Машқлар узвийлиги
Дастлабки ҳолат: оёқларда тик туриб, чап қўл ёнда, лента ўнг қўлда олдинда-юқорида. Енгил югуриб, пол бўйлаб вертикал илонизи. Худди шунингдек, лентани чап қўлга ўтказиб бажариш.
Дастлабки ҳолат: қўл чапга чўзилган, ўнг қўл тирсакдан букилган ҳолда лентани тутиб туради. 1-2 ўнг томонга унчалик катта бўлмаган тарзда ташланиш, вертикал илонизи полгача чапга-тўғрига амалга оширилади, гавда олдинга оҳиста эгилади; 3-4 чапга аста қадам босиш, лентани бош устида чапга қараб силкиш.
2-машқни бажариш, фақат илонизи ҳаракати ўнг қўлда ниҳоясига етказилади, лента кейин чап қўлга ўтади.
Дастлабки ҳолат: худди шу. 1-2 ўнг томонга унчалик катта бўлмаган ҳажмда ташланиш, ҳавода елка билан тенгликда вертикал илонизи; 3-4 чапга оҳиста ҳаракат, лентани бош устида чапга йўналтириб силкиш.
Дастлабки ҳолат: тик туриб. 1-4 гоҳ у оёғини, гоҳ бунисини 360 градусга буриб, ҳавода вертикал илонизи ҳосил қилиш.
Дастлабки ҳолат: тик туриб лента олдинда. Ортга енгил югуриб, полда горизонтал илонизи ясаш, бир айлантириш тугаши билан бир қўлдан бошқасига ўтказиш, бунда тасвирни бузмаслик керак. Қўшимча сифатида, бунда ҳар бир аррасимон ҳаракат полда ётиши керак.
6-машқ: фақат илонизи ҳаракати ҳавода амалга оширилади.
Дастлабки ҳолат: лента ўнг қўлда, кафтнинг устида юқорига кўтариб туриш. Олдинга юриб ёки югуриб, бош билан тенгликда горизонтал илонизи амалини бажариш.
Дастлабки ҳолат: ярим чўққайиб ўтириб, лента ўнг қўлда пастда. 1-2 оёқларни тўғри ростлаб, гавда олдида илонизи ҳаракати 3-4 дастлабки ҳолатига қайтиб, давом эттириш.
Дастлабки ҳолат: ўнг қўлда лентани ортда ушлаб, чап қўл ёнига ёзилган. 1-2 оёқда тик турган ҳолатда, лентани олдинга-юқорига силкиш; 3-4 ярим чўққайиб, юқоридан-пастга қараб горизонтал илонизи ҳосил қилиш. Ҳаракатни 4 марта қайтариш, кейин лентани чап қўлга елка орқали олиш.
Бурамалар. Бу лентанинг машғулот ўтказиш учун ўзига хос ва ҳарактерли усулидир. Бурамалар ҳам вертикал ва горизонтал бўлиб, улар ҳам пол бўйлаб ёки ҳавода амалга оширилади. Бурамалар одатда тирсакни буккан вақтда елка олди ва кафтнинг айлана ҳаракатланиши туфайли ҳосил бўлади. Бурама ҳосил қилаётган вақтда тирсак соҳасини тезкорлик ва эркин ҳолда ҳаракатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Машғулот пайтида бураманинг яссилиги тўғри ҳолатда сақланса, ўрам миқдори ва тезкорлиги доимий бўлади.
Вертикал бурамалардаги ўрамлар лентанинг вертикал пол бўйлаб ҳаракатланиши, горизонтал-таёқча. Горизонтал бурамалар, аксинча, таёқча полга нисбатан вертикал жойлашади, лента ўрамлари горизонтал бўлади. Ўрамлар ҳаракати йўналиши соат мили бўйлаб ёки тескари йўналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |