Бадиий гимнастика бґйича кичик ёшдаги болалар билан машІулот олиб бориш методикаси



Download 7,06 Mb.
bet36/48
Sana31.03.2022
Hajmi7,06 Mb.
#520816
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48
Bog'liq
Бадиий гимнастика 17.01.2011

Буюмларсиз бажариладиган машқлар


Болалар билан машғулотларда буюмсиз машқлар бажараётган пайтда пружинасимон ҳаракатлар, «тўлқинлар», айланиш ва мувозанатни сақлашдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Мазкур машқларни ўзлаштириш жараёнида жисмоний кўникмалар ва координация қобилиятлари такомиллашади, ҳаракатланиш кўникмалари шаклланади.


Пружинасимон ҳаракатлар бўғимларнинг бир пайтдаги эгилиши, кейин уларни тўғрилаш билан таърифланиб, қўл-оёқлар ва бутун тана ҳаракатланиши билан амалга оширилади. Мазкур ҳаракатларнинг аксарияти ўхшатиш (иммитацион, яъни тасаввурдаги босим, тисарилиш, кўтарилиш ва тортинишлар) характерига эга ёки улар шерикнинг қўллари, нарвонча ёки ўриндиққа таянган ўз танаси оғирлиги қаршилигини енгиш билан бажарилади.
Қўллар билан пружинасимон ҳаракатлар бир вақтда, галма-гал ва турли тарафга доир пайтда бажарилиши мумкин.
Энг мақбули, дастлабки - қўллар ёнга чўзилган ҳолатдан пружинасимон ҳаракатни бажариш ҳисобланади. Панжаларни мушт қилиб қўлларни бир пайтда барча бўғимларда букиш (тирсаклар танага маҳкам босилган, панжалар букилган ва ташқарига қаратилган) ҳамда бир пайтда ёйиш, қўлларни букаётганда бош ва елкаларни бироз олдинга эгилтириб, ёяётганда тўғри ҳолатга келтирилади.
Қўлларнинг галма-гал пружинасимон ҳаракатига ўқувчиларни бир-бирига қаратиб, жуфт ҳолда қўлларини олдинга чўзиб, бармоқлари билан ушлаган ҳолатида ўргатиш мумкин. Қаршилик билан қўлларни галма-гал букиш ва ёйишни бажараётиб, болалар пружинасимон ҳаракатларни бажаришда ҳис этиши керак бўлган сезгиларни яхшироқ англайдилар.
Энг мураккаби бўлиб, турли йўналишларга бир пайтда пружинасимон ҳаракатни бажариш ҳисобланиб, бунда болалар қўлларини бир пайтда букканидан сўнг уларни бир пайтда ҳар хил томонга ёйишади. Масалан: битта қўлни ён томонга, иккинчисини юқорига ва ҳ.к.
Пружинасимон ҳаракатлар динамик кучнинг ривожланиши, бўғимлардаги ҳаракатчанликни ошириш, сакрашлардан сўнг енгил ерга тушиш кўникмаларини тўғри шакллантиришга кўмаклашади.
Ўргатиш керак бўлган энг оддий ҳолатлар — ўз жойида турган ҳолда, икки оёқни пружинасимон ҳаракатлантириш: тиззани букмаган равишда бармоқлар учида туриб, бутун оғирликни оёққа ташлаш, товонга оғирликни ташлаб, тиззани букиб, бўшаштириш; кейингиси пружинасимон ҳаракатлар билан тана оғирлигини у оёқдан-бу оёққа ташлаш ва ушбу машқни товондан оёқ учига тўлқинсимон юрган ҳолатда машқни тугатиш.
Бир бутун пружинали ҳаракат сифатида кичик ёшдаги болалар билан қуйидагиларни бажариш мумкин:
Дастлабки ҳолат: оёқ учида туриб, қўл кафтларини олдинга чўзиш. 1-4 мувофиқ ҳаракат билан қўллар, оёқ ва гавдани букиб, ярим ўтирган ҳолатни олиш; 5-6 бир маромда танани ростлаб, дастлабки ҳолатга қайтиш.
«Тўлқинлар». Тўлқинсимон ҳаракатлар барча бўғинлардаги кетма-кет ва узлуксиз ҳаракатлар билан характерланади. Бу эгилувчанликни ривожлантириш учун бажариладиган махсус машқлар ҳисобланади. Уларни тўғри бажариш мувозанатни сақлаш қобилияти, бўғинлар ҳаракатчанлиги ва «мушакларнинг ҳис қилиш» имкониятларига боғлиқ.
Болалик даврида тўлқинсимон ҳаракатлар қўл ва тана ёрдамида бажарилади. Агар машқларни мусиқа уйғунлигида бажариш зарурати туғилса, лирик табиатга эга бўлган, тинч, бир маромдаги мусиқаларни танлаш лозим.
Қўл ёрдамидаги тўлқинсимон ҳаракатларни қуйидагича ўрганиш мақсадга мувофиқ: дастлабки ҳолат — асосий туриш. 1- тирсакни елкадан енгил ҳаракат билан букиб, тананинг елкаолди қисми ва қўл учларини ҳаракатлантирган ҳолда қўлларни ёнга чўзиш; 2- тирсакни енгил букиб, тананинг елкаолди қисми ва қўл учларини ҳаракатлантирган ҳолда қўлларни тепага кўтариш.
Болаларни тўлқинсимон ҳаракатларга ўргатишда машқларнинг дастлаб бир қўлда, кейин эса ўнг ва чап қўлларда навбатма-навбат бажаришга аҳамият қаратиш керак. «Тўлқинлар»ни бирданига икки қўлда ва ҳар икки қўлда кетма-кет бажариш энг қийин машқлардан ҳисобланади.
Методик кўрсатма. Ҳаракатларнинг кўрсатилиши ва кетма-кетлиги иложи борича аниқ ва тушунарли бўлиши лозим. Қўл ёрдамида «тўлқинлар»ни бажаришда елкаларнинг кўтарилмаслиги, тирсаклар эса ёнга эмас, пастга йўналган бўлишига эътибор қаратиш керак. Ҳаракатлар енгил, бир маромда бўлиши учун ҳаракатлар кетма-кетлигига аниқ риоя қилиш, бўғинларнинг кескин букилишига йўл қўймаслик зарур.
Болаларга гавданинг тўлқинсимон ҳаракатларини ўргатаётганда одатда қуйидаги дастлабки машқларга риоя қилинади.
Дастлабки ҳолат: тиззага таяниб туриб, бошини олдига эгиш.
1-2 кетма-кет бел, кўкрак, бўйиннинг маълум қисмлари букилади (бошни орқага эгиб);
3-4 орқага кетма-кет эгилиб, аввалги ҳолатга қайтилади.
2) дастлабки ҳолат: товонга ўтирилади, қўллар ортда бир-бирига жипслашган.
1-2 кетма-кет бел, кўкрак, бўйиннинг маълум қисмлари букилиб, олдига эгилади;
3-4 кетма-кет бел, кўкрак, бўйиннинг маълум қисмлари букилиб, тўғриланади.
3) дастлабки ҳолат: олдига эгилган товонда ўтирилади. Қўллар орқага қўйилган.
1-4 тос ва сон суяги бўғинлари ва гавдани бирин-кетин ростланади, тиззага теккизилади, аввал бел, кейин кўкрак ва бўйин қисмлари эгилади;
5-8 бирин-кетин эгилиб (ҳаракатни белдан бошлаб), товонга ўтирилади.

Download 7,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish