Ер зичлиги ва радиоактивлиги
Гравитация ёки оғирлик кучи геоид юзасига тик йуналган бўлиб, тортилиш марказидан масофаларга тескари пропорционалдир. Океан тагида геоид эллепсоид айлана сиртидан паст, материкка яқинлашганда бир оз кўтарилиб боргани учун эллепсоид сиртидан баландир. Агар бу шундай экан геоид деформацияси кўриниши керак, лекин уни нивелир ёрдами билан кўриш мумкин эмас, чунки геоид юзага кўтарилиш ва пасайиш билан нивелирнинг пуфакчаси ҳам кўтарилади ва пасаяди; уни тортиш кучининг салгина ўзгаришини сезадиган маятник ёрдамида кўриш мумкин. Океан оролларидаги маятникнинг бир секундаги тебраниш сони одатда катта, у географик кенгликларга мос келмайди, аксинча материклар ичидаги маятник тебранишларида маятникнинг секинлашиши сезилмайди, маятникнинг тебраниши деярли бир хил кичикликда жойлашган соҳилларидагидек бўлади. Бавария ва Тиро Альпларида тортиш кучи аниқ ўлчанди, аммо Альп тоғининг бу жойларидаги тортиш кучи жуда кичик ён томондаги текисликларда катта. Юра тоғларида, Италияда, Ўрта Германия ва Кавказда, Ҳиндистонда ва бошқа жойларда ўтказилган текширишлар ҳам шундай натижа берган тоғларда тортиш кучи кичик, Ер юзи депрессияларида каттадир.
Бинобарин Ер пўстинг чиқиб турган қисмлари енгил моддалардан чўккан қисмлари эса оғир моддаларда тузилган деган хулосага келиш мумкин. Бундан Ер пўстинг изостазия ҳолати – Ер пўстинг баландликлари билан пастликлари орасидаги мувозанат ҳолати келиб чиқади. Тоғлик областларда ҳар доим “Массанинг етишмаслиги” уларнинг эзилиб бурмалар ҳосил бўлиши билан боғликдир.
Материкларнинг тортиш таъсири денгиз юзасида унча сезилмайди, чунки уларнинг зичлиги океан массивлари зичлигига қараганда камроқ. Тортиш кучи аномалиясининг батавсил текширилиши, яъни нормал назарий миқдордан маҳаллий оқиш геологияда катта аҳамиятга эга. Ер қобиғини ташкил этган асосий минералларнинг зичлиги 2,5 дан бир оз ошади. Жуда оз минералларнинг зичлиги 3 атрофидадир. Тоғ устидаги жинсларнинг ўртача зичлиги 2 дан ошмайди. Ер шари юзасининг кўп қисми сув билан қопланганлигини назарда тутсак унинг устки суюқ ва қаттиқ қобиқининг ўртача умумий зичлиги 2 дан ошмайди. Бу хол турли усуллар билан аниқланган Ернинг зичлиги (5,5) га жуда тўғридир.
Ернинг зичлигини биринчи бўлиб 1976 йилда И.Ньютон аниқлаган (5-62 г/см3 атрофида).
Ер минералларининг зичлиги чуқурлик ортиши билан кўтарилиб боради. Ер пўстида 2,5 г/см3 дан 400 км. Чуқурликда 3,4 г/см3 гача бўлади.
Қуйида Ернинг зичлигини ўртача 5,52 г/см3 деб қабул қилинган Молоденскийнинг жадвали келтирилган.
жадвал 1.
-
R
|
1,0
|
0,9
|
0,8
|
0,7
|
0,6
|
0,55
|
г/см3
|
3,6
|
4,1
|
4,5
|
4,8
|
5,1
|
9,9
|
r
|
0,5
|
0,4
|
0,3
|
0,2
|
0,1
|
0
|
г/см3
|
10,4
|
11,2
|
11,8
|
11,2
|
12,4
|
12,5
|
Охирги К.Буллин ва С.И.Субботин ҳисобларига кўра Ернинг зичлиги марказда 17,9 г/см3 га тенг.
Радиоактив моддалар ер қаърида алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, улар парчаланганда Ернинг иссиқлик сиғимини белгилайдиган иссиқлик ажралиб чиқади. Радиоактив моддалар миқдори ҳақида ўн мингдан бир (1/10000) аниқликгача ҳисобланган, чунки Ердан чиқаётган иссиқлик миқдори буни ҳисоблашга имкон беради.
Қуйидаги жадвал тоғ жинслари таркибидаги радиоактив моддаларнинг миқдори О.Виноградов ҳисоби бўйича келтирилган.
Радиоактив моддаларнинг миқдори нордон магматик жинслардан асосли ундан эса ўта асосли жинсларга ўтганда камаяди. Балки шунинг учун, радиоактив моддаларни миқдори чуқурлик ортиши билан кескин камаяди, бунинг сабаби ҳануз аниқланган эмас.
жадвал 2.
Радиоактив моддалар
|
Магматик жинслар
|
Чўкинди жинслар
|
нордон
|
ўрта
|
асос
|
ўта асос
|
222 Ra
|
1,2∙10-10
|
6 ∙10-15
|
2,7∙10-11
|
10-11
|
10-10
|
238 V
|
3,5∙10-4
|
1,8∙10-4
|
5∙10-5
|
3∙10-7
|
3,2∙10-4
|
232 Th
|
1,8∙10-3
|
7∙10-4
|
3∙10-4
|
5∙10-7
|
1,1∙10-3
|
40 K
|
3,34
|
2,3
|
8,3∙10-1
|
3∙10-2
|
2,28
|
Қуйида А.А.Смислов ҳисоб-китоблари бўйича радиоактив моддалар миқдори чуқурлик бўйича келтирилган.
жадвал 3.
Қатламлар
|
Юқори ва қуйи чегаралар, км.
|
Миқдори, % ҳисобида
|
Чўкинди
|
0; 12
|
U-2,5∙10-4;
Th-1,0∙10-3; K- 2,0.
|
Гранит
|
0; 40
|
U-3,5∙10-4;
Th-1,4∙10-3; K- 2,8.
|
Базальт
|
40; 70
|
U-0,9∙10-4;
Th-0,4∙10-3; K- 1,0.
|
Периодит
|
70; 200
|
U-0,1∙10-4;
Th-0,1∙10-3; K- 0,3.
|
Чуқурлик
|
200; 800
|
U-0,02∙10-4;
Th-0,02∙10-3; K- 0,1.
|
Ернинг ичида унинг сиртки қатламига нисбатан анча зич қатлам массалари тўпланган.
Ернинг чуқур ва зич оғирроқ қисми-бариосфера, устки енгил қисми - литосфера дейилади. Литосфера енгил жинслардан: кренезём, алюминий ва ишқорли металлар, биосфера оғир жинслардан, никилли темирлардан тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |