Силкиш ва айлантириш.
Умумтакомиллашган машқлар.
1. Бу ҳаракатлар бир ёки иккита қўлда бажарилиши мумкин, соат йўналиши бўйлаб ёки аксинча, ёнда айлантириш, горизонт айлантириш билан бажарилиши мумкин. Буларнинг барчаси сакраш, дам олиш орасида қўлланилиб, арғамчини тўғри тутишни шакллантириш учун зарур. Арғамчида турган жойда ва айлана бўйлаб. (товон ва оёқ панжалари): катта, ўртача, кичик. Бу арғамчида сакрашга хизмат қилади. Шунингдек, агар ҳаракатлар тезлик билан амалга оширилса ва унчалик катта тебраниш бўлмаса, унда улар фақат-кафт бўғимида бажарилади. Ҳаракатланиш вақтида тебраниш елка ва бўғиндаги беўхшов темп билан боғлиқ бўлади. Турли жойда сакраш ҳаракати тана оғирлиги аввал биринчи, кейин иккинчи оёққа тушишидан бошланади. Ҳаракатлар енгил, маромли характерда бўлиши лозим, сакраётган пайтда оёқлар енгил тушиб-кўтарилиши, гавда қисми оҳиста сакраши керак. Сакраш ва айлантириш амаллари бажарилаётганда тенглик, мутаносиблик бўлиши керак, арғамчи полга енгил тегиши мумкин, бироқ танага умуман тегмаслигини таъминлаш лозим..
Машқлар узвийлиги
1) Дастлабки ҳолат: қўллар олдинда, тирсаклар аста қайилади, арғамчининг икки учи икки қўлда. Арғамчида чапга ва ўнгга сакраш, оёқнинг пружинавий ҳаракат чоғидаги ва гавданинг тебранган томонга оғиши пайтидаги бошқарув;
2) Шунингдек, арғамчининг бир учи бир қўлда, бошқаси, ўзга томонда;
Дастлабки ҳолат: бир қўлда арғамчини ушлаб, мураккаб амални бажариш, арғамчини ёнга айлантириш.
4) Юз қисми атрофида арғамчини соат йўналиши бўйлаб, ўнгга тескари айлантириш, шу амални бир, кейин икки қўллаб бажаришга ҳаракат қилиш лозим.
5) Юз қисмида сакраш ва айлантиришни пухта ўзлаштириш.
6) Ён томонда айлантириш: олдинга ва орқага, аввал бир қўллаб (чап ва ўнгда), кейин икки қўллаб.
7) 6-банддаги ҳаракатларни мустаҳкамлаш.
8) Дастлабки ҳолат: арғамчининг бир учидан ушлаб, уни бош устида горизонтал текисликда айлантириш.
9) 9-банддаги машқни бажариш, фақат йўналиш 3600 га ўзгариши лозим.
10) Арғамчини белбоғ ҳолатига келтириб, елка атрофида бир қўлдан бошқасига ўтказган ҳолда айлантириш.
11) Арғамчини оёқлар тагидан бир қўлда ушлаб, сакраганча горизонтал айлантириш.
Сакрашлар. Арғамчи ёрдамида сакраш — энг оддий, анъанавий ҳаракатланувчи воситалардан бири саналади, яхши координация ҳосил қилади.
Арғамчи ёрдамида билак-кафт бўғимини олдинга ва орқага айлантириб сакраётганда, тирсак оҳиста қайрилишини таъминлаш. Арғамчини қўлларнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан қўлларга босим тушмасдан ушлаш керак. Предмет билан ҳаракатланишда оралиқларсиз етарли тезликда бўлиши керак, худди шунингдек, унинг сустлашиши шаклнинг ўзгариши ва техник хатоликка йўл қўйиш туфайли содир бўлади.
Арғамчида сакрашни бажаришда болаларнинг розилигини, хоҳишини инобатга олиш жуда муҳим. Ярим ўтирган ҳолда арғамчини айлантириб, олдинга силжиш. Оёқ полдан узилганда арғамчи олдинда бўлади, у юқорига кўтарилганда, оёқ полда бўлади. Олдинга силжишни фавқулодда эпчиллик ва тезлик билан қилинади. Учаётганда болалар тўғри қад ростлаши керак, оёқ ва тизза қисмини маромда тутиш лозим. Ерга қўнаётганда енгилгина ярим ўтириш ва оёқнинг ўзига хос тарзда тўхташини амалга ошириш керак.
Арғамчида бажариладиган машқларда эътиборли бўлиш лозим. Болалар сакраш амалларини шошмасдан, босқичли қилиб бажариш, машқларни умумтакомиллашган машқлар билан бажариши керак, масалан, куч ёки абжирликда.
Do'stlaringiz bilan baham: |