Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet69/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

subjectum
” сўзидан келиб чиққан бўлиб, «эга» маъносини билдиради. 
Илмий атама сифатида эса 
субъект билиш ҳамда фаолият кўрсатишга 
қодир онг ва иродага эга шахсни 
англатади
1
. Объект термини лотинча 

objectum
” сўзидан олиниб, «нарса» маъносини билдиради. Илмий тушунча 
сифатида эса у
 инсон ва унинг тафаккуридан ташқарида мавжуд бўлиб, уни 
билишга уринаётган шахс учун фаолият, тил, илм ва санъат шаклида 
намоён бўладиган мустақил реал борлиқни 
англатади
2
.
Адабий-эстетик маънода «
объект
» тушунчаси
субъектнинг хоҳиш-
иродасидан ташқарида мавжуд бўлиб, унинг фаолияти қаратилган ва 
ўқиган кишига эстетик таъсир кўрсатадиган бадиий асарни англатади
.
Бадиий-эстетик «
субъект
» 
бирор бадиий асарни текшириш 
натижасида унга хос бўлган хусусиятларни кашф этган ва ўз кузатиш 
натижаларидан бошқа кишиларни ҳам хабардор қилишни кўзда тутган 
шахс
нибилдиради. Бирор бадиий асар билан танишмоқчи бўлган ўқирман, 
ўқувчи ва талабага ҳамда муайян адабий яратиққа хос хусусиятларни 
текширмоқчи бўлган синчига татбиқан бадиий асар объект ҳисобланади. 
Шу асар билан танишмоқчи ёхуд уни ўрганмоқчи бўлган шахслар эса 
субъект саналади. 
Ҳар қандай бадиий асар объективлик ва субъективликнинг ажралмас 
бирлигидан дунёга келган бўлади. Негаки, чинакам санъаткор бадиий 
асарида реал борлиқни шунчаки боридай кўрсатиб қўя қолмайди, балки 
воқеликни ўз шахсияти призмасидан ўтказиб, уни муайян даражада 
субъективлаштириб акс эттиради. Адабий асарга таҳлилий ёндашиш 
амалиёти учун бадиий тасвирнинг объективлиги ва ифоданинг 
субъективлигини кўзда тутиш катта методик аҳамият касб этади. Одатда 
бадиий асар шунчаки ўқилаётганда ҳам, махсус илмий текширилаётганда 
ҳам ундаги объектив жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратиладики, бу асар 
1
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 8- жилд. –Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2004. 83- 
бет; Философский словарь. –Москва. “Политическая литература”, 1968. с. 346-347. 
2
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 6- жилд. –Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2003. 441- 
бет; Философский словарь. –Москва. “Политическая литература”, 1968. с. 346-347. 


93 
ҳақидаги тасаввурнинг бир қадар камбағаллашувига олиб келади. Бадиий 
асарнинг фақат объектив жиҳатини текширишга қаратилган ёндашув 
истаса-истамаса санъатнинг инсон руҳий фаолиятининг бир тури 
сифатидаги аҳамиятини пасайтириб, охир-оқибатда, адабиёт ҳаётнинг 
иллюстрациясигинадир деган янглиш тўтамга олиб келади. Бундай 
ёндашувда адабий асарнинг кўп жиҳатдан муаллиф субъектига боғлиқ 
бўлган жонли ҳиссий мазмун, эҳтирос ва кўтаринки руҳи ҳисобга 
олинмаган бўлади. 
Билишнинг объекти сифатида борлиқдаги барча бошқа объектлардан 
жиддий фарқ қиладиган бадиий асар соф бир объект, мавжудлик сифатида 
илмий билишга қарши турмайди. Субъективлик билан суғорилган ва 
субъектга қаратилган адабиётшуносликнинг тадқиқот материали киши 
илмий тафаккурини доимий бойитиб борадиган фаол хусусиятга эга бўлади. 
Илмнинг текшириш объекти сифатидаги бадиий асарга хос хусусиятлар 
миллий 
адабиётшуносликда 
деярли 
ўрганилмаган. 
Улкан 
рус 
адабиётшуноси М. М. Бахтин ўзининг “Адабиётшунослик методологияси 
сари” мақоласида ушбу муаммога атрофлича тўхталиб, илмий билишнинг 
адабиёттанув 
деб 
аталмиш 
алоҳида 
шаклини 
“...

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish