама-қарши қўйилмайдиган ва бундай бўлиши 
мумкин ҳам бўлмаган эстетик категориялардир. Бадиий шаклнинг 
бадиийлиги унинг муайян эстетик мазмун ташишида намоён бўлади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish