Бадиий таҳлил асослари


Таҳлилда контекстни ҳисобга олиш



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet108/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Таҳлилда контекстни ҳисобга олиш. 
Бадиий асарнинг илмий 
таҳлилида текширилаётган асарнинг тури ва жанрига хос хусусиятларидан 
ташқари, бошқа бир қатор омиллар ҳам борки, буларни ҳисобга олиш 
таҳлилнинг савиясини ошириб, асардан келиб чиқадиган маънони 
кучайтиришга хизмат қилади. Шулардан бири адабий асар таҳлилида 
контекстни ҳисобга олиш ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, 
яқин алоқа, 
бирлашиш
маъноларидаги лотинча сўздан олинган “
контекст
” тушунчаси 
ёзма ёки оғзаки нутқнинг ўз таркибидаги бирорта сўз шу ўринда 
англатадиган маънони келтириб чиқаришга имкон бера оладиган мазмунли 
бўлагини англатади. Қуйида бу сўзнинг ўзгача маънолари ҳам борлиги 
кўрилади. 
Маълумки, адабий асар, бир томондан, муайян тугалликка эга 
ёпиқ

бошқа томондан эса, турли қирралари билан матндан ташқаридаги, яъни 
контекстдаги
борлиқ билан туташиб, алоқага киришиб турадиган
очиқ
ҳодисадир. Эстетик маънода 
контекст
атамаси 
бадиий яратиқдан 
ташқарида тургани ҳолда унга маълум даражада алоқадор бўлган нарса-
ҳодисалар жамини англатади
. Адабиётшуносликка тегишли илмий 
манбаларда контекстнинг а) бадиий асарнинг ёзувчи ижодига, адабий 
йўналиш ва оқимларга алоқадорлиги билан изоҳланадиган 
адабий
; б) асар 
яратилган вақтдаги ижтимоий-сиёсий шароитни билдирувчи 
тарихий

ижодкорнинг ҳаёт йўли, шахсияти, маиший турмуши, ёзувчининг айни шу 
асар устида ишлаш вақтидаги ҳолати (матн тарихи)га доир фактларни 


167 
англатадиган 
маиший-биографик 
сингари турлари борлиги қайд этилади. 
Бадиий асарни таҳлил этиш кечимида контекстга доир маълумотлардан 
бир хилда фойдаланилаверилмайди. Шундай ҳам бўладики, контекстга доир 
маълумотларсиз муайян бадиий асарни таҳлил қилиш қийин кечади. 
Айниқса, тарихий ва ҳажвий асарлар таҳлилида бундай ҳолатларга кўп дуч 
келинади. Бундай вазиятларда таҳлил кечимида контекстга доир 
далиллардан фойдаланиш асарнинг қимматини оширади. Одил Ёқубовнинг 
“Кўҳна дунё”, “Адолат манзили”, “Осий банда” романлари, “Қарноқ” 
хотира-қиссаси, Абдулла Ориповнинг “Ранжком” достони, Омон 
Матжоннинг “Бир кун Шукур Бурҳон...”, “Қайси йил кўкламда Жайхун 
бўйида” шеърлари контекстуал далилларсиз унчалик тушунарли бўлмайди. 
Айрим ҳолларда эса ортиқча контекстуал маълумотлар бадиий асар 
таҳлилига ҳалақит бериб қолиши ҳам мумкин. 
Шуни ҳисобга олиш керакки, деярли ҳар қандай бадиий асарни идрок 
этишда ҳам, гарчи, жуда умумий даражада бўлсада, тарихий контекст 
иштирок этади. Ҳазрат амир Темур ва ҳазрат Алишер Навоий ҳақидаги 
исталган жанрдаги асарнинг шу улуғ шахсиятлар яшаб ўтган тарихий давр 
ҳақида юзакироқ бўлсада тасаввури йўқ ўқирман томонидан англаб 
етилиши мумкин эмас. Шу сабабли ҳар қандай асарни идрок этишда, 
исталсин-исталмасин, муайян контекстуал далиллар иштирок этади. Айни 
вақтда бевосита даврга боғлиқ бўлмаган, ҳеч қачон эскирмас мавзулардаги 
асарлар таҳлилида контекстга доир маълумотлардан фойдаланиш кераксиз, 
баъзан, ҳатто, зарарлидир. Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Шукур 
Холмирзаев, Ўткир Ҳошимов сингари ижодкорлар бир авлодга мансуб 
тенгдош ва чоғдош ёзувчилар эсада, уларнинг кескин ижодий ўзига хослиги 
намоён бўлган асарлари таҳлилида унар-унмасга тарихий контекстга доир 
далиллар тиқиштирилаверилмагани маъқул. Аксинча, асарнинг мавзу 
йўналиши ёки ундаги кўтарилган муаммо моҳиятига кўра аниқ тарихий 
аспект устуворлик қилган асарлар таҳлилидагина тарихий контекстуал 
далилларни қўллаш фойдали бўлади. 
Нима бўлганда ҳам бадиий таҳлил кечимида тарихий контекстга доир 
маълумотлардан фойдаланишнинг бир қатор хатарли жиҳатлари борлигини 
билиш ва ёдда тутиш керак. 
Биринчидан
, адабий асарни ўрганиш унинг 
тарихий контекстини ўрганиш билан алмаштириб юборилмаслиги керак. 
Бадиий асарга унинг эстетик жиҳатларидан кўз юмган ҳолда тарихий 
жараёнларнинг иллюстрацияси сифатида қараш мутлақо нотўғри. Негаки, 
адабий яратиқ – биринчи навбатда, бадииятга доир ҳодиса. Илмий таҳлил 
асносидагина уни тарих билан бир қадар боғлаш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Шунинг учун ҳам таҳлилда тарихий контекстга доир маълумотлардан 
фойдаланишда меъёрни сақлаш, фақат асарни тушунишда жуда зарур 
бўладиган ўринлардагина улардан фойдаланиш билан чегараланиш керак. 
Аслида таҳлил жараёнида бадиий асарнинг бирор ўрнини тушуниш мумкин 
бўлмай қолган ҳолатлардагина тарихий маълумотларга мурожаат қилган 
маъқул. 
Иккинчидан
, тарихий контекстга хос маълумот илмий таҳлилга 


168 
тортилган асарда тасвирланаётган тарихий даврни тўла қамрай ва изоҳлай 
оладиган йўсинда бўлиши керак. Чунки тарих ҳамиша ўта ранг-баранг, 
чигал, чалкаш ва мураккаб ҳодиса бўлгани учун ҳам ундаги асарга тегишли 
барча жиҳатларни кўрсатмаслик бирёқлама изоҳга олиб келади. Чунончи, 
совет даврида ижод эркинлиги бўғилгани, ёзувчиларда ҳақиқатни айтиш 
имконияти бўлмаганига тўхталингани ҳолда бу даврда Ғ. Ғулом, Ойбек, А. 
Қаҳҳор, М. Шайхзода, Ҳ. Олимжон, Миртемир, О. Ёқубов, П. Қодиров, Э. 
Воҳидов, Ш. Холмирзаев, А. Орипов, Р. Парфи, О. Матжон, Ҳ. 
Худойбердиева, А. Суюн, М. Муҳаммад Дўст, Ш. Раҳмон, У. Азим, А. 
Аъзам, Э. Аъзам, Ш. Бошбеков сингари улкан ижодкорларнинг энг сара 
асарлари яратилгани назардан қочирилмаслиги зарур. Тарихий контекстга 
тегишли маълумотлар совет даври бадиий адабиёт учун фақат таназзул ва 
йўқотишлар эмас, балки кўплаб бадиий-эстетик кашфиётлар даври ҳам 
бўлгани ёдда тутилган ҳолда бадиий асар таҳлилига жалб этилса, асарлар 
моҳиятини теранроқ очишга хизмат қилади. Шунингдек, совет даврида 
яшаб, ижод қилган айрим ёзувчи-шоирларни совет тузумига қарши 
курашган ва мустақилликни орзу қилган тарзидаги бирёқлама ёндашувдан 
ҳам бутунлай воз кечиш керак. Кимларнингдир назарида, бундай талқин 
ўша даврдаги ижодкорларни улуғлаш бўлиб туюлар, аммо бирорта ҳам 
чинакам санъаткор кимнингдир ёлғон улуғлашига муҳтож эмас. 
Учинчидан
, тарихий контекстдаги адабиётга бевосита дахлдор бўлган 
маълумотларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Чунки бадиий 
асар адабиёт тажрибасида кўп талқин этилганидек, сиёсий-мафкуравий 
устқурма эмас, балки этноснинг миллий маданият ва ижодий тафаккури 
ҳолатини акс эттирувчи ҳодисадир. Асосий диққат битта давр, бир тузум 
ичида турган ҳолда тамомила бошқа-бошқа йўсинда бадиий асарлар 
яратилгани сабабларини очишга қаратилса, бадиий асарларни текшириш 
самарадорлиги ортади. 
Таҳлилда 
маиший-биографик контекст
дан фойдаланиш бевосита 
ижодкор шахсининг ўзига дахлдор бўлган ҳолатлар акс этган бадиий 
асарларни тадқиқ этишда қўлланилганда кутилганидай самара беради. 
Шунингдек, муайян бир тарихий ёхуд ҳаётий ҳодисага тегишли жиҳат акс 
эттирилган бадиий асарлар таҳлилида ҳам бир қадар қўл келиши мумкин. 
Санъаткорнинг умр йўли, ўзгалар билан муносабатига доир маълумотларга 
ортиқча эътибор қаратиш баъзан унинг асари кўламини торайтириб, уни 
маиший муносабатлар даражасига тушириб қўйиши ҳам мумкин. Айниқса, 
бевосита биринчи шахс тилидан битилган асарларни илмий шарҳлашда 
биографик далиллардан эҳтиёт бўлиб фойдаланиш лозим. Акс ҳолда, 
бадиий асарнинг умумлаштирувчи, умуминсоний хусусияти назардан 
қочирилиб, у шахсий муносабатларнинг бадиий манзараси сифатидагина 
талқин қилиниб қолиши мумкин бўлади.
Адабий персонажларнинг ҳаётдаги прототипларини излаш, айниқса, 
ҳаётдаги реал шахс билан бадиий тимсолга бир одам сифатида ёндашиш 
бадиий асарнинг умумлаштирувчи кучини сусайтириб, асарнинг таъсир 
қудратини камайтириши мумкин. Ҳаётдаги прототипга ўхшаш, бизда узоқ 


169 
вақт қувватлаб келинганидай, муаллифнинг тасвир маҳоратини эмас, балки 
нусхакаш-кўчирмачилик даражасини кўрсатадиган омилдир. Негаки, 
ҳаётдан нусха кўчириш ҳам аслида китобдан кўчириш сингари 
нусхакашликнинг ўзгинасидир. Ёзувчи ҳаётдаги прототипни ўзининг 
ҳиссий тафаккури призмасидан ўтказса, у реал ҳаётдаги нусхасига 
қараганда мазмунли ва кўламлироқ шахс сифатида тасвирланган бўларди. 
Рус адабиётшуноси А. Скафтимов маиший-биографик контекстуаллик 
бадиий таҳлил жараёнида ҳамиша ҳам қўл келавермаслиги ҳақида: 


Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish