Бадиий гимнастика бґйича кичик ёшдаги болалар билан машІулот олиб бориш методикаси



Download 7,06 Mb.
bet34/48
Sana31.03.2022
Hajmi7,06 Mb.
#520816
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48
Bog'liq
Бадиий гимнастика 17.01.2011

Машқлар узвийлиги
1) Дастлабки ҳолат: тасма ушлаган ўнг қўл олдинда. Гавдани бироз эгиб, бир қадам ортга қадам ташлаб, тасмани айлантирган ҳолда пол бўйлаб вертикал спирал ҳосил қилиш. 4-6 қадамдан сўнг тасма таёқчасини иккинчи қўлга олиб, чап қўлда тасма ёрдамида ташқи тарафга спирал ҳосил қилиш. Шуларни ортга аста югуриб бажариш.
2) Дастлабки ҳолат: тасма ушлаган ўнг қўл ортда. Бир қадам олдинга ташлаб, пол бўйлаб вертикал спирал ҳосил қилиш, тасмани ҳар саккиз қадамда навбатма-навбат ичкари ва ташқари тарафга айлантириш. Шуларни аста югуриб, ўнг ва чап қўлларда бажариш.
3) Дастлабки ҳолат: қўллар чап тарафга қаратилган, тасма ўнг қўлда. Пол бўйлаб 1-4 вертикал спирални ён текисликда тасмани ташқарига айлантирган ҳолда бажариш. Кейин шуни вальс қадамлари билан олдинга одимлаб бажариш.
4) Дастлабки ҳолат: шу каби. 1-4 ўнгга 360 даража бурилиш билан ҳавода ташқи томонга спираллар ҳосил қилиш.
5) Дастлабки ҳолат: шу каби. 1-2 ўнг қўлни ўнг тарафга туширган ҳолда пол бўйлаб чапдан ўнгга вертикал спирал ҳосил қилиш. Гавда оҳисталик билан ўнгга эгилади, тасма тахминан товон яқинидан ўтади.; 3-4 чап тарафга қадам ташлаган ҳолда тасмани бош узра чап тарафга айлантириш.
6) Дастлабки ҳолат: шу каби. 1-6 олти қадам ўнгга югуриш, пол бўйлаб юз текислигида вертикал спирал ҳосил қилиш; 7-8 тасмани чап ва ўнгга силкитиш.
7) 5 ва 6-машқларни такрорлаш, фақат ҳавода спирал ҳосил қилинади.
8) Дастлабки ҳолат: тасма ушлаган ўнг қўл олдинга эгилган, таёқча ва панжа полга нисбатан вертикал, ўнг қўл ёнга. 1-6 тасма билан пастдан юқорига горизонтал спирал, панжа ташқи томонга айланади; 7-8 тасмани орт томондан чап қўлга узатиш. Машқни чап қўлда бажариш.
9) 8-машқни бажариш, лекин жойида турмаган ҳолда, балки спираллар атрофидан айланиб ўтган ҳолда ўнгга ёйсимон тарзда енгил югуриш.
Саккизлик. Бу машқлар охирги босқичда бажарилади. Саккизлик вертикал ва горизонтал тарзда бўлиб, турли текислик, полга теккан ҳолда ва ҳавода амалга оширилади. Бундан ташқари катта, ўрта ва кичик саккизликлар бор. Каттаси елка бўғими, ўртаси билак ва панжа, кичиги панжада бажарилади. Саккизлик қўлни ичкари ва ташқарига галма-гал айлантириш ва шу орқали ҳавода айланалар ҳосил қилиш билан бажарилади. Саккизликнинг биринчи ярмини бажаришда панжанинг ташқарига фаол айланиши ва аниқ шаклдаги айлана ҳосил қилишга эътибор бериш лозим. Ҳар икки айлана бир-бирига шундай тегиши керакки, тасвирлар туташган жой чўзилиб кетмаслиги керак.
Горизонтал саккизлик барча турларда бўлади. Вертикал саккизлик камдан-кам ишлатилиб, фақатгина ўрта ва кичик кўринишда бўлади.
Ҳар бир машқни бажаришда тасма билан ҳаракатга тақлид тарзида тайёргарлик машғулотлари бажарилиши керак. Болалар саккизликни яхши ўзлаштиришлари учун, тасвирларни полга бўр билан тушириб, тасма билан пол бўйлаб саккизлик контурини чизиш топшириғи берилиши лозим.



Download 7,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish