Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Тарбиявий-ахлоқий
функция ҳам адабиётнинг муҳим вазифаларидан 
саналади. Бадиий адабиёт инсон руҳияти, тафаккури, сезимлари, иродаси ва 
тасаввур оламига ҳеч қандай зўрловларсиз мутлақо эркин тарзда жуда кучли 
таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам у инсондаги 
дунёқараш, ахлоқ, эътиқод, сиёсий ва бадиий қарашлар тизими сингари 
шахсликка доир хусусиятларни шакллантиришда ҳал қилувчи ўрин тутади. 
Адабиётнинг юксак намуналари ўз даврининг буюк руҳий йилномаларигина 
бўлиб қолмай, эскирмас ва нурамас тарбия воситаси ҳам саналади. Бу ҳол, 
айниқса, исломий эътиқоддаги халқларнинг адабиётида алоҳида бўртиб 
кўзга ташланади. Зеро, исломий улусларда “адабиёт” атамаси “
одоб
” 
сўзидан олингани масаланинг моҳиятини теранроқ англаш имконини 
беради. Лекин алоҳида таъкидлаш керакки, адабиётнинг бу вазифасини 
оддий насиҳатбозлик, очиқ ўгитчилик тарзидагина тушуниш ҳодиса 
моҳиятини жўнлаштиришнинг белгисидир. 
Бадиий адабиётнинг тарбиявий вазифаси ҳам худди ўзга функциялари 
сингари кўпинча зимдан юзага чиқарилади. Ушбу вазифа бадиий асар 
орқали олдин ўқирманнинг сезимларига таъсир кўрсатиб, унинг руҳий 
дунёсини мувозанатдан чиқаради, унда муайян асарда тасвирланган воқеа-


24 
ҳодиса, одам тутумларини баҳолаш ва муносабат билдириш эҳтиёжини 
юзага келтиради. Ўқирман бирор тўхтамга келиш, ниманидир инкор қилиб, 
ниманидир тасдиқлаш зарурати олдида қолади. Адабиётнинг айни шу 
хусусиятидан жуда қадим замонлардан буён табиий равишда жамият 
аъзоларида эзгу маънавий сифатларни қарор топтиришда фойдаланилади. 
Умумижтимоий онг, қараш, эътиқод, ахлоқ тизими каби маънавий 
қадриятларни шакллантиришда адабиёт асосий восита бўлиб келди.
Адабиёт тарихининг илк босқичларидан эътиборан жуда узоқ даврлар 
мобайнида унинг тарбиявий вазифаси яққол кўзга ташланадиган йўсинда 
жуда очиқ амалда бўлди. Кейинчалик, яъни бадиий адабиёт инжалашиб, 
ўқирманларнинг тафаккур, туйғу, сезим ва кечинмалари нозиклашгани сари 
бадиий адабиётнинг тарбиявий вазифаси тобора яширин кўриниш ола 
борди. Бугунги кунда адабиёт чақириқ, даъват воситасида эмас, балки 
ўқирманларга муайян ҳаётий-инсоний, руҳий-ахлоқий манзарани таъсирли 
кўрсатиб бериш орқали уларда муносабат уйғотиш йўли билан ўзининг 
тарбиявий вазифасини ўтаб келмоқда. Вулгар социологизм ҳукмронлиги 
шароитида ёзувчи ўқирманларга ҳаёт сабоқларини берувчи, йўл кўрсатувчи, 
ақл ўргатувчи мақомида бўлиб, айрим ҳолларда асарларнинг тарбиявий 
жиҳати “амри маъруф, наҳий мункар” кўринишида тиқиштириларди. 
Ҳозирги кунда, ҳатто, болалар адабиёти намуналарида ҳам чақириқ ва 
ундаш камайиб, хулоса чиқариш, баҳолаш, муносабат билдириш орқали 
эзгу йўлни мустақил равишда танлаб олиш имкони кўпроқ ўқирманларнинг 
ўзларига қолдирилмоқда. 
Афсуски, ҳозирга қадар ҳам бошланғич, ўрта ва ўрта махсус мактаблар 
адабий таълимида адабиётнинг тарбиявий вазифасини ғоят жўн тушуниб, 
бадиий асар устида ишлашни ундан ўгит олиш ва хулоса чиқаришдангина 
иборат тарзидаги тадбирга айлантириш тажрибаси кенг ёйилган. 
Ўқувчилардан бош қаҳрамон ёхуд лирик асарлардаги шоир ҳолатлари 
тасвирига тақлид қилиш, уларга эргашишга чақириш сингари шахсга хос 
хусусиятларни шакллантиришда мутлақо самара бермайдиган усуллар 
адабий таълимда ҳалигача қўлланиб келинмоқда. Ҳолбуки, ўқирманда 
тақлидга ҳавас эмас, балки эзгуликка ички интилиш туйғуси 
уйғотилгандагина, асар салмоқли тарбиявий аҳамият касб этиб, ўзининг 
тарбиявий-ахлоқий вазифаси бажаради. Негаки, ёмоннинг ёмонлиги ёхуд 
яхшининг яхшилигини билибгина қўйиш муҳаббат ёхуд нафратга эмас, 
шунчаки ахборотга асосланган бўлади. Ахборотгагина асосланиб, 
инсоннинг табиатига сингдириб юборилмаган ахлоқ эса тақлидий 
кўринишдаги мўрт ва омонат қадриятдир. Шунинг учун шариатда ҳам 
олимнинг мартабаси обидникига қараганда кўп марта юқори экани 
таъкидланган. Умумлаштириб айтганда, адабиётнинг тарбиявий вазифаси 
тасвиру тимсоллар воситасида шахснинг қадриятлар тизимига билдирмай 
таъсир кўрсатиш орқали унинг шахсиятида эзгу маънавий сифатлар 
шакллантириш йўли билан амалга оширилади.
Бадиий адабиётнинг вазифалари орасида 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish