Бадиий гимнастика бґйича кичик ёшдаги болалар билан машІулот олиб бориш методикасиАмалий: Назорат меъёрларини қабул қилиш 4
Бадиий гимнастика 17.01.2011
Юриш, югуриш ва рақсга хос қадам ташлаш бўйича намунавий машқлар Юриш, югуриш машқлари қўл ва оёқларнинг эркин ҳаракатини таъминлайди. Машғулот давомида болалар енгил қадамда, оёқ учида, товонда, ярим ўтирган, ўтирган ҳолда катта қадамда юришни ўзлаштириб олишлари зарур. Кейин ушбу ҳаракатларни қўлнинг турли ҳолатларида тутиб бажаришни ўрганиш тавсия этилади: олдинда, ёнбошда, тепада, пастда, белда, елкада, бошда, кўкрак олдида, орқада. Ҳаракатларни ўзлаштиришда топшириқ қийинлашиб боради, болалар аввалига ҳар бир 8-ҳисобдан, кейин эса 4-ҳисобдан сўнг олдинга силжишнинг кўринишини ўзгартиради. Мисол учун: 1-8 – енгил қадамда юриш, қўллар белда. 1-8 – оёқ учида юриш, қўллар олдида. 1-8 – ярим ўтирган ҳолда оёқ учида юриш, қўллар тепада. 1-8 – товонда юриш, қўллар бошда. Мураббий ўқувчиларнинг тайёргарлик даражсидан келиб чиққан ҳолда ҳаракатланиш ва уларнинг қўл ҳолатлари билан мувофиқлаштириш машқ турларини ўзгартириши мумкин. Юришдан фарқли ўлароқ югуриш таянчсиз фазага эга ва у полга кучли тиралиб итарилиш билан бажарилади. Югуриш вақтида тананинг эркин ҳаракатланиши, қўлнинг аниқ туриш ҳолати ва оёқни тўғри ташлашга риоя қилиш талаб қилинади. Бу ёшдаги болалар билан машғулот олиб боришда югуришнинг қуйидаги кўринишларидан фойдаланиш мумкин: секин ва тез, жойида югуриш, айлана бўйлаб югуриш, илонизи шаклида, буюмларни айланиб ўтиш, бир-бирини қўлидан ушлаганча, жуфтликда. Ўқитувчи сонларини баланд кўтариб (жойида ва олдинга силжиш билан), кўрсатилган жойга сафланиш учун тарқалиб югуриш, жуфтлик, учликда ва бошқа шаклларда югуриш орқали топшириқ қийинлаштириб борилаверади. Сакрашни ўрганишда дастлабки ярим ўтириш ҳолати — оёқ мушаклари чўзилиб, сўнг интенсив равишда қисқарадиган вақтига эътибор қаратиш зарур. Силтаниш кескин, қисқа, оёқ тез ростланиши билан бўлиши керак. Сакраган пайтда тана ростланган, оёқлар тиззадан учигача чўзилган ҳолатда бўлиши лозим. Ерга тушаётган пайтда оёқ панжаларига таяниш ҳисобига тиргак билан ўзаро таъсир кучини камайтириш, сўнгра аста-секинлик билан оёқни барча бўғимларда букиш билан оёқ учини пастга қўйиш зарур. Кетма-кет сакрашни амалга ошираётганда тушиш вақти қисқа бўлиши керак. Олдинга, орқага, ёнбошга силжиш, шунингдек, 900 бурилиш билан ўнгга ва чапга сакрашлар шаклан энг содда сакрашлар ҳисобланади. Ярим ўтирган ва ўтирган ҳолда сакраш ундан кейинги даражада. Машғулотнинг навбатдаги босқичига оёқдан-оёққа бир жойда ва силжиш билан сакраш киради. Ундан ташқари кичик ёшдаги болаларга оёқларини жуфтлаб ва бошқа-бошқа ҳамда бири олдинга, иккинчиси орқага қилиб сакрашни ўргатиш мумкин. Бир оёқда сакраётганда бошқасини орқага букиб олиши ёки ёнбошига чўзиб олиши, лекин кетма-кет сакраш 4 мартадан ошмаслиги керак. Арғамчи ёки гимнастик таёқча орқали ўнгга, чапга, олдига, орқага сакраш, турли баландликка илинган нишонларга тегиш билан баландга сакраш; тизза ёки оёқ кафти орасида иккита буюм билан сакраш (жойидан кўтарилиш билан), шунингдек, баландликка сакраб чиқиш, баландликдан сакраб тушиш машқлари бироз қийинроқ; Сўнгра оёқнинг бири билан итарилиб юқори-олдга, иккинчиси эса кескин олдинга букилиб, бир қадам олдинга сакраб бажариладиган ирғиб-сакрашни ўрганиш тавсия қилинади. Бунда тиззадан олдинга букилган оёқнинг эркин чиқишига эътибор бериш лозим. Сон ва болдир орасида тўғри бурчак ҳосил бўлиши керак. Оёқ ташлашдаги ноқулай ўзгаришларни олдини олиш учун одатдаги катта қадам билан юриш, югуриш каби машқларни навбатма-навбат бажаришга тўғри келади. Машқларнинг қийинлик даражаси болаларнинг шахсий имкониятлари билан мос келиши керак. Рақсга оид ҳаракатлар – болаларни ҳаракатга солувчи энг яхши машғулотлардан бири. Бу ҳаракатлар гавданинг тўғри шаклланишига, чидамли бўлишига, қадам ташлашдаги ритмик ҳаракатларни ривожлантиришга ёрдам беради. Кичик ёшдаги болалар учун асосий рақс ҳаракатлари қўшимча ва мослаштирилган қадам, галоп, полька ҳамда вальс рақс қадамлари ҳисобланади. Download 7,06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |