Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

коммуникатив-мулоқот
вазифаси 
адабиётнинг энг муҳим функцияларидан бўлиб, адабиёт эзгу инсоний 
туйғулар тўпланадиган манзил сифатида одамнинг оламни ва ўзини 
англашига хизмат қилибгина қолмай, балки бир мамлакат одамлари ёхуд 
турли мамлакатларнинг халқлари орасидаги муомала-мулоқот, алоқа-
аралашувнинг энг самарали воситаси, бутун башариятнинг ўзига хос 
умумий тили ҳам ҳисобланади. Адабиётсиз одамлараро муносабатларнинг 
тўла бўлиши амалга ошмайдиган юмушдир. 
Адабиёт ўзининг ички табиатига кўра ғоят қимматли маърифий-
маданий, баҳоловчи-ахлоқий, кечинмали ҳиссий, ижтимоий-сиёсий, бадиий-
эстетик ва бқ. хилма-хил ахборотларни тўплаш ва узатиш имкониятига эга. 
Шунга кўра адабиётни ижодкор томонидан унга жойланган ахборотларни 


22 
узатишга мўлжалланган ва мулоқот йўналишига эга бўлган ўзига хос 
алоҳида нутқий тизим деб ҳисоблаш ҳам мумкин бўлади. Бадиий асарни 
қабул қилиш, тушуниш учун унинг замирига жойланиб, тилсимлаб 
қўйилган мазмуннинг шифри ва кодини билиш талаб этилади. Маълум 
бўладики, адабиётни идрок этиш, биринчи навбатда, унинг ўзига хос 
образли тилини тушуниш демакдир. Ана шу специфик тил англаб 
етилгандагина бадиий адабиётнинг мулоқот-коммуникатив функцияси 
юзага чиқади. Негаки, бадиий адабиётнинг табиатида мантиқий тушунчалар 
билан изоҳлаб бўлмайдиган сирли, ақлга сиғавермайдиган, одатий алоқа-
аралашувларнинг қонунларига мос келавермайдиган ва кўп ҳолларда 
ғайришуурий ва интуитив англаш талаб этиладиган жиҳатлар мавжуд. 
Адабиёт замирига жойланган ахборотнинг кодини ечиш ва ундан 
фойдаланиш учун одамдаги шахслик хусусиятларининг кўпчилиги сафарбар 
қилиниши талаб этилади. 
Адабиётнинг 
баҳолаш-аксиологик
функцияси ҳам унинг муҳим 
вазифаларидан саналади. Негаки, ҳар қандай чинакам бадиий асар билан 
танишиш кишида, албатта, муайян муносабат уйғотади. Тасвирдан 
таъсирланиш ўқирманни руҳий мувозанатдан чиқаради, асарда ифодаланган 
нима ёки кимнидир ёқтириб қолади ва қўллаб-қувватлагиси келади, ундаги 
қайсидир тимсол ёхуд ҳолатни ёмон кўриб, рад этади. Айни ҳолат 
ўқирманнинг бетараф ҳолатдан чиқиб, ким ёки нимагадир қўшилиб, ким 
ёхуд ниманидир инкор қилганини билдиради. Кишининг шундай ҳолатга 
тушуви бадиий адабиёт ўзининг баҳолаш-аксиологик вазифасини 
бажараётганини англатади. 
Адабиётнинг ушбу вазифаси борлиқни акс эттириб, унинг бадиий 
моделини яратиш орқали тасвирланаётган воқеликни ўқирман кўз олдига 
яққол келтиришга мувозий (паралелл) тарзда уни турли воқеа-ҳодиса ва 
одамлараро муносабатларни баҳолашга йўналтиради. Бу эса ижтимоий 
турмушдаги нарса-ҳодисаларга қадриятлар сифатида ёндашишни тақозо 
этади. Исталган бадиий асар билан танишиб, ундаги исталган бадиий 
тимсолни идрок этиш жараёнида табиий бир ички хусусият сифатида ўз-
ўзидан хоҳ бевосита, хоҳ билвосита бўлсин, адабиётнинг баҳолаш-
аксиологик вазифаси юзага келади. Негаки, кўрган-кечирган нарсасига очиқ 
ёки яширин, тасдиқлаш ёхуд инкор этиш, ижобий ёинки салбий тарзда баҳо 
бериш инсоннинг инсонлигини белгилайдиган доимий ижтимоий-маънавий 
хусусиятдир.
 
Одамнинг қадриятлар дунёсида адашиб юрмаслигига хизмат қилиш 
борасида адабиёт улкан имкониятларга эга. Сабабки, одам бадиий асар 
билан танишаётганидаёқ, ҳиссий мувозанатдан чиқиб, ўзи ҳам билмаган 
ҳолда, тасвирланаётган адабий қаҳрамонлар хатти-ҳаракатларини баҳолай 
бошлайди. Яъни адабиёт ихлосмандида ўз-ўзидан табиий равишда баҳолаш-
аксиологик тажриба шакллана боради. Тўғри, инсон ахлоқ, дин, сиёсат, 
ишлаб чиқариш, тижорат, таълим-тарбия ва бошқа хил сон-саноқсиз 
нобадиий фаолият кечимида ҳам аксиологик ёндашувлар қуршовида 
бўлади. Аммо фақат санъат-адабиётдагина нарса-ҳодиса ва қилмиш-


23 
қидирмишга ҳиссий-эстетик муносабат устуворлик қилади. Гўзаллик-
хунуклик, эзгулик-ёвузлик, юксаклик-тубанлик йўсинида намоён бўладиган 
эстетик муносабат эса, фикрнинг туйғу билан уйғунлигида келиб, табиий 
равишда инсондаги баҳолаш хусусиятининг бўрттирилган эмоционал-
интеллект ҳолатида кўринишига имкон беради.
Шуни ҳам унутмаслик лозимки, ҳар қандай бадиий асарнинг ўзи аввал 
бошданоқ баҳолаш муносабати натижаси ўлароқ дунёга келади. Зеро, 
адабий яратиқ муносабатнинг фарзандидир. Ҳар қандай бадиий асар 
ижодкорда борлиқ ёки инсон руҳиятининг кўринишига доир муайян 
муносабат пайдо бўлиши натижасида туғилади. Шунинг учун ҳам 
адабиётни қадриятларни баҳолаш кечимининг эстетик намоён бўлиш 
йўсини деса ҳам бўлади. Ижодкорнинг тасвирга олинган воқелик, одамлар 
ёки руҳий ҳолатларга бўлган муносабати бадиий асарнинг бутун тўқимаси 
ва таркибий тузилмасига сингиб кетади. Ҳар қандай чин бадиий яратиқ 
баҳолаш ва муносабат билдиришнинг мураккаб ва адоқсиз занжиридан 
иборатдир. 
Ёдда тутиш керакки, бадиий асардаги баҳолаш-аксиологик ёндашуви 
кўпчилик ҳолларда очиқ ҳукм йўсинида бўлмайди. Юксак санъат намунаси 
бўлмиш кўпчилик адабий битикларда баҳолаш муносабати шу қадар 
сезилмас қилиб яшириб қўйиладики, тимсолларнинг ўйлари ва хатти-
ҳаракатлари тизимидаги яхши-ёмонни пайқаш учун ўқирмандан фикран 
қаттиқ зўриқиш, астойдил изланиш талаб этилади. Муаллиф бадиий асарида 
ўзини панага олган, позициясини очиқ айтишдан тийилган, ўқирманга 
истеъмолчи эмас, балки интерфаол ижодкор тарзида ёндашилган ҳолатларда 
аксиологик баҳо зимдан берилади. Муаллифнинг нуқтаи назари бадиий 
яратиқнинг сиртида турмайди, балки асарнинг ички тўқимасига сингдириб 
юборилган бўлади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish